Қон ва лимфа тизимлари томонидан: қон таҳлили кўрсаткичлари (дифференциацияланган лейкоцитар формула) ни нормадан силжиши, лейкопения, тромбоцитопения, анемия.
Потенциал жиҳатдан миелотоксик препарат, айниқса метотрексатни бир вақтда қабул қилиш цитопенияни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Иммун тизими томонидан: анафилактик реакция, анафилактоид реакция ва тез авж олувчи бошқа аллергик реакциялар.
Руҳий бузилишлар: онгни чалкашиши, дезориентация, кайфиятни ўзгариши.
Неврологик бузилишлар: бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан: кўриш фаолиятини кўришни ноаниқлигини ўз ичига олган бузилиши, конъюнктивит.
Эшитиш ва вестибуляр аппарати томонидан бузилишлар: вертиго, қулоқларни шанғиллаши.
Кардиал бузилишлар: юрак уришини ҳис этиш, шишлар.
Қон томир бузилишлари: артериал босимни ошиши, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ га аллергияси бўлган пациентларда астма.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: меъда-ичак перфорацияси, меъда-ичак йўлларидан яширин ёки макроскопик қон кетишлари, гастродуоденал яралар, колит, гастрит, эзофагит, стоматит, қоринда оғриқ, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, кекириш.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни пайдо бўлиши ёки перфорацияси потенциал ўлимга олиб келиши мумкин.
Гепатобилиар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: гепатит, жигар фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши (масалан трансаминазалар ёки билирубин даражасини ошиши).
Тери ва тери ости ёғ тўқимаси томонидан: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш, буллёз дерматит, кўп шаклли эритема, тери тошмалари, эшакеми, фотосенсибилизация, қичишиш.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар фаолияти кўрсаткичларини ўзгариши (қон зардобида креатинин ва/ёки мочевинанинг концентрациясини ошиши) бўлиши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш сийишни бузилиши, шу жумладан сийдикни ўткир тутилиши билан кечиши мумкин.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: суппозиторий киритилган жойда ўзгаришлар, шу жумладан аноректал соҳада шиш, ачишиш, қичишиш бўлиши мумкин.