Ревартонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: креатин фосфати динатрийли тузи (креатин фосфати динатрийли тузи тетрагидрати кўринишида).

Тасир этувчи модда(ХПН):

креатин  фосфати  динатрийли тузи

Препаратнинг савдо номи:

Ревартон

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

оқ рангли ёки кристалл кукун.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

C01EB05

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракдаги операциялар; ўткир қон  айланишини бузилиши (асосий даволашга қўшимча сифатида); ўткир  скелет мушакларининг зўриқиш ҳолатида қўлланади.

Миокард инфарктида биринчи кундаги бошланғич доза 2 г, вена ичига оқизиб юбориш йўли билан қуйилади (инекция 4 минутдан кўпроқ давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 г препаратни томчилаб инфузия қилиш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). Иккинчи-бешинчи суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин. Юрак етишмовчилиги биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади. Препаратни аста-секин (2 минутдан зиёдроқ) юбориш керак. 15-44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси то 0,5-1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 г гача камайтирилиши мумкин. Мушак ичига юбориш учун инекция қилинган жойидаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади. Юракдаги операцияда операциядан олдинги икки кун давомида ҳар куни 12 мл инекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни вена ичига аста-секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунича вена ичига соатига 1 г дозада юборилади. Операция вақтида кардиоплегик эритмага ушбу препарат концентрацияси 2,5 г/л (10 ммол/л) га етгунча кўшилади ва 4оС ҳароратда тана вазнига 15 ммол/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аортани қисиб қўйилиши тугамагунича, 30 минутда 10 ммол/кг дозада юборилади. Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан кейин, препарат ҳар кунлик 8 г доза (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида қуйиш тезлиги соатига 40 мл) узлуксиз 48 соат ичида қуйилади.

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Креатин фосфати дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокартизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланади.

Препарат 1 г: 6 мл нисбатида инекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут. Препарат барқарор, 5% ли глюкоза эритмасида, инекция учун сувда, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарорлиги сақланади. Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапиянинг ўрнини босаолмайди. Диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин. Ҳомиладорларда ва лактация даврида қўлланиши Ҳозирги кунгача препаратни фетал заҳарлилиги ёки ҳомиладорларга таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар аниқланган эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

200С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар ҳозиргача келиб тушмаган.

Рецепт бўйича

1 г дан флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.