Респикур rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: левоцетиризин                                 2,5 мг; парацетамол                                     325,0 мг; фенилефрин гидрохлориди            10,0 мг; кофеин                                              15,0 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, икки асосли калций фосфати, повидон, натрий бензоати, магний стеарати, тозаланган талк, натрий крахмал гликоляти, полакрилин калий, Шеффcоат МП Wҳите (5Й00235), гипромеллоза Таърифи: оқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи, бошқа томони силлиқ бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левоцетиризин, парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, кофеин

Препаратнинг савдо номи:

Респикур

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Левоцетиризин – ичга қабул қилинганида тез сўрилади; овқатланиш сўрилишнинг тўлиқлигига таъсир кўрсатмайди, аммо унинг тезлигини секинлаштиради. Биокираолишлиги – 100% ни ташкил этади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (ТCмах) – 0,9 соат, максимал концентрацияси (Cмах) – 207 нг/мл ни ташкил этади. Препаратнинг 14% дан камроқ қисми жигарда О-дезалкилланиш йўли билан метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан нофаол метаболитини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 7-10 соат. Умумий клиренси – 0,63 мл/мин/кг ни ташкил этади. 96 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади. Буйраклар орқали (85,4%) чиқарилади. Кўкрак сутига ўтади. Парацетамол – сўрилиши юқори даражада, максимал концентрацияси (Cмах) 5-20 мкг/мл, максимал концентрациясига эришиш вақти (ТCмах) 0,5-2 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 15%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Эмизикли аёл қабул қилаётган парацетамолнинг 1% дан камроқ дозаси кўкрак сутига ўтади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соат. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида, тахминан 3% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса ёшдаги беморларда препаратнинг клиренси пасаяди ва Т1/2 узаяди. Фенилефрин гидрохлориди – перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларида аҳамиятли даражада парчаланиши туфайли, биокираолишлигини пастлиги (38%) билан характерланади. Одамда фенилефриннинг марказий тақсимланиш ҳажми тахминан 40 л ни ташкил этади. Перорал қабул қилинганида фенилефрин жигарда тизим олди метаболизмига учраб, фенол конъюгатларини ҳосил қилади. Модданинг 86% дозаси қабул қилинганидан сўнг тахминан 48 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади, бунда 2,6% эркин аминлар шаклида бўлади. Кофеин – кофеин ва унинг сувда эрувчан тузлари ичакда (шу жумладан йўғон ичакда) яхши сўрилади. Т1/2 тахминан 5 соатни ташкил этади, айрим шахсларда – 10 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Асосий қисми деметилланади ва оксидланади. Тахминан 10% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Шамоллаш, грипп, аллергия ёки нафас тизимининг бошқа касалликлари (синусит, бронхит кабилар) оқибатида юзага келадиган симптомларни вақтинчалик енгиллаштириш учун қўлланади. Кўз/бурун/томоқни қичишиши, кўз ёшини оқиши, тумов ва аксиришни енгиллаштириш учун қўлланади. Бурундаги шиш ва/ёки қулоқларни битишини йўқотиш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади. 6-12 ёшли болалар: ½ таблеткадан кунига 2 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Уйқучанлик, бош айланиши, оғиз/бурун/томоқни қуриши, бош оғриғи, меъда фаолиятини бузилиши, қабзият, уйқуда муаммолар бўлиши мумкин. Камроқ ифодаланган ножўя самаралар кайфиятни ўзгариши, қулоқларни шанғиллаши, сийишни қийинлашиши, кўришни ўзгариши (масалан, хиралашиши / жисмларни иккиланиши) дан иборат бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик. 6 ёшгача бўлган болалар. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги препаратлар: гипотензив воситалар, МАО ингибиторлари, уйқучанликни чақирадиган препаратлар, шунингдек алкогол, антигистамин препаратлар (масалан, цетиризин, димедрол), уйқусизликда ва ҳавотирланишда қўлланадиган дори воситалар (масалан, алпразолам, диазепам, золпидем), миорелаксантлар ва наркотик оғриқ қолдирувчилар (масалан, кодеин) билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Нафас фаолияти билан муаммолари (масалан, астма, ўпка эмфизема), қандли диабет, глаукома, юрак муаммолари, юқори қон босими, буйрак муаммолари, жигар касалликлари, тиришишлар, МИЙ касалликлари (масалан, меъда яраси), қалқонсимон без фаолиятининг фаоллигини ошиши (гипертиреоз), сийишни қийинлашиши (масалан, простата безини катталашиши туфайли) бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бош айланиши ёки уйқучанлик ривожланиши мумкин, демак пациентлар ательени бошқариш хавфи борлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари юракни номунтазам уриши, галлюцинациялар, хушни йўқолиши ва тиришишлардан иборат бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан алюмин блистерда; 1 алюмин блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.