Ресорбилонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Сорбитол                              60,0 г; Натрий лактат                      19,0 г Натрий хлориди                   6,0 г Калций хлориди                 0,10 г Калий хлориди                     0,30 г Магний хлориди                  0,20 г Инекция учун сув – 1 литргача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, калций хлориди, магний хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Ресорбилон

Фармакалогик гуруҳи:

Плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

Инфузия учун эритмалар.

Плазма ўрнини босувчи восита.

Плазма ўрнини босувчи препарат. Реологик, шокка қарши, организмни токсик моддалардан тозаловчи ҳамда ишқорлаштирувчи таъсирга эга. Асосий фармакологик фаол моддалар сорбитол ва натрий лактати ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейин глюкозага, сўнг гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун сарфланади, қолган қисми эса гликоген шаклида заҳира сифатида сақланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегант таъсирга эга бўлиб у шу тариқа тўқималар микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди. Бикарбонат эритмасидан фарқли ўлароқ, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидознинг мувофиқлаштириш, уни моддалар алмашинувига киришишига қараб, нисбатан секинроқ ҳамда рН даражасининг кескин ўзгаришларисиз кечади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан 20-30 минут ўтиб намоён бўлади. Натрий хлориди – дезинтоксикацион ва регидратацион таъсирларни намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади. Калций хлориди – калций ионлари танқислигини бартараф қилади. Калций ионлари нерв грифельларини ўтказиш жараёни, скелет ва силлиқ мушакларини қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ҳамда қон ивиши учун зарурдир. Калий хлориди – сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда – манфий ино-, дромотроп ва ўртача сийдик хайдовчи таъсирларини намоён этади. Нерв грифельларини ўтказиш жараёнида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғатади. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқариш жараёнини яхшилайди.

Сорбитол умумий модда алмашинуви жараёнига тез киришади, унинг 80-90% жигарда утилизацияга учрайди ва гликоген кўринишида тўпланади. 5% мия тўқималарида, юрак мушагида ва скелет мушакларида тўпланади. 6-12% сийдик орқали чиқарилади. Қон томирига юборилганда натрий лактатидан натрий, углерод икки оксиди ва сув ажралиб чиқади, улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу эса қон ишқорий заҳирасининг ортишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (Л изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (Д изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади. Натрий хлорид айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) фақатгина вақтинчалик оширган ҳолда қондан тез чиқиб кетади. Диурезни кучайтиради.

Капилляр қон оқимини яхшилаш учун: травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шокларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида;оғир қон йўқотишда;куйиш касаллигида;интоксикация билан кечувчи юқумли касалликларда;сурункали гепатитни қайталаниши ва зўрайишида;сепсисда;операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;тромбоз, тромбофлебит, эндоартериит, Рейно касалликларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Ресорбилон катталарга вена ичига (т/и) оқим билан ёки томчилаб юборилади. Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда – 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва такроран 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) аввал оқим билан сўнг – томчилатиб юборилади. Сурункали гепатитларда – катталарга 400 мл дан (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб юборилади. Ўткир қон йўқотишларда – катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнидан 6-7 мл/кг гача). Бундай ҳолларда Ресорбилон инфузияларини касалхонагача бўлган даврда, махсус “Тез ёрдам” машинасида амалга ошириш тавсия этилади. Операциядан олдинги ва турли жаррохлик муолажаларидан сўнг – 400 мл (тана вазни 6-7 мл/кг) дозада, томчилаб, бир марта ёки такроран, 3-5 кун мобайнида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияга олиб келувчи касалликларида – тана вазни ҳисобидан 8-10 мл/кг, томчилаб, такроран, кунора юборилади. Даволаш курси – 10 та инфузиягача. 6 ёшгача бўлган болаларга, препаратни юбориш дозаси тана вазни ҳисобидан 10 мл/кг, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – катталарга бериладиган дозанинг ярми, 12 ёшдан катта бўлган болаларга – худди катталарникидек доза буюрилади.

Алкалоз, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичима, гипертермия бўлиши мумкин. Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимнинг кўтарилиши ёки пасайиши, тахикардия, хансираш, акроцианоз. Неврологик бузилишлар: титраш, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

препаратнинг қандайдир таркибий компонентига ўта юқори сезувчанлик;алкалоз;кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган холатлар (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, артериал гипертензия ИИИ бос., терминал буйрак етишмовчилиги);гипертоник дегидратация;

Ресорбилонни таркибида фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Бошқа дори воситалари учун эритма-ташувчи сифатида қўлланилмайди.

Препарат қоннинг кислота-ишқор ҳолати ва электролитлари кўрсаткичларини, шунингдек жигарнинг функционал ҳолати ҳамда артериал босимни назорат қилган ҳолда қўлланилади. Калкулёзли холецистити бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Жигар фаолияти бузилишларида қўлланилиши: жигар фаолияти бузилган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ресорбилонни ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида қўлланилиши хақида маълумотлар йўқ.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

2 йил.