Репарил гел Н (Репарил Гел Н) rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: 0,01 г эсцин, 0,05 г диетиламин салицилати; Ёрдамчи моддалар: лаванда мойи, неролий мойи, карбомерлар, макрогол-6 глицерол каприлокапрат, динатрий эдетати, трометамол, изопропил спирти, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Репарил®-гел Н (Репарил®-Гел Н)

Фармакалогик гуруҳи:

Бўғимлар ва мушаклардаги оғриқларда сиртга қўллаш учун восита.

Дори шакли:

Чиқарилиш шакли: Сиртга қўллаш учун гел

Лаванда ҳамда изопропил спирти ҳидли, тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли гел.

Бўғимлар ва мушаклардаги оғриқларда сиртга қўллаш учун восита.

M02AS

Тўмтоқ зарбалар (яъни лат ейишлар, пайларни чўзилиши) оқибатида ўткир жароҳатларнинг енгил асоратларини тутиб турувчи симптоматик даволашда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Агар касалликнинг симптомлари икки кундан ортиқ давом эца ёки пациентнинг аҳволи ёмонлашса шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган! Ичга қабул қилманг! Агар шифокор томонидан бошқа қўллаш усули буюрилмаган бўлса, катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга гелнинг юпқа қатламини терининг шикастланган соҳаларига суткада бир мартадан уч мартагача бутун юзаси бўйлаб бир хил тақсимлаб суртиш керак. Гелни енгил массаж ҳаракатлари билан суртиш мумкин. Боғлов қўйишдан олдин Репарил®-гел Н препаратини тери юзасида қуриши учун бир неча минут кутиш керак. Босувчи боғлов қўйиш тавсия этилмайди.

Диетиламин салицилат ва/ёки эсцин – фаол ингредиентларга, шунингдек препаратнинг таркибидаги бошқа ингредиентларга ёки бошқа оғриқ қолдирувчи ва ревматизмга қарши дори воситалар (ностероид яллиғланишга қарши воситалар) га маълум ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас. Очиқ жароҳатларга, терининг яллиғланиш ёки инфекцион касалликларида, экземаларда нур билан даволанган терининг соҳаларига, шунингдек шиллиқ қаватларга препаратни қўллаш мумкин эмас. 15 ёшдан кичик болаларга қўллаш мумкин эмас.

5оС дан 30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Препарат терига тавсия этилган дозадан юқори дозаларда қўлланганида, гелни артиб ташлаш ва терини сув билан ювиш керак. Агар Репарил®-гел Н препарати аҳамиятли даражада юқори ҳажмда суртилса ёки бехосдан ичга қабул қилинса, шифокорга хабар бериш керак.

Рецепциз

5 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.