Реосорбилактрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий лактати+ сорбитол + натрий хлориди + калий хлориди+калций хлориди+магний хлориди

Препаратнинг савдо номи:

Реосорбилакт

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ рангсиз эритма.

Тузли эритмалар

V05SV

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Қон томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер Л) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер Д) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади. Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

– капилляр қон оқишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; – интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитнинг зўрайишида; – сепсисда; – операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилашда – Рейно касалигида қўлланади.

Реосорбилакт катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Реосорбилакт оқим билан юборилади. Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (6-7 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500 -1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолда реосорбилакт инфузиясини гильзагача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли хирургик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такрорий, кунора юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача. 6 ёшгача бўлган болаларга препаратни 10 мл/кг дозасида юбориш тавия қилинида, 6 ёшдан 12 ёшгача – катталарга тавсия қилинган дозасининг ярими юборилади. 12 ёшдан катта бўлган болаларга катталар  билан бир хил дозада юборилади

Алкалоз ва аллергия реакцияси (тери тошмаси, қичишиш).

— Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. — алкалозда, — суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган холларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, ИИИ-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Реосорбилакт  фосфат- и карбонат сақловчи эритмалар билан қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калкулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар  тўғрисида маълумотлар йўқ.

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги ошрилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

2 йил.