Аллергик реакциялар: тери қопламаларини қизариши, қичишиш, тери тошмалари, ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик шиш, қизиб кетишни ҳис қилиш, иситма.
Юрак ва қон томирлари томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия, ҳансираш, шишлар.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: одатда, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, қоринда оғриқ.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: одатда, айниқса гиповолемияда, препарат диурезни ошишини чақиради.
Аммо, баъзида Реополиглюкин қўлланганда диурезни камайиши кузатилади, сийдик ёпишқоқ бўлиб қолади, бу бемор организмини дегидратациясини кўрсатади.
Бундай ҳолатларда плазманинг осмотик босимини тиклаш бир маромда тутиб туриш учун кристаллоид эритмаларини вена ичига юбориш зарур.
Препаратни 15 мл/кг ҳисобидан катта дозада қўлланганда гиперосмолярлик юз беради, улар найчаларни куйишига сабаб бўлиши мумкин бўлиб, кейинчалик буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин, улар диурезни камайиши, ёпишқоқ сийдикни чиқарилиши билан намоён бўлади.
Қон тизими: гипокоагуляция, қон кетиши, препарат қон гуруҳларини аниқлашни қийинлаштиради.
Бошқалар: умумий ҳолсизлик, оёқ-қўлларни шишиши, белда оғриқ.
Изоҳ: ножўя реакциялари юз берган ҳолларда (клиник ҳолатга кўра) дарҳол препаратни юборишни тўхтатиш лозим ва игнани венадан чиқармасдан мувофиқ йўриқномаларда кўрсатилган ҳамма трансфузион реакцияларни йўқотиш учун шошилинч чораларни – юрак-қон томир препаратларини, кортикостероидларни, антигистамин воситаларини, калций препаратларини (масалан, 10% ли калций хлорид эритмаси), нафас аналептиклари, кристаллоид эритмалар ва бошқаларни юборишни, коллапсда – вазопрессорлар ва кардиотоникларни қўллашни бошлаш лозим