Реоналгон rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 500 мг метамизол натрий (аналгин), 5 мг питофенон гидрохлориди, 0,1 мг фенпивериний бромиди; Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, калций стеарати сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метамизол натрий, питофенон гидрохлориди, фенпивериний бромиди

Препаратнинг савдо номи:

Реоналгон

Фармакалогик гуруҳи:

спазмга қарши восита

Дори шакли:

таблеткалар

ясси юзали, рискали ва фаскали, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

A03D A02

Ички аъзолар ва силлиқ мушакларнинг спазми ва оғриқли синдром – буйрак ва ўт йўлларидаги санчиқлар, ичак спазмлари, дисменорея ва ички аъзоларнинг бошқа спастик ҳолатлари. Бош оғриқларида, бўғим оғриқларида, невралгия, ишиалгия, миалгияда қисқа муддатли симтоматик даволаш учун ишлатилиши мумкин. Жарроҳлик ва диагностик аралашувлардан кейин оғриқни қолдириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. Зарурати бўлганида препарат шамоллаш ва инфекцион яллиғланиш касалликларидаги гипертермияда қўлланилиши мумкин

Катта ёшдагилар ва 15 ёшдан катта бўлган болалар ичга (яхшиси овқатдан кейин) одатда 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилишлиги керак. Болаларга препаратни фақат шифокорнинг назорати остида бериш лозим. 13-15 ёшдаги болалар учун бир марталик доза – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта буюрилади. Реоналгон® препаратини қабул қилиш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратнинг суткалик дозасини ёки қўллаш давомийлигини оширилиши фақат шифокор кузатуви остида ўтказилиши мумкин. Препаратни узоқ муддат (7 кундан ортиқ) қўлланганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.

Терапевтик дозаларда одатда препарат яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш, жуда кам ҳолларда – эпигастрал соҳада ачишиш ҳисси, оғиз қуриши, бош оғриши) юз бериши мумкин. Бош айланиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия, цианоз бўлиши мумкин. Узоқ вақт қабул қилинганида – қон яратилишини бузилишлари (тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз) кузатилиши мумкин. Бронхоспазмга мойиллиги бўлганларда хуружлар ривожланиши мумкин.

Пиразолон ҳосилалари (бутадион, трибузон) ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани генетик йўқлиги. Тахиаритмия. Глаукоманинг ёпиқ бурчакли шакли. Сийдик тутилиши тенденцияли простата бези гипертрофияси. Меъда-ичак йўлларини тутилиши ва мегаколон. Қон тизими касалликлари. Коллаптоид ҳолатлар. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва охирги 6 ҳафтаси. Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Таблеткаларни 13 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Реоналгон® ни бошқа нонаркотик аналгетиклари билан бирга қўлланилиши уларнинг токсик самараларини ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши воситалар, аллопуринол метамизолнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токциклигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари метамизолнинг таъсирини сусайтиради. Циклоспорин билан бирга қўлланилиши циклоспоринни қондаги миқдорини камайтиради. Седатив воситалари ва транквилизаторлар Реоналгон® нинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Буйрак ва/ёки жигар фаолиятини бузилишларида; меъда касалликларида (ахалазия, гастроэзофагеал рефлюкс, меъданинг пилорик қисмини стенози), гипотензияга мойилликда; сурункали бронхитда ва бронхоспазмда (Реоналгон®  бронхиал секретнинг қовушқоқлигини оширади); шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситаларга ўта юқори сезувчанликни борлиги тўғрисидаги маълумотлар борлигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни алкогол ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дорилар билан бир вақтда қўлланганда, препарат пациентларнинг психофизик ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳайдовчилар ва механизмлар билан ишлайдиган шахслар препаратни ўта юқори эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим. Метамизолнинг метаболитлари баъзида сийдикни қизил рангга бўяши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида ўткир заҳарланишнинг қуйидаги симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғизни қуришини хис қилиш, аккомодацияни бузилиши, артериал гипотензия, уйқучанлик, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари. Беморнинг меъдасини ювиш, адсорбентлар (фаоллаштирилган кўмир) буюриш керак; даволаш симптоматик.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер ёки 2 блистердан картон қутида.

2 йил.