Реннирецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи моддалар: калций карбонати                          680 мг; оғир магний карбонати асоси        80 мг. Ёрдамчи моддалар: сахароза, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, картошка крахмали, талк (Е553б), магний стеарати (Е572), енгил суюқ парафин, натрий сахарин (Е954), апелсин ароматизатори.

Препаратнинг савдо номи:

Ренни

Фармакалогик гуруҳи:

Антацид воситаларнинг бошқа мажмуалари. АЦ коди: А02АХ

Дори шакли:

Апелсин таъмли чайналадиган таблеткалар.

Оқ ёки сарғиш-оқ рангли, ботиқ юзали, икки томонида “РEННИE” гравировкаси бўлган, апелсин ҳидли квадрат таблеткалар.

Антацид воситаларнинг бошқа мажмуалари. АЦ коди: А02АХ

Жиғилдон қайнаши ва кислотали рефлюксда қўлланилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: бир марталик доза 1-2 таблетка, оғриқларда кунига 4 таблеткадан 8 таблеткагача. Таблеткаларни чайнаш ёки тўлиқ сўрилиб кетгунича оғизда тутиб туриш мумкин. Кучли оғриқларда доза қисқа вақтга кунига 12 таблеткагача оширилиши мумкин. Дори воситасини қабул қилиш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар – тошма, эшакеми, Квинке шиши ва анафилакция. Меъда ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши ва ич кетиши. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган гипермагниемия, гиперкалциемия ва алкалоз реакциялари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, бу меъда ичак йўллари томонидан симптомларни пайдо бўлишини (кўнгил айниши, қусиш, қабзият) ва мушак кучсизлигини қўзғатиши мумкин. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: мушак кучсизлиги. Нерв тизими томонидан: таъм билишни йўқолиши, бош оғриғи. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: азотемия. Сут кислотали-ишқорий синдроми билан боғлиқ, ножўя реакциялар: астения ва калциноз. Ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Нефрокалциноз, оғир жигар етишмовчилиги, гиперкалциемия, гиперкалциурия, гипофосфатемия; фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза ёки сахароза- изомалтоза етишмовчилиги билан боғлиқ наслий касалликлар; препарат ингредиентларига юқори сезувчанлик, миастения, ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.

Ҳайвонлардаги тератогенез хақидаги аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Юқори дозаларда буюрилганда ва калций карбонатини узоқ вақт юборилганда оссификация кўринишидаги аномалияларни ривожланиши аниқланган. Тавсия этилган дозаларда одамларга буюрилганда ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиши ёки эмбриотоксик самаралар ҳақида маълумотлар аниқланмаган. Шунга қарамай, ушбу хавфни кутилишини истисно қилиш учун дори воситасини ҳомиладор аёлларни қабул қилиши ҳоллари ҳақида маълумотлар етарлича эмас. Шунинг учун препаратни аёлларга ҳомиладорлик вақтида буюрилиши фақат мутлоқ зарур бўлган холлардагина кўриб чиқилади. Дори воситасини ҳомиладор аёлларга буюрилганда, магний тузлари диарея чақириши мумкинлигини, калций тузларини юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилинганда ички аъзолар калцинози, шу жумладан буйрак калцинози билан кечувчи гиперкалциемияни ривожланиш хавфи мавжуд. Эмизиш даврида Реннини қўллаш бўйича тавсияларига риоя қилинган шартлардагина буюриш мумкин. Қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

25°С дан юқори бўлмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Асосан буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, буйрак етишмовчилигига, гипермагниемия, гиперкалциемия ва алкалозга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва етарлича миқдорда суюқлик қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолларида (масалан, сут кислотали-ишқорий синдроми) шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки сув балансини тиклаш учун қўшимча чоралар талаб қилиниши мумкин. Даволаш симптоматик.

12 таблеткадан перфорацияли блистерда (ПВХ/Ал). 2 блистердан илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.