Реметик rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи моддалар: алюминий гидроксиди – 405 мг, магний гидроксиди – 100 мг, симетикон – 125 мг. Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол, маннитол, водород пероксиди, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, натрий сахаринати, 95% этанол, қалампир ялпиз мойи, гуарон қатрони, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон.

Препаратнинг савдо номи:

Реметик®

Дори шакли:

Суспензия.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли суспензия. Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак ярасига қарши восита (антацидлар).

A02AV10

меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайишларини олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида).ўткиргастрит, сурункали гастритни зўрайиши босқичи;дифрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;рефлюкс-эзофагит;дуоденит;дискомфорт, метеоризм, эпигастрияда оғриқлар, нотўғри овқатланиш пайтида пайдо бўладиган нордон кекириш, алкоголни, қаҳвани, никотинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш.

Ичга қабул қилиш учун суспензия. Қўллашдан аввал суспензияли флаконни яхшилаб чайқатинг. Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан овқатдан 30-40 минут олдин суткада 4 марта (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) қабул қилиш керак. Рефлюкс- эзофагитда препаратни шунингдек 2 чой қошик (10 мл) дан овқатдан бир соатдан кейин қабул қилинади. Эпизодик қўлланганида (нотўғри овқатлангандаги дискомфорт) 2 чой қошиқ (10 мл) дан бир марта буюрилади. Максимал суткалик доза 16 чой қошиқ (80 мл). 10 ёшдан катта болалар учун бир чой қошиқдан (5 мл) суткада 2 марта овқатдан 1 соатдан кейин (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) буюрилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда юқори дозаларда қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм сезишни ўзгариши. Моддалар алмашинуви томонидан: препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда  юқори дозаларда қабул қилинганда алюминийни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ва уни суякларда тўпланиши билан боғлиқ остеомаляция кузатилиши мумкин, узоқ қўлланганда гипофосфотемия ривожланиши мумкин бўлиб, у оғирроқ шаклларда анорекцияга, мушак ҳолсизлигига ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин. Бошқалар: артралгиялар, Алцгеймер касаллигини зўрайиши (кекса одамларда) кузатилади.

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; – 10 ёшгача бўлган болалар; – ҳомиладорлик ва лактация даври.

Реметик дори препаратлар: тетрациклин қатори антибиотиклари, витаминлар, дигоксин, Ҳ2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониозид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг терапевтик самарасини пасайтириш қобилиятига эга.

Препаратни жигар ва марказий нерв тизими касалликлари: алкоголизм ва тутқаноқ билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда қабул қилишлар ўртасида интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак. Зарурат бўлганида препарат буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга ва кекса ёшдаги пациентларга ўта эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокорнинг назорати остида буюрилади. Препаратни узоқ қўлланганда қонда фосфор ва магний миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади. Препарат пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Куруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: калций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, ноадекват хулқ). Даволаш: зарур бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Рецепциз

Суспензия 100, 200 мл дан флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

3 йил.