Ремантадин табрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг римантадин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

римантадин

Препаратнинг савдо номи:

Ремантадин

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши восита, бевосита таъсирли вирусларга қарши восита, циклик аминла

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ, ясси цилиндрик фаскали таблеткалар.

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши восита, бевосита таъсирли вирусларга қарши восита, циклик аминла

J05ACO2

Ремантадин амантадин ҳосиласи бўлиб, вирусларга қарши яққол фаолликка эга воситадир. У А гриппи вирусига қарши самаралидир. Ремантадин В гриппи вирусига таъсир қилмайди ёки кучсиз таъсир кўрсатади. Ремантадин эҳтимол, вирус қобиғини шаклланишини бузиб вирусларнинг репликация циклининг илк босқичларида ингибиция қилади. Генетик тадқиқотлар, Ремантадиннинг А гриппи вирусига нисбатан вирусларга қарши таъсирида М2 вириони генининг специфик оқсили муҳим аҳамиятга эгалигини кўрсатди. Ремантадин ин витро шароитида одамда ажратиб олинган А гриппи вирусининг барча учта антиген подтипларини – Ҳ1Н1, Ҳ2Н2 ва Ҳ3Н2 ни репликациясини ингибиция қилади. Ремантадин М2 оқсили мембранасининг ион каналлари фаоллигини секинлаштиради. Натижада вирус қобиғини эндосома билан фузияси (боғланиши) учун ва рибонуклеопротеин комплексидан матрицанинг М1 протеинининг диссоциацияси учун зарур бўлган вируснинг ички муҳитини ацидификациясини сусайиши юз беради. Шундай қилиб, вируснинг репликацияси инфекциянинг илк босқичларида блокланади. Ин витро шароитларда Ремантадинга нисбатан А гриппи вирусининг сезгирлиги ва дори воситасининг клиник самарадорлиги ўртасида корреляция аниқланмаган. Сезувчанликни ўрганиш юзасидан (ҳужайра културасида Ремантадиннинг вирус репликациясини 50% ва ундан ортиққа ингибиция қила олувчи концентрацияси билан ифодаланган) текшириш натижалари экспериментда ишлатилган ҳужайра култураси, ҳужайралар етиштириладиган озуқа муҳити ва юборилган А гриппи вируси штаммнинг миқдорига қараб, 4 нг/мл дан 20 мкг/ млгача ўзгариб туради. А гриппи вирусининг ажратиб олинган эпидемик штаммлари орасида Ремантадинни ёпиқ муҳитида қўлланганда ажратиб олинган ремантадинга чидамли штаммлари мавжуд. Резистент вируслар трансмиссив бўлиб, типик гриппга ўхшаш касалликни чақиради. Ремантадин А гриппининг фаолсизлантирилган вакцинанинг иммуногенетик хусусиятларига таъсир қилмайди. Вакцинациядан кейин, грипп эпидемияси юз берганда Ремантадин, антителаларни ҳосил бўлиши учун зарур бўлган 2-4 хафта давомийликдаги, вақт давомида касалликдан ҳимоя қилиши мумкин. Ремантадин шунингдек кана энцефалитининг қўзғатувчилари ҳисобланган флавивирусларга нисбатан ҳам самаралидир.

Ичга қабул қилингандан кейин таъсир этувчи модда – римантадин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади ва юқори биокираолишлик хусусиятига эга. Таъсир этувчи модданинг таъминан 40% қоннинг плазма оқсиллари билан, асосан албуминлар билан боғланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига 5-7 соатдан сўнг эришилади. Ремантадин жигарда жадал метаболизмга учрайди, гидроксилланиш, конъюгация ва глюкуронидацияга учрайди. Катталарда ярим чиқарилиш даври ўртача 25 соатни, кекса ёшдаги шахсларда – 32 соатни, болаларда – 13-38 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан 15% – буйрак орқали ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

Катталар ва 7 ёшдан ошган болаларда гриппни, касалликнинг эрта босқичида даволаш. Катталар ва 7 ёшдан ошган болаларда гриппни олдини олиш. Катталарда вирус этиологияли кана энцефалитини олдини олиш учун қўлланилади.

Ремантадин овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Гриппда даволаш Ремантадинни қабул қилишни касалликнинг биринчи симптомлари бошланишидан кейин дарҳол 48 соат ичида бошлаш керак. Катталарга Биринчи куни 100 мг (2 таблетка) дан кунига 3 марта, иккинчи ва учинчи кунлари – 100 мг дан кунига 2 марта, тўртинчи ва бешинчи кунлари – 100 мг дан кунига бир марта буюрилади. Касалликнинг биринчи кунида препаратни бир қабул қилишда 300 мг (6 таблетка) дан қўллаш мумкин. Болаларга Препаратни болалар учун қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. 7-10 ёшгача – 50 мг дан кунига 2 марта, 11-14 ёшда – 50 мг дан кунига 3 марта, 14 ёшдан ошганларга катталар учун дозалари буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 5 кунни ташкил қилади. Гриппни олдини олиш учун Катталарга 50 мг дан кунига 1 марта грипп эпидемияси вақтида 30 кунгача. 7 ёшдан ошган болаларга – 50 мг дан кунига бир марта грипп эпидемияси вақтида 15 кунгача. Катталарда кана чаққандан кейин вирус чақирадиган кана энцефалитни олдини олиш: 100 мг дан кунига 2 марта, 3 кун. Алоҳида ҳолларда (шифокор кўрсатмасига биноан) – 5 кун. Ремантадин билан профилактикани кана чаққандан сўнг дарҳол ва чаққандан сўнг 48 соатдан кечиктирмасдан бошлаш керак. Катталарда кана чақмаганда вирус чақирадиган кана энцефалитини олдини олиш Алоҳида ҳолларда (хавф гуруҳлари, ўрмон жойларида саёҳат иштирокчилари, палаткаларда яшаганда ва б.) катталарга 100 мг дан кунига 1 марта 15 кун давомида буюрилади. Агар дори воситасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, бу ҳақда эслашингиз билан уни дарҳол қабул қилинг, бироқ агар навбатдаги қабул қилишни вақти келган бўлса, уни ўтказиб юборинг. Ҳеч қачон дозани икки марта ошириб қабул қилманг.

Ремантадин бошқа дори воситалари каби, барча пациентларда ҳам намоён бўлавермайдиган ножўя таъсирларни чақириши мумкин. МедДРА (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи тизими бўйича ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10 000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (< 1/10 000); келиб чиқиши номаълум (маълумотларга асосланиб аниқлашни иложи йўқ). Руҳиятни бузилиши Тез-тез эмас: депрессия, эйфория, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: уйқусизлик. Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи, кучли қўзғалувчанлик, эътиборни бузилиши, атакция, уйқучанлик, гиперкинез, тремор, ўзини йўқотиб қўйиш, тиришишлар, ҳид билишни ўзгариши ёки йўқолиши. Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлар Тез-тез эмас: қулоқларни шанғиллаши. Юрак томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: юракни уриши, юрак етишмовчилиги, юрак блокадаси, тахикардия. Қон томирлар томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: гипертензия, бош мияда қон айланишини бузилиши, хушдан кетиш. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: хансираш, бронхоспазм, йўтал. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш. Тез-тез эмас: анорекция, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, ич кетиши, диспепсия. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: тери тошмаси Номаълум: қичишиш, папулёз тошма, ёйилган тошма, эшакеми. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Тез-тез эмас: астения, чарчоқ. Ножўя таъсирлар тез-тезлиги айниқса меъда-ичак йўллари ва нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар тавсия этилган дозалар оширилганида ошади. Алоҳида ҳолларда, тавсия этилган дозалар оширилганидан кейин кўз ёшини оқиши, тез-тез сийиш, қалтираш, қабзият, кўп терлаш, стоматит, гипестезия, кўзларда оғриқ кузатилади. Кўпчилик ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатгандан сўнг ножўя таъсирлар йўқолади. Агар даволаниш вақтида йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки эслатиб ўтилган ножўя таъсирларнинг биронтаси айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишни сўраймиз.

Таъсир этувчи моддага, адамантан гуруҳи ҳосилаларига ва/ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. жигар ва/ёки буйрак функциясини оғир бузилишлари; тиреотоксикоз; ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Парацетамол ва ацетилсалицил кислотаси Ремантадиннинг самарадорлигини пасайтиради. Циметидин Ремантадиннинг метаболизмини секинлаштиради ва қон плазмасида унинг концентрациясини ошириши мумкин. Алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки марказий нерв тизими томонидан кутилмаган реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Дори воситасини меъда-ичак йўлларининг касалликлари, жигар ва/ёки буйрак функциясини енгил ва ўртача оғирлик даражадаги бузилишлари, юракнинг оғир касалликлари, шу жумладан юрак ритмини бузилишлари бўлган пациентларга, шунингдек кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай ҳолларда дори воситасининг дозасини камайтириш тавсия этилади. Анамнезда тутқаноқ борлигига ва ўтказилаётган тутқаноққа қарши даволашга кўрсатмалар бўлса, Ремантадинни қўллаш фонида тутқаноқ ҳуружларини ривожланиш хавфи ошади. Бундай ҳолларда Ремантадиннинг дозасини кунига 100 мг гача камайтирилади. Агар ҳуружлар ривожланса, дори воситасини қабул қилиш тўхтатилади. Ремантадиннинг 50 мг ли таблеткаси лактоза моногидрати сақлайди. Ушбу дори воситасини галактозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза –галактоза маладсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ремантадинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хақидаги маълумотлар йўқ. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Ремантадин йўлдош тўсиғи орқали ўтиши, кўкрак сути билан чиқарилиши аниқланган. Ремантадинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Фертилликни ўрганиш бўйича тадқиқотларда ҳайвонларда серпуштликни сусайтириши аниқланган.

Дори воситасини қабул қилиш вақтида бош айланиши, бош оғриғи ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа ножўя таъсирлар кузатилган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишига гумон қилинганда, дарҳол шифокорни чақириш керак. Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Заҳарланиш ҳолатларида организмнинг ҳаёт учун муҳим бўлган функцияларини бир маромда ушлаб туришни таъминлаш лозим. Ремантадиннинг кимёвий аналоги – амантадин билан заҳарланиш ҳолатлари маълум. Симптомлари: қўзғалувчанлик, галлюцинациялар, аритмия, летал ҳолат. Даволаш: физостигминни катталарга 1-2 мг дан ва болаларга 0,5 мг дан зарурат бўлганида такрорлаш билан вена ичига юборилади, бироқ кунига 2 мг дан кўп эмас. Ремантадин гемодиализ йўли билан чиқарилмайди.

Рецепциз.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 2 контуруяли ўрам (20 таблетка) дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.