Релпаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда:  24,242 мг/48,485 мг элетриптан гидробромиди (20 мг ёки 40 мг элетриптанга эквивалент); ёрдамчи моддалар: 46,508 мг/93,015 мг микрокристалл целлюлоза, 23 мг/46 мг лактоза моногидрати, 5 мг/10 мг натрий кроскармеллоза, 1,25 мг/2,5 мг магний стеарати; плёнка қобиғи: 3 мг/6 мг тўқ сариқ опадрай ОЙ-ЛС-23016 (гипромеллоза, лактоза моногидрати, титан диоксиди (Е171), триацетин, сариқ қуёш шафақ бўёвчиси алюминийли лак билан (Е110); 0,5 мг/1 мг тиниқ опадрай ЙС-2-19114-А (гипромеллоза, триацетин).

Тасир этувчи модда(ХПН):

елетриптан

Препаратнинг савдо номи:

Релпакс

Фармакалогик гуруҳи:

меньшевизмга қарши восита

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таблеткалар 20 мг: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, бир томонида “РEП 20” ва бошқа томонида Пфизер’ ёзуви бўлган тўқ сариқ  рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткалар 40 мг: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, бир томонида “РEП 40” ва бошқа томонида Пфизер’ ёзуви бўлган тўқ сариқ  рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

меньшевизмга қарши восита

Сўрилиши Элетриптан ичга қабул қилинганидан сўнг, меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез ва етарлича тўлиқ сўрилади: (сўрилиши тахминан 81% ни ташкил қилади). Эркаклар ва аёлларда ичга қабул қилинганида мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50 % ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг максимал концентрациясига (Цмах) эришиш вақти ўртача 1,5 соатни ташкил қилди. Терапевтик дозалар (20-80 мг) диапазонида электриптаннинг фармакокинетикаси пропорционал боғлиқлиги билан характерланади. Элетриптаннинг максимал концентрацияси (Смах) ва эгри чизиқ остидаги майдони (АУC) ёғли овқат истеъмол қилинганидан кейин препарат қўлланганида тахминан 20-30% га ошган. Меньшевизм хуружи вақтида дори восита ичга қабул қилинганида АУC тахминан 30% га пасайган, қон плазмасида ТCмах эса 2,8 соатгача ошган. 5-7 кун давомида (20 мг суткада 3 марта) мунтазам қўлланганида, элетриптаннинг фармакокинетикаси пропорционал бўлиб, тўпланишини олдиндан билиш мумкин. Юқорироқ дозаларда 7 кун давомида (40 мг суткада 3 марта ва 80 мг суткада 2 марта) буюрилганида элетриптанни тўпланиши кутилганидан кўпроқ бўлган (тахминан 40% га). Тақсимланиши Вена ичига юборилганида элетриптаннинг тақсимланиш ҳажми 138 л ни ташкил қилади, бу тўқималарда яхши тақсимланишини кўрсатади. Элетриптан оқсиллар билан ўртача даражада  боғланади (тахминан 85%). Метаболизми Ин витро шароитдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, элетриптаннинг метаболизми цитохром Р450 нинг CЙП3А4 изоферменти орқали жигарда амалга оширилади. Буни CЙП3А4 ни кучли селектив ингибитори бўлган эритромицин билан бир вақтда қабул қилинганида элетриптаннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши тасдиқлайди. Ин витро шароитда тадқиқотлар элетриптаннинг метаболизмида шунингдек CЙП2Д6 ни ҳам бироз иштирок этишини намойиш қилади, аммо клиник тадқиқотларда бу ферментни элетриптаннинг фармакокинетикасига самарасининг полиморфлигини аниқламаган. Асосий 2 метаболити аниқланган, булар С14 билан нишонланган элетриптан қонга юборилгандан кейин плазманинг умумий радиофаоллигини асосий қисмини ташкил қиладилар. Н-оксидланиш натижасида ҳосил бўладиган метаболити ҳайвонларда ин витро шароитдаги тадқиқотларда фаолликка эга бўлмаган, Н–деметилизация натижасида ҳосил бўладиган метаболитнинг фаоллиги эса элетриптан билан бир хил бўлган. Радиофаол плазманинг учинчи компоненти аниқланмаган. У шунингдек буйраклар ва ичак орқали чиқариладиган гидрокси гурухи қўшилган метаболитлар аралашмаси деб тахмин қилинади. Н-деметилизация қилинган метаболитининг қон плазмасидаги концентрацияси элетриптан концентрациясининг 10-20% ни ташкил қилади ва мувофиқ равишда унинг терапевтик самарадорлигига аҳамиятли ҳисса қўшмайди. Чиқарилиши Вена ичига юборилганидан кейин элетриптаннинг умумий клиренси ўртача соатига 36 л ни ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) эса тахминан 4 соат. Ичга қабул қилинганидан кейин ўртача буйрак клиренси тахминан соатига 3.9 л ни ташкил қилади. Буйракдан ташқари клиренси умумий клиренсининг 90% ни ташкил қилади, бу элетриптанни асосан буйраклар ва ичак орқали метаболитлари кўринишида чиқарилишини кўрсатади.

Аурали ва аурасиз меньшевизм хуружларини бартараф қилишда қўлланади.

Ичга буюрилади. Таблеткаларни бутунлигича сув билан бирга ютиш керак. Меньшевизмсимон бош оғриғи пайдо бўлганида Релпакс®ни иложи борича эрта қўллаш керак, лекин дори воситаси меньшевизм хуружининг кечки босқичида ҳам самарадор. Катталар (18-65 ёш) Тавсия этиладиган бошланғич доза 40 мг ни ташкил қилади. Агар бош оғриғи 24 соат ичида яна пайдо бўлса: агар меньшевизмсимон бош оғриғи босилиб, лекин сўнгра 24 соат давомида яна қайта бошланса, унда Релпакс®ни шу дозада яна буюриш мумкин. Агар иккинчи доза керак бўлса, уни биринчи дозадан сўнг камида 2 соатдан кейин қабул қилиш лозим. Самараси бўлмаганида: агар Релпакс®нинг биринчи дозаси 2 соат давомида бош оғриғини камайишига олиб келмаса, унда хуружни бартараф этиш мақсадида иккинчи дозани қабул қилиш керак эмас, чунки клиник тадқиқотларда бундай даволашнинг самарадорлиги исботланмаган. Бунда хуружни бартараф этиш мумкин бўлмаган беморлар, навбатдаги хуружда самарали клиник жавоб бериши мумкин. Агар 40 мг дозада препаратни қабул қилиш адекват самарага эришиш имконини бермаса, унда кейинги меньшевизм хуружларида 80 мг доза самарали бўлиши мумкин. Суткалик доза 160 мг дан ошмаслиги лозим. Жигар фаолиятини енгил ёки ўртача бузилиши бўлган беморларда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

Умуман олганда, Релпакс® яхши ўзлаштирилади. Одатда ножўя таъсирлари ўткинчи хусусиятига эга бўлиб, кучсиз ёки ўртача ифодаланган ва қўшимча даволашсиз ўз-ўзидан ўтиб кетади. Хуружларини бартараф этиш учун бир хил дозадаги дори воситани 2 марта қўллаган беморларда, ножўя таъсирларнинг учраш тез-тезлиги ва оғирлик даражаси, уни бир марта қабул қилган пациентлардаги билан бир хил бўлган. Релпакс® билан даволашда қайд қилинган асосий ножўя таъсирлари, 5-НТ1 рецепторлари агонистларининг бутун синфи учун хосдир. 5-НТ1 рецепторлари агонистларини, шу жумладан Релпакс® препаратини хам, баъзи холларда ўлим билан якунланган жиддий юрак-қон томир томонидан ножўя самаралари ҳақида хабар берилган. Бу реакциялар жуда кам ҳолларда аниқланган ва асосан ёндош хавф омиллари бўлган пациентларда кузатилган. Релпакс®ни терапевтик дозаларда қабул қилган пациентларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган (плацебо билан солиштирганда ≥1% ва юқори тез-тезликда). Бу кўринишлар тез-тезлигига мувофиқ қуйидаги мезонларга мувофиқ тақсимланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан 1/100 гача) ёки кам ҳолларда (≥1/10000 дан 1/1000 гача).

Eлетриптанга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари. 18 ёшгача бўлган болалар (чунки бу гурух беморларида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар чекланган). CЙП3А4 ингибиторлари (кетоконазол, итраконазол, эритромицин, кларитромицин, джозамицин) ва протеаза ингибиторлари (ритонавир, индинавир ва нелфинавир) билан бир вақтда қабул қилиш. И тур (5-НТ) 5-гидрокситриптамин рецепторларининг бошқа агонистлари каби, унинг фармакодинамик хусусиятларига кўра қуйидаги ҳолатларда элетриптанни қўллаш мумкин эмас: бошқариб бўлмайдиган артериал гипертензия,коронар артериялар спазми, юрак ишемик касаллиги (стенокардия, Принцметал стенокардияси, ўтказилган миокард инфаркти, тасдиқланган симптомсиз миокард ишемияси) ёки унинг борлигига шубҳа;аритмиялар;юрак етишмовчилиги;периферик қон томирларнинг окклюзион касалликлари;бош мия қон айланишини бузилишлари ёки анамнездаги транзитор ишемик хужум;бошқа 5-НТ рецепторларининг агонистлари билан бирга қўллаш;элетриптан қабул қилингунича ёки қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида эрготамин ёки унинг ҳосилаларини, шу жумладан метисергидни қўллаш мумкин эмас (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Релпакс® гемиплегик, офталмоплегик ёки базиляр меньшевизмни бартараф қилиш учун кўрсатилмаган. Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкозо-лактоз малабсорбция каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

Бошқа дори воситаларни элетриптаннинг фармакокинетикасига таъсири CЙП3А4 нинг кучли специфик ингибиторлари бўлган эритромицин (1000 мг) ва кетоконазол (400 мг) билан бир вақтда буюрилганида, элетриптаннинг Cмах мос равишда 2 ва 2,7 марта ва АУC мос равишда 3,6 ва 5,9 марта ошган. Бунда самаралар элетриптаннинг Т1/2 эритромицин қўлланганида 4,6 соатдан 7,1 соатгача, кетоконазол қўлланганида 4,8 соатдан 8,3 соатгача ошган. (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг). Шундай қилиб, Релпакс®ни CЙП3А4нинг кучли ингибиторлари, хусусан кетоконазол, итраконазол, эритромицин, кларитромицин, джозамицин ва протеаза ингибиторлари (ритонавир, индинавир ва нелфинавир) билан бирга қўллаш мумкин эмас. Релпакс®ни бета-адреноблокаторлар, трициклик антидепрессантлар, сератонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ва флунаризин билан ўзаро таъсири аниқланмаган, лекин юқоридаги дори воситалари ва элетриптаннинг ўзаро таъсирини аниқлаш мақсадидаги махсус клиник тадқиқотларнинг натижалари ҳозирча маълум эмас (пропранололдан ташқари, пастга қаранг). Клиник тадқиқотларнинг популяцион фармакокинетик таҳлили шуни кўрсатадики, қуйидаги дори воситаларини Релпакс®нинг фармакокинетикасига бирон-бир таъсир кўрсатиши мавҳум: бета-адреноблокаторлар, трициклик антидепрессантлар, сератонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари, эстроген сақловчи гормонал ўринбосарпрепаратлар, эстроген сақловчи контрацептив препаратлар ва калций каналларининг блокаторлари. Элетриптан МАО субстрати эмаслиги туфайли, Релпакс® ва МАО ингибиторларининг фармакокинетик ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам ва уларнинг ўзаро таъсирини махсус тадқиқотлари ўтказилмаган. Пропранолол 160 мг дозада, верапамил 480 мг дозада ёки флуконазол 100 мг дозада бир вақтда қўлланганида элетриптаннинг Смах мос равишда 1,1, 2,2 ва 1,4 марта, АУC эса – 1,3, 2,7 ва 2,0 марта ошган. Бу ўзгаришлар клиник аҳамиятли ҳисобланмайди, чунки улар артериал босимни ошиши ёки элетриптаннинг бир ўзи қўлланганидаги билан солиштирилганида ножўя таъсирларининг тез-тезлигини ошиши билан бирга кечмаган. Релпакс® қабул қилинганидан сўнг 1 ва 2 соат кейин кофеин/эрготаминни қабул қилиш, артериал босимни бироз, лекин аддитив ошишига олиб келади, буни ушбу дори воситаларнинг фармакологик хусусиятлари асосида олдиндан билиш мумкин. Шунинг учун эрготамин ва эрготаминсимон воситаларни (масалан, дигидроэрготамин) сақловчи препаратларни Релпакс® қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида буюриш мумкин эмас. Аксинча эрготамин сақловчи препаратлар қабулидан кейин 24 соат ўтгач Релпакс®ни буюриш мумкин. Элетриптанни бошқа дори воситаларга таъсири Терапевтик дозаларда цитохром Р450 тизимига препаратнинг таъсири (ингибиция ёки индукция қилувчи) аниқланмаган. Серотонинергик препаратлар билан ўзаро таъсири 5-НТ рецепторларининг агонистларини, шу жумладан элетриптанни, СҚҚОСИ (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари) ва СНҚҚОСИ (серотонинни ва норадреналинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари) каби серотонинергик фаолликка эга бўлган препаратлар билан бир вақтда қўллаш, серотонин синдромини ривожланишининг хавфини ошириши мумкин. Элетриптан ва серотонинергик препаратларни бир вақтда қўллашнинг клиник зарурати бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларни синчиклаб кузатиш керак, айниқса даволашни бошида ва ҳар бир препаратнинг дозаси оширилганида.

Релпакс®ни CЙП3А4 нинг махсус кучли ингибиторлари, хусусан кетоконазол, итраконазол, эритромицин, кларитромицин, джозамицин ва ритонавир, индинавир ва нелфинавир каби протеаза ингибиторлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бундан ташқари, CЙП3А4 ингибиторларини қабул қилиш якунланганидан кейин 72 соат давомида Релпакс®ни қабул қилиш мумкин эмас. 5-НТ1 рецепторларининг  бошқа агонистлари каби, Релпакс®ни фақат меньшевизм ташхисига гумон бўлмаган ҳолларда қўллаш керак. 5-НТ1 рецепторларининг бошқа агонистлари каби, Релпакс®ни жиддий касалликлар (импульс, аневризмани ёрилиши) билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган “атипик” бош оғриқларини даволаш учун буюриш мумкин эмас, чунки бунда бош мия қон томирларини торайиши зарарли бўлиши мумкин. 5-НТ1 рецепторларининг агонистларини қўллаш фонида бош мияга қон қуйилиши, субарахноидал қон қуйилиши, импульс ёки айрим холларда ўлим билан якунланган бошқа цереброваскуляр бузилишлар ривожланиши холатлари аниқланган. Бир неча холларда цереброваскуляр бузилишлар асосий касаллик бўлган ва симптомларни меньшевизм белгиси хисоблаб, 5-НТ1 рецепторларининг агонистлари ноўрин қўлланган. Меньшевизми бўлган пациентларда цереброваскуляр асоратларнинг (масалан, импульс, қон қуйилиши ва ўткинчи ишемик хужум) хавфи юқори бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Элетриптан ва СҚҚОСИ (масалан, флуоксетин, пароксетин, сертралин, флувоксамин, циталопрам, эсциталопрам) ва СНҚҚОСИ (масалан, венлафаксин, дулоксетин) бир вақтда қўлланганида потенциал ҳаётга хавф туғдирувчи серотонинли синдром ривожланиши мумкин (“Eҳтиёткорлик билан” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бу синдром қуйидаги симптомлар билан намоён бўлиши мумкин: руҳий статусни бузилиши (масалан, ажитация, галлюцинациялар, кома), вегетатив нерв тизимининг беқарорлиги (масалан, тахикардия, артериал босимни ўзгариши, гипертермия), нерв-мушак тизими фаолиятини бузилиши (масалан, гиперрефлекция, координацияни бузилиши) ва/ёки овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини бузилиш симптомлари (масалан, кўнгил айниши, қусиш, диарея). Релпакс® препаратини юрак ишемик касаллиги (масалан, артериал гипертензия, гиперхолестеринемия, чекиш, семизлик, қандли диабет, оғирлашган оилавий анамнез, жарроҳлик ёки физиологик менопауза ҳолатида бўлган аёллар ёки 40 ёшдан ошган эркаклар) ривожланишини хавф омиллари бўлган пациентларда, қон айланиш тизимини синчиклаб текшириш ўтказилмагунича ва юрак-қон томир касаллиги истисно қилинмагунча қўллаш тавсия этилмайди. Юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолашнинг усулларини сезгирлиги етарлича кам. Шунинг учун, агар пациентнинг анамнезида, ЭКГ да ёки бошқа ташхис муолажаларни ўтказишда, артериал вазоспазм ёки миокард ишемияси учун характерли белгилар аниқланса, элетриптанни қўллаш тавсия этилмайди (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари бўлган пациентларда, лекин уларда юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолаш қониқарли натижа кўрсатган, элетриптаннинг биринчи дозасини, илгари элетриптан қабул қилган пациентлардан ташқари, шифокор кузатуви остида қабул қилиш тавсия этилади. Миокард ишемияси клиник симптомлар бўлмаганида ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, Релпакс® препарати қабул қилинганидан кейин дархол электрокардиографик текширишларни ўтказиш имкониятини кўриш керак. Юқорида таърифланганидек, элетриптанни узоқ вақт, лекин танаффуслар билан қабул қилаётган, юрак-қон томир касалликларнинг хавф омиллари бўлган пациентлар, вақти-вақти билан юрак-қон томир тизимининг текширувидан ўтишлари керак, чунки улар элетриптан билан даволашни давом эттираяптилар. Юқорида баён қилинган тавсияларга мунтазам риоя қилиш, ташхис қилинмаган юрак-қон томир касалликлари бўлган элетриптан билан даволанаётган пациентлар ҳолларини пасайишига олиб келади. 5-НТ1 рецепторларининг агонистлари қўлланганда юрак фаолиятини оғир бузилиши ҳоллари, шу жумладан препарат қабул қилигандан кейин биринчи бир неча соатда ривожланувчи миокард инфаркти, юрак ритмини ҳаётга хавф солувчи бузилишлари ва ўлим билан якунланувчи ҳоллари ҳақида хабар берилган. Меньшевизми бўлган пациентларда 5-НТ1 рецепторларининг агонистлари кенг қўлланишини ҳисобга олиб, бу реакциялар пайдо бўлишини тез-тезлиги жуда паст. Клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида қуйидаги хабарлар олинган. Диагностик коронар ангиография ўтказилган пациентлар орасида, вена ичига элетриптан қабул қилаётган (Смах 127 нг/мл, бу ичга қабул қилиш учун 60 мг элетриптанга эквивалент) анамнезида стенокардия, артериал гипертензия ва гиперхолестеринемия бўлган бир пациентда, кўкрак қафасида қисилиш хисси пайдо бўлган, шунингдек, ишемия учун характерли бўлган ЭКГ да ўзгаришларсиз коронар ангиоспазм (ангиография билан тасдиқланган) эпизоди аниқланган. Бундан ташқари, анамнезида ритмни шундай бузилиши бўлган пациентда бўлмачалар фибрилляциясини ривожланишининг бир ҳолати ҳақида хабар берилган. Постмаркетинг даврда оғир юрак-қон томир асоратлар ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган, улардан айримлари ўлим билан якунланган. Жуда кам ҳолларда бу асоратлар юрак-қон томир касалликларнинг бирон-бир белгилари бўлмаганда пайдо бўлган. Шунга қарамай, постмаркетинг даврида олинган хабарларнинг назорат қилишни қийинлигини ҳисобга олиб, бу ҳолларни элетриптан қабул қилиш билан ўзаро алоқасини охиригача аниқлаш мумкин эмас. Релпакс®ни юрак-қон томир касалликларини бўлишининг эҳтимоли ёки уларни ривожланишининг юқори хавфи бўлган беморларга олдиндан текширмасдан буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда элетриптанни тизимли ўрганиш ўтказилмаган. 5-НТ1 –рецепторларнинг бошқа агонистлари каби, элетриптанни бу беморларда қўллаш тавсия этилмайди. Релпакс® аура ва аурасиз меньшевизмни ва менструал циклига ёндош меньшевизмни даволашда самарали. Аура пайдо бўлган вақтида қабул қилинган Релпакс® бош оғриғи ривожланишига тўсқинлик қилмайди, шунинг учун уни фақат бош оғриғи фазасида қабул қилиш лозим. Релпакс®ни шунингдек кўнгил айниши, қусиш, фотофобия, фонофобия каби меньшевизм билан бирга кечувчи симптомларни бартараф этиш учун ҳам ва хуруж давомида бош оғриғини қайталанишини даволашда самарадорлиги клиник тадқиқотларда аниқланган. Релпакс®ни олдини олиш мақсадида қўллаш мумкин эмас. Релпакс® 60 мг ва ундан ортиқ терапевтик дозаларда қўлланганида артериал босимни бироз ва ўткинчи ошиши қайд қилинган. Артериал босим буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (дастлабки даражадан максимал систолик босим 14-17 мм сим. уст. диастолик эса 14-21 мм сим. уст. ошган ва соғлом кўнгиллиларга қараганда 3-4 мм сим. уст. юқори бўлган) ва кекса одамларда кўпроқ ошган. Меньшевизмга қарши дори воситаларни чекланмаган қўллаш сурункали ҳар кунги бош оғриқларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Ҳар қандай триптанларни ҳаддан зиёд қўллаш ҳоллари ҳаммадан кўпроқ ҳар куни бош оғриғи бўлган пациентларда кузатилади. Ҳомиладорлик ва лактация даври Релпакс®ни ҳомиладорликда қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препарат тератоген таъсир кўрсатмаган. Релпакс®ни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан ахамиятли юқори бўлган ҳолдагина буюриш керак. Релпакс® аёлларда кўкрак сути билан чиқарилади. Релпакс® бир марта 80 мг дозада қабул қилинганида 24 соат давомида кўкрак сути билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг ўртача 0.02% ни ташкил қилган. Янги туғилган чақалоққа дори воситанинг таъсирини, агар уни элетриптан қўлланганидан сўнг 24 соат давомида эмизиш тўхтатилса минималга етказиш мумкин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида артериал гипертензия ва юрак-қон томир тизими томонидан бошқа бузилишлар ривожланишини кутиш мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш. Элетриптаннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 4 соатни ташкил қилиши туфайли, доза ошириб юборилган ҳолда беморни камида 20 соат ёки клиник белгилари йўқолгунича кузатиш керак. Гемодиализ ва перитонеал диализни элетриптаннинг қон плазмасидаги концентрациясига таъсири номаълум.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 20 мг ёки 40 мг. 2, 3, 4, 6 ёки 10 таблетка ПВХ/алюминий фолга блистерда. 1, 2, 3, 4, 5, 6 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Биринчи очилишини назорат қилиш мақсадида картон қутининг юзи томонига ярим ҳалқани эслатувчи тешилган қатор туширилади. Препаратни қадоқлаганда қутининг ён юзалари зич қилиб ёпиштирилади.

3 йил.