Релаксил rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 125 мг валериананинг 0,8% ли қуруқ сув-спиртли экстаркти (Валериана оффиcиналис Л.), 25 мг қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти (Ментҳа пиперита Л.), 25 мг доривор лимонўтнинг қуруқ экстракти (Мелисса оффиcиналис Л.); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, оғир магний оксиди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. Қаттиқ желатин капсула азорубин (Е 122) ва қора бриллиант БН (Е 151) бўёвчилари сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Релаксил

Фармакалогик гуруҳи:

ухлатувчи ва седатив препаратлар.

Дори шакли:

қаттиқ капсулалар

қаттиқ желатин капсулалар №2. Капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси яшил рангда. Капсула ичидагиси – киритмали қўрғир-жигаррангдан то кулранг-жигарранггача бўлган кукун ёки прессланган масса.

ухлатувчи ва седатив препаратлар.

N05CM.

Қуйидаги симптомлар билан кечувчи неврозларда: асабий қўзғалиш;безовталик;диққатни жамлашни пасайиши;уйқуни бузилишларида қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: ақлий юклама, қўзғалган ҳолат ёки таъсирчанликда – 2 капсуладан суткада 2 марта; уйқусизликда – 2 капсуладан уйқудан 1 соат олдин буюрилади. Капсулаларни бутунлигича, овқатланишдан қатъий назар сув билан қабул қилинади. Релаксил препарати учун таъсирни аста-секин намоён бўлиши характерли. Даволашнинг оптимал самарасига эришиш учун препаратни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қўллаш тавсия этилади. Даволаш муддати чекланмаган. Препаратни ҳатто узоқ вақт қўллаганда ҳам кўникиб қолиш кузатилмайди. Даволаш тўхтатилгандан кейин бекор қилиш синдроми кузатилмайди. Агар даволаш бошлангандан кейин 14 давомида ҳолатнинг яхшиланиши кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин баъзида меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар (кўнгил айниши, абдоминал спазмлар) пайдо бўлиши мумкин, уларнинг тез-тезлиги аниқланмаган. Жуда кам ҳолларда уйқучанлик, астеник кўринишлар (ҳолсизлик, кайфиятни пасайиши) кузатилган. Агар бошқа ножўя кўринишлар (масалан, юқори сезувчанлик реакциялари – тошмалар, қичишиш, терини қизариши) пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Синтетик ухлатувчи воситалар билан мажмуада қўллашдан олдин тиббий диагностика ва шифокор кузатуви талаб этилади. Бир вақтда қўлланилганда бошқа седатив ва ухлатувчи воситаларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун Релаксилни бу даврда қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун Релаксилни бу даврда қўллаш тавсия этилмайди.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари. Тахминан 20 г валериана илдизларининг, препаратнинг 42 капсуласига эквивалент бир марталик дозаси юқори толиқиш, абдоминал спазмлар, ёруғликка сезувчанлик, қўлларда тремор, қорачиқларни кенгайиши, тушкунлик, иш қобилиятини ва диққатни жамлашни пасайиши, бош айланиши каби кучсиз симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида ўтиб кетади. Лимон ўти барглари ва қалампир ялпиз дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар йўқ. Даволаш: симптоматик даволаш (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш).

Рецепциз

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

2 йил.