Релаксарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: тиоколхикозид 4 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инекция учун сув. Таърифи: сариқ рангли тиниқ эритма.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоколхикозид

Препаратнинг савдо номи:

Релакса

Фармакалогик гуруҳи:

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар.

M03VX05

Тиоколхикозид мушак орасига юборилгандан сўнг тез сўрилади ва қон плазмасидаги максимал концентрацияга 15-45 минутдан кейин эришилади. Тиоколхикозиднинг 4 мг дозада бир маротабали мушак орасига юбориладиган инекциясидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 61 нг/мл ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари (асосан албумин) билан боғланиши 13% ни ташкил этади. У организм мушаклари ва тўқималар суюқликларида тез тарқалади. Мушак ичига 4 мг тиоколхикозид юборилганидан сўнг тарқалиш ҳажми 76 л ни ташкил этади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш вақти 2,5 соатдан 5 соатгача етади. Қабул қилинган дозанинг 20 фоизи сийдик билан ўзгармаган метаболитлар кўринишида, 75-81% эса сафро ажратувчи тизим томонидан нажас орқали чиқарилади.

Оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш.

Шифокор томонидан бошқа йўл-йўриқ белгиланмаган бўлса, тиоколхикозиднинг мушак ичига юбориладиган одатий дозаси 4 мг (1 та ампула) дан кунига 2 маҳални ташкил қилади. Препаратнинг инекцион шакли билан даволанишнинг тавсия этилган муддати – 3-5 кун. Даволашни давом эттириш зарурати бўлганда тиоколхикозиднинг оғиз орқали қабул қилинадиган шаклини суткалик миқдори 16 мг га тенг равишда 5-7 кунга тавсия этиш мумкин. Физиотерапевтик муолажаларга тайёргарлик кўриш мобайнида мушакларнинг бўшашиш даври мушаклар ичига юборилган инекциядан сўнг 30-40 дақиқани ташкил этади.

Мушаклар ичига киритилгандан сўнг қуйидаги ножўя таъсирлар вужудга келиши мумкин: Учраш сонини таърифлаш учун гуруҳлар номланиши расмий тилдаги стандарт атамаларга мос келиши керак ва қуйидаги шартли атамалар қўлланилади: жуда кўп (≥1/10); кўп (≥1/100 дан <1/10 гача); кўп эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача); кам (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача); жуда кам (<1/10,000) номаълум (маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли баҳолашнинг имконияти йўқ). Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам: қичиш, эшакеми, анафилактик реакциялар, шу жумладан, ангионевротик шиш; жуда кам: анафилактик шок. Асаб тизими томонидан бузилишлар: кам: уйқучанлик, онг хиралашувидан қўзғалишгача ўтиш. Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар: кам: гипотензия. Меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар: кам: ич кетиши, гастродиния, қусиш. Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: кам: тери аллергик реакциялари.

– тиоколхикозид ёки колхицинларга нисбатан ўта сезувчанлик; – 15 ёшгача бўлган болалар; – мушаклар гипотонияси ва бўшашган фалажлик; – беморнинг қон қуйилишига мойиллиги ёки антикоагулянт воситалар қабул қилиниши; – ҳомиладорлик ва эмизикли давр.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумот мавжуд эмас. Аммо бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак. Марказий асаб тизимига эзувчи таъсир кўрсатувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилганда, шу жумладан, спиртли ичимликлар, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан қабул қилганда миорелаксация ва марказий асаб тизимининг эзилиши кучайиши мумкин, гипотония ривожланиши мумкин. Тиоколхикозид ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, фенилбутазон, аналгетиклар ва невритни даволаш учун препаратлар, анаболик стероидлар, седатив воситалар, барбитуратлар ва сукцинилхолин билан бирга самарали ва хавфсиз қабул қилиниши мумкин. Тиоколхикозидни антикоагулянт воситалар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки қон қуйилиши хавфи ошади.

Тиоколхикозидни болаларда қўлланиши ман этилади. Тиоколхикозид эпилепсия билан касал ёки эпилепсия хуружи хавфи бор беморларда эпилепсия хуружини қўзғатиши мумкин. Мазкур дори воситасида натрийнинг мавжудлиги битта дозага 1 ммол (23 мг) дан кам, шунинг учун уни “натрийсиз” деб аташ мумкин. Жигар вазифаси бузилган тақдирда дозани ўзгартириш талаб этилмайди, чунки препарат жигарда метаболизмга учрамайди. Буйраклар вазифалари бузилган тақдирда препарат паст дозада тавсия этилиши керак.

Ҳомиладорлик даврида тиоколхикозид қўлланилишини баҳолаш учун маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида релакса қўлланилиши ман этилади. Тиоколхикозид кўкрак сутига ажралади, шунинг учун эмизикли даврида уни қўллаш тавсия этилмайди.

Тиоколхикозидни қўллаган беморларда дозани ошириб юбориш билан боғлиқ аниқ белгилар кузатилмаган. Даволаш: дозани ошириб юбориш ҳолатларида беморни тиббий кўрикдан ўтказиш  ва симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепт бўйича

“Релакса”, 4 мг/2 мл, мушак ичига инекция учун эритма, №6, ампулаларда.

2 йил.