Одам албумини катталар ва болаларга вена ичига томчилаб ва оқим билан юборилади.
Қон плазмасидаги албуминнинг концентрациясини мониторингини ўтказиш ва гемодинамика кўрсаткичларни назорат қилиш тавсия этилади.
Қуйиш тезлигини пациентларнинг ҳолати ва кўрсатмаларга қараб танлаш керак.
Плазмани вена ичига қуйишда қуйиш тезлиги юқорироқ бўлиши мумкин ва у қонни йўқотиш тезлигига мувофиқ бўлиши керак.
Албумин вена ичига томчилаб минутига 1-2 мл ёки 40 томчидан юқори бўлмаган тезликда юбориш керак.
Максимал юбориш вақти – 3 соат.
Катта ҳажмларда юборилганида, қўллашдан олдин Албумин хона ҳароратигача ёки тана ҳароратигача иситилиши керак.
Қўллашга тайёрлаш Қопқоғидан плёнкани олинг.
Флаконни очишдан олдин мос келувчи антисептикли тампон билан қопқоғи устини дарҳол артинг.
5, 10, 20% албумин эритмасини қуйишдан олдин шифокор препарат ва уни сақловчи идишни қаттиқ заррачаларни борлиги ва рангини ўзгарганлигини текшириш учун визуал кўрикдан ўтказиши керак.
Препарат визуал кўрганда тиниқ бўлиши ва қуйқалар ҳамда чўкма сақламаслигиги керак.
Препаратнинг герметиклиги ва беркитилганлиги сақланганида, бутилкада ёрлиқлар бўлмаганида, этикеткаси сақланган ҳолда, ишлатиш учун яроқли хисобланади.
Визуал кўрик натижалари ва ёрлиқдаги маълумотлари (препаратнинг номи, ишлаб чиқарувчи корхона, серия рақами) касаллик тарихида қайд қилинади.
Препаратнинг максимал бир марталик дозаси албумин эритмасининг концентрацияси, беморнинг дастлабки ҳолати ва ёшига боғлиқ.
20% ли Релаб эритмасининг максимал бир марталик дозаси 100 мл га чекланиши мумкин.
Албумин эритмаларини оқим билан юбориш артериал босимни тез ошириш учун турли генезли шокларда мумкин.
Гиповолемия Гиповолемик шокни даволаш учун қўлланаётган препаратнинг ҳажми ва инфузия тезлиги конкрет пациентнинг жавоб реакциясига мослаштирилган бўлиши керак.
Пациентларнинг гемодинамик кўрсаткичларинии кузатиш керак, қон айланиш тизимига ортиқча волемик юкламага йўл қўймаслик мақсадида, одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.
Катталар: ўртача бошланғич доза 25 г, 48 соат давомида 250 г гача юборилади.
Умумий дозаси фаол қон кетиши бўлмаганида нормада кузатиладиган албумин даражасидан (тана вазнига тахминан 2 г/кг) ошмаслиги керак.
Болалар: шошилинч ҳолатларда бошланғич доза 25 г, қолган ҳолатларда доза катталар учун дозадан 2-4 марта кам бўлиши ва албумин эритмасининг концентрациясини ҳисобга олиб бир килограмм тана вазнига микрофильмлилитрларда (боланинг тана вазнига 3 мг/кг дан кўп эмас) ҳисобланиши керак.
Агар хужайрадан ташқари дегидратация бўлса, унда албуминдан кейин тузли эритма қуйилади.
Циррози бўлган пациентларда асцистик суюқлигини йўқотиш, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини ўзгаришлари ва хатто гиповолемик шокни ривожланиши билан кечиши мумкин.
Бундай вазиятларда албуминни қуйиш айланаётган қон ҳажмини тутиб туриш учун керак.
Куйишларни даволаш Куйишли шикастланишлардан кейин (одатда 24 соатдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин қуйилаётган албуминнинг миқдори ва плазманинг осмотик коллоид босимини юз бераётган ошиши ўртасида аниқ мувофиқлик мавжуд.
Мақсад плазманинг 20 мл симоб устунига тенг бўлган онкотик босими (5,2 г/л тенг бўлган умумий оқсил концентрациясига эквивалент) билан плазмадаги албуминнинг концентрациясини 2,5±0,5°г/л тутиб туришдан иборат бўлиши керак.
Даволаш давомийлиги куйган соҳалар ва сийдик билан йўқотилган оқсилнинг миқдори билан аниқланади.
Бундан ташқари, аминокислоталар билан зондли ёки парентерал озиқлантиришни бошлаш керак, чунки албуминни узоқ муддатли қўллашни озуқа манбаи деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Катта майдонли куйишларни трансфузион даволашни оптимал тартиби (коллоид ва тузли эритмаларни буюриш) аниқланмаган.
Одатда термик шикастланишдан кейинги биринчи 24 соатда, интерстициал (хужайра ташқасидаги) суюқликни камайган ҳажмини тиклаш учун катта хажмларда тузли эритмалар қуйилади.
24 соат ўтгач, Релабни плазманинг коллоидли онкотик босимини тутиб туриш мақсадида қўллаш мумкин.
Тўқималарни шиши билан ёки усиз кечувчи гипопротеинемия Агар гипопротеинемияга олиб келган асосий патологияни тўғрилаш мумкин бўлса, албуминни қўллашни фақат симптоматик ёки тутиб турувчи даволаш деб ҳисоблаш керак.
Катталар учун албуминнинг одатдаги суткалик дозаси 50 дан 75 г (0,5-1 г/кг) гача бўлган миқдорни ва болалар учун 25 г ни ташкил қилади.
Албумин йўқотишда давом этаётган кучли гипопротеинемияси бўлган пациентларга, катта миқдорлари талаб қилиниши мумкин.
Гипопротеинемия бўлган пациентларда одатда қоннинг ҳажми тахминан нормал бўлганлиги туфайли, албуминни инфузия тезлиги минутига 2 мл дан ошмаслиги керак, чунки тезроқ юбориш қон айланишини бузилишини ва ўпка шишини чақириши мумкин.
Йирик жарроҳлик операциялар вақтида пациентлар қон хавзасида айланаётган албуминнинг ярмидан кўпини йўқотишлари мумкин, бу шиш синдромини ривожланиши ёки усиз онкотик босимни пасайиши билан бирга кечади.
Бундай вазият шунингдек жадал даволаш бўлимларида даволанаётган беморлар сепсисида кузатилади.
Бундай ҳолатларда албуминни тўғридан-тўғри қўллаш кўрсатилган.
Катталардаги ўткир респиратор дистресс синдроми (КРДС) КРДС кислороднинг етказиб берилишини ўпкаларнинг интерстициал шиши билан боғлиқ бўлган етишмовчилиги билан ифодаланади, ва шокнинг ҳамда ўткир кўп қон йўқотилишининг, шунингдек бош мия жароҳатининг асорати ҳисобланади.
Агар бунда бир вақтда гипопротеинемия ва ортиқча волемик юкланишга ишора қилувчи клиник белгилар бўлса, унда албуминни диуретиклар билан бирга буюриш жадал инфузион даволашнинг жуда муҳим қисмини ҳисобланади.
Аорто-коронар шунтлаш Замонавий сунъий қон айлантириш аппаратлари (ҚАА) тўлдириш учун нисбатан катта бўлмаган ҳажмларни талаб қилади.
Пациентларда албумин ва кристаллоидларни ёрдамида эришиладиган операциядан олдинги гемодилюцияни хавфсизлиги ва яхши ўзлаштирилиши кўрсатилган.
Гематокрит ва плазма албуминининг даражасини хавфсиз пасайиш чегараси аниқланмаган, бироқ албумин ва кристаллоидларни ҚАА ни тўлдириш учун гематокритни 20% даражасига ва плазма албумининг концентрациясини 2,5 г/л га эришилгунича ишлатиш умумий қабул қилинган амалиёт ҳисобланади.
Ўткир жигар етишмовчилиги Жигар фаолиятини кома ривожланиши (жигар энцефалопатияси) билан ёки усиз йўқотишни тез-тез бўлмаган вазиятларида, албумин онкотик босимни тутиб туриш ва плазма билирубинини боғлаш мақсадида қўлланади.
Янги туғилган чақалоқларни гемолитик касаллиги Албумин янги туғилган чақалоқларни даволашда плазмани ўрнини босиш учун ишлатилганида, сариқлик ва гемолиз билан боғлиқ бўлган асоратлар хавфини камайтириш учун эркин билирубинни боғлаш мақсадида буюрилиши мумкин.
Тана вазнига 1 г/кг доза алмаштириш трансфузия муолажасини бошлашдан тахминан бир соат олдин буюрилади.
Болаларда олдиндан гиперволемия мавжудлигида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Оқсилларга бой суюқликларни йўқотиш Жигар циррози, юрак етишмовчилиги, перитонит, шунингдек экссудатив плеврит оқибатида ривожланган асцит кўпинча йўқотишни талаб қилади.
Бунда учинчи бўшлиққа йўқотиладиган оқсилнинг, шу жумладан албуминнинг миқдори, ҳажмни тўлдиришга ёки онкотик босимни тутиб туришга қаратилган даволашни талаб қилиши мумкин, буни Релабни инфузия қилиш ёрдамида амалга ошириш мумкин.