Реконазол РГ rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Кетоконазол. Ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, цетил спирти, суюк вазелин, октадецил кислотаси, спан-60, твин-80, азон, динатрий этилендиамин тетраацетил кислотаси (динатрий эдетати), Е витамини, сувсиз натрий сулфити, пропилгаллат, этил спирти, пропиленгликол, этилпарабен, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Кетоконазол

Препаратнинг савдо номи:

Реконазол-РГ

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши воситалар.

Дори шакли:

Крем

Оқ ёки деярли оқ рангли крем.

Замбуруғларга қарши воситалар.

D01AC08

Препарат сиртга қўлланганда кетоконазол тизимли қон оқимига ўтмайди. Препаратннг сиртга қўллаш учун мўлжалланган дори шакллари узоқ вақт давомида қўлланганида ҳам кетоконазол қон плазмасида аниқланмайди.

Тричопҳйтон рубрум, Тричопҳйтон ментагропҳйтес, Миcроспорум cанис ва Эпидермопҳйтон флоccосум лар чақирган терининг дерматофит инфекциялари:силлиқ тери дерматомикози,чов эпидермофитияси,қўл ва оёқ панжаларининг эпидермофитияси,Тери кандидози,Кепаксимон темиратки,Питйроспорум овале чақирган себореяли дерматитда қўлланилади.

Таъсирланиш ва ачишиш ҳисси. Кам ҳолларда – контакт дерматит каби терининг маҳаллий, аллергик характерли ўзгаришлари.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган препарат қўлланганида дориларнинг ҳеч қандай ўзаро таъсири кузатилмаган.

Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кремни офталмология амалиётида қўллаш мумкин эмас. Узоқ вақт давомида кортикостероидлар билан даволашни тўхтатишдан сўнг, бекор қилиш синдромини бартараф қилиш учун, эрталаб маҳалий кортикостероидларни ва кечқурун кремни қўллашни давом эттириш, сўнгра эса, аста секин билан 2-3 ҳафта давомида стероидлар билан даволашни бекор қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.

Кремни юқори дозаларда қўллаш одатда даволаш тўхтатилганидан кейин йўқоладиган  эритема, шиш ва ачишиш ҳиссини чақириши мумкин.

Рецепциз

2% ли крем, 10 г, 15 г, 20 г,  25 г ва 30 г дан тубаларда.

3 йил.