Рекаминрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Л-пролин – 1,00 г Л-серин – 1,00 г Л-аланин – 2,00 г Л-изолейцин – 3,52 г Л-лейцин – 4,90 г Л-аспарагин кислотаси – 2,50 г Л-тирозин – 0,25 г Л-глутамин кислотаси – 0,75 г Л-фенилаланин – 5,33 г Л-аргинин гидрохлориди – 5,00 г Л-лизин гидрохлориди – 4,30 г Л-валин – 3,60 г Л-треонин – 2,50 г Л-гистидин гидрохлориди моногидрати – 2,50 г Л-триптофан – 0,90 г Л-метионин – 2,25 г Л-цистин – 0,10 г Глицин – 7,60 г Сорбит – 50,00 г Натрий бисулфити – 0,50 г Инекция учун сув – 1000 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аминокислоталар

Препаратнинг савдо номи:

Рекамин

Фармакалогик гуруҳи:

Парентерал озиқлантириш учун восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.

Парентерал озиқлантириш учун восита.

B05BA01

Рекаминнинг биокираолишлиги 100% ташкил қилади. Плазмадаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси аҳамиятли ўзгаришларга учрайди: бу алоҳида аминокислоталарга ҳам, уларнинг концентрацияларини йиғиндисига ҳам тегишли. Препарат юборилганидан сўнг аминокислоталар оқсилларни синтези жараёнларига киришадилар. Протеинлар ва бошқа биомолекулаларнинг синтезида қатнашмаган аминокислоталарнинг ортиқча миқдори тўпланмайдилар (ёғ кислоталари ва глюкозадан фарқли равишда), балки дезаминланиш йўли билан мочевина ҳосил қилиб метаболизмга учрайдиган α-аминогуруҳига парчаланади. Аминокислоталарнинг фақатгина аҳамияциз қисми (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

турли генезли гипопротеинемия ва суюқлик йўқолишида;операциядан олдин ва кейинги даврда одатдаги йўл билан овқатланиш имкони бўлмаганида ёки кескин чекланганида;катта юзали, чуқур куйишларда (айниқса, куйиш оқибатида озиб кетганда);жароҳатлар, синишлар, йирингли жараёнлар, сепсисда;ичакни яллиғланиш касалликлари, кахекция, заҳарланишларда;МИЙ ни ҳавфли ўсмалари, доимий иситма ҳолатларида;болаларда оқсил дистрофияси, гипотрофия, МИЙ ни нуқсонларида оқсиллар билан парентерал озиқлантириш учун қўлланади. Операциядан кейинги даврда метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш зарурати бўлганида қўлланади. Оқсилларга бўлган талаб ёки сарфланишини ошиши оқибатида ривожланадиган оқсил танқислигини бартараф қилиш ва уни ўрнини тўлдириш ва овқат ҳазм бўлиши, сўрилиши ва чиқарилиши жараёнларида оқсиллар алмашинуви бузилганида қўлланади.

Препарат вена ичига томчилаб, секин, беморнинг ҳолатини синчковлаб кузатиб юборилади. Препаратнинг дозаси пациентнинг клиник ҳолати, унинг аминокислоталар ва суюқликка бўлган талаби, тана вазни ва катаболизм даражасига қараб аниқланади. Катталар: 0,6 дан 1 г гача аминокислота (суткада тана вазнига 20 мл гача эритма). Катаболик ҳолатларда – 1,3-2 г аминокислота (суткада тана вазнига 40 мл гача эритма) юборилади. 2-18 ёшгача бўлган болалар: 1,0-2,0 г аминокислота (суткада тана вазнига 40 мл гача эритма) юборилади. Максимал суткалик дозаси – тана вазнига 2,0 г аминокислота/кг. Инфузияни максимал тезлиги: бир соатда тана вазнига 2 мл/кг, бу бир соатда тана вазнига 0,1 г аминокислота/кг га тенг бўлади. Катталарда парентерал озиқлантиришда юборилган суюқликнинг умумий миқдори суткада тана вазнига 40 мл/кг дан ошмаслиги керак. Препарат пациент энтерал ёки перорал озиқлантиришга тўлиқ ўтказилгунича қўлланади.

қон айланишини ҳаёт учун ҳавф соладиган беқарорлиги (шок);гипокция – ҳужайраларни кислород билан етарсиз таъминланиши;оғир даражадаги жигар ва буйрак етишмовчилиги;декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;аминокислоталар алмашинувини бузилиши;метаболик ацидоз;бош мия жароҳатини ўткир даври.

Бошқа дори воситалари билан номутаносиб (бир эритмада аралаштириш мумкин эмас).

Шикастланмаган флаконлардаги фақат тиниқ эритмалар ишлатилсин. Флакон очилганидан сўнг препаратни зудлик билан ишлатиш керак! Очиқ флакон ҳеч қачон сақлаб қўйилмасин! Препарат фақат касалхона шароитларида қўлланади. Микроблар билан ифлосланиш ҳавфи юқори бўлганлиги сабабли аминокислоталар сақловчи эритмаларни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Қон зардобининг осмолярлиги юқори бўлганида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Жигар ва буйрак етишмовчилигида дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади. Қоннинг сув ва электролитлар мувозанатини, қондаги глюкозанинг концентрациясини ва кислота ишқор таркибини назорат қилиш керак. Тўлиқ парентерал озиқлантиришни ўтказиш учун энергия ташувчилар, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни бир вақтда қўшиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Шикастланмаган флаконлардаги фақат тиниқ эритмалар ишлатилсин. Флакон очилганидан сўнг препаратни зудлик билан ишлатиш керак. Ишлатилган флакондаги препарат иккинчи марта қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар келтирилмаган.

Рецепт бўйича

Инфузион эритмалар: 250 мл (умумий аминокислоталар миқдори – 12,5 г); 500 мл (умумий аминокислоталар миқдори – 25 г) дан шиша флаконларда.

2 йил.