Рекаферрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: темир (ИИИ) гидроксидини сахароза комплекси, элиментар темирга эквивалент  – 100 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, метабисулфит натрий, цитрат натрий, лимон моногидрат кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гидроксидини сахароза комплекси

Препаратнинг савдо номи:

Рекафер

Фармакалогик гуруҳи:

Антианемик восита (темир препаратлари).

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

жигарранг ёки тўқ-жигарранг рангли, эримаган заррачалардан ҳоли бўлган эритма.

Антианемик восита (темир препаратлари).

V03AS02

100 мг темир сақловчи Рекафер препарати вена ичига бир марта юборилганидан кейин қон плазмасида темирнинг максимал концентрациясига (ўртача 538 мкмол) инекциядан кейин 10 минут ўтгач эришилади. Ярим чиқарилиш даври – 6 соат. Турғун ҳолатда тақсимланиш ҳажми тахминан 8 л ни ташкил қилади, бу организмнинг суюқ муҳитларида темирни паст тақсимланишини кўрсатади. Юборилганидан кейинги дастлабки 4 соатда кузатиладиган темирнинг буйраклар орқали чиқарилишини, умумий клиренснинг 5% дан камроғини ташкил қилади. 24 соатдан кейин қон зардобидаги темирнинг концентрацияси дастлабки (юборишдан олдинги) кўрсаткичга қайтади ва сахарозанинг тахминан 75% қон оқимидан чиқарилади.

темир танқислиги (шу жумладан темир танқисли ва ўткир постгеморрагик анемия) бўлган пациентларда темир ўрнини тез тўлдиришнинг зарурати бўлганида;ичга қабул қилиш учун темир препаратларини ўзлаштираолмайдиган пациентларда;темир препаратларини ичга қабул қилиш имконияти бўлмаган меъда-ичак йўлларининг касалликларида қўлланади.

Фақат вена ичига юбориш учун!

Ҳозирги вақтда Рекафер препаратини юбориш сабаб бўлиши мумкин вақтинчалик бўлган қуйидаги нохуш кўринишлари маълум. Ҳамма симптомлар жуда кам холларда кузатилган (пайдо бўлиш тез-тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% га тенг ёки катта). Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, парестезиялар. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия, артериал босимни пасайиши, коллаптоид ҳолат, иссиқлик ҳисси, юзга қонни “оқиб келиши”, периферик шишлар. Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, ҳансираш. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъм сезишни бузилиши, оғизда “металл” таъми, қорин соҳасида тарқалган оғриқлар, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Тери қопламалари томонидан: эритема, терини қичишиши, тошма, пигментацияни бузилиши, кўп терлаш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, бўғимларни шиши, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ. Иммун тизими томонидан: аллергик, анафилактоид реакциялар, шу жумладан юзнинг ангионевротик шиши, ҳалқумни шиши. Бошқалар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик ҳисси, холсизлик, тери қопламаларини оқариши, лохаслик ҳисси, тана ҳароратини ошиши, қалтираш. Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ ва шиш (айниқса препаратни экстравазал тушишида). Флебит, ачишиш ҳисси, гематома.

Препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган камқонлик;темир миқдорини ошишининг белгилари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки унинг утилизацияси жараёнларини бузилиши;Рекафер препарати ёки унинг фаол бўлмаган компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида;фруктозани ўзлаштираолмаслик ва глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши синдроми ёки сахароза/изомалтаза танқислиги;ҳомиладорликнинг И уч ойлигида (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг) қўллаш мумкин эмас.

Рекаферни ичга қабул қилиш учун темирнинг бошқа дори шакллари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки меъда-ичак йўлларидан темирнинг сўрилишини камайишига олиб келади. Ичга қабул қилиш темир препаратлари билан даволашни охирги инекциядан камида 5 кундан кейин бошлаш мумкин.

Рекафер фақат анемия ташҳиси мувофиқ лаборатория маълумотлари (масалан, қон зардобида ферретин ёки гемоглобин ва гематокрит, эритроцитлар ва уларнинг кўрсаткичлари – эритроцитнинг ўртача ҳажми ёки эритроцитдаги гемоглобиннинг ўртача миқдори) билан тасдиқланган беморларга буюрилиши керак. Рекафер препаратини юбориш тезлигига қатъий риоя қилиш керак (препаратни тез юборилганда артериал босим пасайиши мумкин). Рекафер препаратини юбориш вақтида гемодинамика кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Темир препаратлари вена ичига қўлланганида хаёт учун потенциал хавфли бўлган аллергик ва анафилактоид реакцияларни чақириши мумкин. Бронхиал астма, экзема, атопик касалликлар, поливалент аллергия, темирнинг бошқа препаратларига аллергик реакция, шунингдек қон зардобининг темирни боғлаш қобилияти паст бўлган/ ёки фолат кислотаси етишмовчилиги бўлган пациентларда аллергик ёки анафилактоид реакцияларнинг юқори хавфи мавжуд (“Eҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг). Препаратни вена атрофи бўшлиғига тушишидан сақланиш керак, чунки томирдан ташқарига тушиши тўқималар некрози ва тери қопламаларини жигарранг рангга бўялишига олиб келади. Бундай асорат ривожланган ҳолларда натрий хлоридининг 0,9% эритмасини (агар игна ҳали томирда бўлса) кўп бўлмаган миқдорда юбориш керак. Темирни чиқарилишини тезлаштириш ва уни атроф тўқималарга киришини давом этишини олдини олиш учун, инекция жойига гепарин сақловчи препаратларни суртиш тавсия қилинади (гел ва суртма енгил ҳаракатлар билан ишқаламасдан суртилади). Чўкма мавжудлигида препаратни юборишга йўл қўйилмайди. Рекафер препарати сахароза сақлайди. Қандли диабети бўлган пациентларда буни ҳисобга олиш керак. Кўрсатмаларга қараб препаратни томчилаб юборишда максимал ўзлаштира олинадиган темирнинг бир марталик дозаси 500 мг гача етиши мумкин, бу 8,5 г (0,7 НБ) сахарозага тўғри келади. Темир кўпчилик микроорганизмларнинг ўсишини рағбатлантириши туфайли, ўткир бактериал инфекциялар ривожланганида темир препаратларини бекор қилиш керак.

Рекаферни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида препарат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда буюрилади. Эмизиш даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш (препаратни қўллаш зарурати бўлганида) ёки препаратни бекор қилиш тавсия этилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: артериал босимни яққол пасайиши (коллапс белгилари 30 минут давомида намоён бўлади), гемосидероз симптомлари. Даволаш: симптоматик, зарурати бўлганида – темирни боғлаб олувчи дори воситалари (хелатлар), масалан дефероксамин.

Рецепт бўйича

5 мл дан тиниқ шиша ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.