Ароматизаторсиз кукун учун: оқ рангдан оч-сариқ ранглигача бўлган ҳидсиз кристалл кукун.
Ароматизаторли кукун учун: оқ рангдан оч-сариқ ранглигача бўлган таркибидаги ўзига хос ароматизатор ҳидли кристалл кукун.
Тузли эритма.
A07SA
иссиқлик ва жисмоний юкламалар билан боғлиқ бўлган жадал тер ажралиб чиқиш ҳолатларида қонда рҲ ва сув-ишқор мувозанати бузилишининг олдини олиш;перорал регидратация – организмда суюқлик ўрнини тўлдириш ёки сув-ишқор мувозанатини сақлаш;енгил ва ўртача даражали сувсизланиш билан бирга кечадиган катталар ва болаларда ўткир диареяларда сувсизланишнинг олдини олиш учун;иссиқдан шикастланишлар натижасида юзага келадиган сув-электролит мувозанати бузилиши;сув ва туз захиралари ўрнини тўлдиришда қўлланади.
Буйрак функцияси меъёрий беморларда гипернатриемия (қонда натрий таркибининг ошиши) ёки сувнинг ортиқча тушиши хавфининг кучайиш даражаси паст.
Ҳаддан ташқари тез қабул қилинганда қайт қилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;оғир сувсизланиш;ҳушдан кетиш ҳолати;ичакларнинг беркилиб қолиши;оғир қайт қилиш;глюкозо-галактозали малабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.
Ўрганилмаган.
Препаратнинг эритмаси кучсиз ишқорий реакцияга эга, шунинг учун у сўрилиши ичак ичидагисининг рН га боғлиқ дори воситаларига таъсир қилиши мумкин.
Диарея мустақил равишда ингичка ёки йўғон ичакда цилиндрикдиган кўплаб дорилар ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси мавжуд дорилар сўрилишини ўзгартириши мумкин.
Препаратни таркибини эътиборга олиб, қандли диабет, жигар ёки буйраклар функциялари бузилиши касалликларига эга беморларда, шунингдек туз (натрий ва(ёки) калий) таркиби паст парҳезга амал қиладиган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиниши керак.
Қандли диабет, буйрак фаолияти етишмовчилиги ва айрим бошқа сурункали касалликларга эга беморларда диарея суюқлик ёки глюкоза мувозанати бир маромда сақланишининг жиддий бузилишини юзага келтириши мумкин.
Шу туфайли бундай беморларда диареяни даволаш лаборатория назоратини ва шифохонага ётқизилишни талаб қилиши мумкин.
Агар пациентнинг электролитларни қўшимча юборилишига эхтиёжи лаборатория текширишлари билан тасдиқланган бўлмаса, препаратнинг тавсия қиладиган дозаларини оширмаслик керак.
Оғир дегидратацияни (тана вазнини камайиши 10% дан кўпроқни ташкил қилади, анурия) биринчи навбатда вена ичига регидратация учун воситаларни қўллаш билан тўғирлаш керак, шундан сўнг Регсол АТМ ишлатилиши мумкин.
Препаратлар вена ичидан юборилиши зарур ҳолларда ёки оғир сувсизланишда ёхуд оғир қайт қилишда, пешоб ажралиб чиқиши пасайишида ёки тўхтатилганда Регсол АТМ ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Агар Регсол АТМ препаратини қабул қилиш вақтида беморда қуйидаги аломатлар юзага келса, шифокорга мурожаат қилиш керак: нутқ секинлашиши, тез толиқиш, серуйқулик, озиб кетиш пайдо бўлса;тана ҳарорати 39°С даражадан юқорига ошиши;суюқ қон аралаш нажас пайдо бўлиши;қайт қилиш тўхтамаслиги;диарея 2 кундан ортиқ давом этиши;қоринда қаттиқ оғриқлар.
Вабо ва бошқа бир қатор ичак инфекцияларида кучаядиган диареяда тузлар йўқотилиши ўрнини тўлдириш учун эритма қўлланилиши етарли бўлмаслиги мумкин.
Буйрак фаолияти етишмовчилиги касаллигига эга ёки калий таркиби паст парҳездаги шахслар мазкур препаратнинг таркибида калий мавжудлигини эътиборга олишлари керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Юқори диққати жамлик ва психомотор реакциялари тезлигини талаб қилувчи транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида.
Регсол АТМ ҳомиладорлик ва лактация даврида тавсия этиладиган дозаларда қўлланилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Катта миқдорда ёки хаддан зиёд концентрланган препарат эритмаси юборилганида гипернатриемия ва гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Буйраклар функцияси пасайган пациентларда метаболик алкалоз ривожланиши мумкин.
Гипернатриемия белгилари ҳолсизлик, нейро-мушак тонусини ошиши, уйқучанлик, онгни чалкашиш, кома, баъзида нафасни тўхташини ўз ичига олади.
Метаболик ацидоз ўпкаларнинг вельветяциясини пасайиши, нейро-мушак тонусини ошиши, тетаник тиришишлар билан намоён бўлади.
Яққол клиник белгилари билан бўлган дозани ахамиятли ошириб юбориш ҳолларида препаратнинг эритмасини юбориш тўхтатилиши керак.
Лаборатория текширишларининг маълумотларини асосида сув-электролит мувозанатининг бузилишларини тўғирлаш ўтказилади.
Рецепциз
30 4,1 г ва 4,12 г вазнли ўрамлар, 10 ёки 20 10,25 г ва 10,3 г вазнли ўрамлар, ва 10 20,5 г ва 20,6 г вазнли ўрамлар, қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Тайёр эритма музлатгичда 48 соатдан ортиқ сақланилмасин.