Рефортан Нрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 л эритмада қуйидагилар сақланади: фаол моддалар: гидроксиетилкрахмал (ГEК)                                            60,0 г, (моляр алмашиниш даражаси: 0,45-0,55, ўртача молекуляр масса: 200 000 Бульвар) натрий хлориди                                                                 9,0 г, (154 ммол/л На+ ва 154 ммол/л Сл– тўғри келади) рН қиймати:                                                                       5,0-7,0, назарий осмолярлиги:                                                      309 мосмол/л; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидроксиетилкрахмал

Препаратнинг савдо номи:

Рефортан Н

Фармакалогик гуруҳи:

қон ўрнини босувчилар ва плазма протеинларининг фракциялари, гидроксиетилкрахмал

Дори шакли:

инфузион эритма, 60 мг/мл

рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

қон ўрнини босувчилар ва плазма протеинларининг фракциялари, гидроксиетилкрахмал

V05AA07

Инфузион юборилганида Рефортан® Н компонентларининг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Гидроксиетилкрахмалнинг характеристикаси оддий “молекуляр бир хил” модданикидек эмас, балки кўпроқ алмашиниш даражаси ва молекуляр массаси бўйича фарқ қилувчи бир неча турли моддаларнинг аралашмасиникидаги (моддалар йиғиндиси) кабидир. Демак, фармакокинетиканинг умумий қабул қилинган қоидаларини гидроксиетилкрахмалга катта чекловлар билан қўллаш мумкин, чунки ГEК характеристикаси вақтга қараб доимо ўзгариб туради. Бу препаратни қўлловчилар учун, ҳажмни тўлдирилишини баҳолашда энг муҳими, гидроксиетилкрахмал ёрдамида эришилган ҳажмни тўлдирилиш самарасини тутиб турилиши мумкин бўлган вақт даври ҳисобланади. Шунинг учун препаратларни қиёслашда плазма ўрнини босувчини организмда мавжуд бўлиш давомийлиги кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин, бунда синов ўтказилаётган шароитлар циклни ва инфузия дозасини, шунингдек ўлчаш интервалларини доимийлик ҳисоби билан бир биридан фарқ қилмаслик шарти билан, у математик ярим чиқарилишининг “бошланғич” вақти т½ сифатида ифодаланиши мумкин. Инфузиянинг тезлигига қараб, зардобдан ярим чиқарилишини бошланғич вақти тахминан 5-7 соатни ташкил қилади. ГEК молекулалари, коптокча февральацияси билан буйраклар орқали тез чиқарилиши мумкин бўлган чиқарилиш бўсағасига қараганда майда. 500 мл ни ташкил қилувчи бир марталик дозадан кейин, юборилган препаратнинг 50% 24 соат давомида сийдикда аниқланади.

Қонни ўткир йўқотилиши билан боғлиқ бўлган гиповолемияни даволашда қўлланади, агар фақат кристаллоидларнинг эритмаларини қўллаш етарли бўлмаса.

ГEК қўллаш, 24 соатни ташкил қилувчи максимал вақт интервали билан, айланиб юрувчи қон ҳажмини тикланишининг бошланғич босқичи билан чекланиши керак. Биринчи 10-20 мл ни пациентнинг ҳолатини қатъий назорати остида аста-секин юбориш керак, бу иложи борича эрта ҳар қандай анафилактоид реакцияни пайдо бўлишини аниқлаш имкониятини беради. Иложи борича энг кам самарали дозани буюриш керак. Гемодинамик кўрсаткичларнинг мувофиқ келувчи мақсадли даражасига эришилган заҳоти инфузияни тўхтатиш учун, даволаш гемодинамикани доимий назорати остида ўтказилиши керак. Тавсия этилган максимал суткалик дозани ошириш мумкин эмас.

Ножўя таъсирларининг тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: Жуда тез-тез:                      ≥1/10 Тез-тез:                                 ≥1/100 дан <1/10 гача Баъзида:                                ≥1/1000 дан <1/100 гача Кам ҳолларда:                      ≥1/10000 дан <1/1000 гача Жуда кам ҳолларда:             <1/10000 Номаълум:                            мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас

Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанликБуйрак фаолиятини бузилиши ёки ўринбосар буйрак терапиясиЖадал даволаш бўлимида бўлган ўта оғир ҳолатдаги сепсисли ва куйган пациентларГипергидратацияЎпка шишиДегидратацияГиперволемияГипокалиемияОғир гиперхлоремия ёки оғир гипернатриемияЖигар фаолиятини оғир бузилишиДимланган юрак етишмовчилигиБош мия ички қон қуйилиши ёки мияга қон қуйилишиОғир коагулопатияАъзолар кўчириб ўтказилгандан кейинги пациентларБолаларҲомиладорлик, 1чи уч ойлиги. Ҳомиладорликнинг бошқа муддатларида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Аминогликозид-антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида, гидроксиетилкрахмал уларнинг нефротокциклигини кучайтириши мумкин.

Аллергик (анафилактоид) реакциялар ривожланишининг хавфи туфайли, пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш ва юборишни паст тезликда ўтказиш керак. Жарроҳлик аралашувлар ва травмалар: Жарроҳлик аралашувларга дучор бўлган пациентларда, ёки жароҳатлари бўлган пациентларда узоқ муддатли асоратларга нисбатан хавфсизлиги бўйича аниқ маълумотлар етарли эмас. Даволашдан кутиладиган фойда, қўллашнинг узоқ муддатли давридаги хавфсизлигига нисбатан ноаниқлигини эътиборга олиб, синчиклаб баҳоланган бўлиши керак. Даволашнинг бошқа мумкин бўлган имкониятлари ҳисобга олиниши керак. ГEК ёрдамида ҳажмни ўрнини тўлдиришга кўрсатмаларни синчиклаб аниқлаш керак. Ҳажм ва дозани назорат қилиш учун, гемодинамикани кузатиш талаб қилинади. Доимо ҳажмни ҳаддан ташқари юкланишидан сақланиш керак, у доза ошириб юборилганида ёки ҳаддан зиёд тез юборилганида кузатилиши мумкин. Айниқса ўпка ва юрак-томир патологияси бўлган пациентларда, дозани синчиклаб тўғрилаш керак. Плазмада электролитларнинг концентрациясини, организмдаги суюқлик миқдорини ва буйрак фаолиятини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Организмга етарли миқдорда суюқлик тушиши таъминланган бўлиши керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак касаллигини ўринбосар даволашини қабул қилаётган пациентлар: ГEК препаратларини буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак касаллигини ўринбосар даволашини қабул қилаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас. ГEК ни қўллаш буйрак томонидан бузилишларнинг биринчи белгиларида тўхтатилиши керак. ГEК юборилганидан кейин хатто 90 кунгача буйрак касаллигини ўринбосар даволашига юқори эҳтиёж ҳақида хабар берилган. Буйрак фаолиятини камида 90 кун давомида мониторинг қилиш тавсия этилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Шунингдек гиповолемияси бўлган пациентларни даволашда, юқори дозаларда ГEК эритмаларини юбориш билан боғлиқ бўлган оғир гемодилюциядан сақланиш керак. Такрорий буюриш холида қоннинг ивиш кўрсаткичларини синчиклаб назорат қилиш керак. Коагулопатиянинг биринчи белгиларида ГEК ни қўллашни тўхтатиш керак. Сунъий қон айланиш тизимини қўллаш билан очиқ юракда операция ўтказилаётган пациентларда, катта қон кетиши пайдо бўлишини хавфи туфайли, ГEК препаратларини ишлатиш тавсия этилмайди. Кекса пациентлар Гиперволемия чақирган юрак-қон томир ва буйрак томонидан  асоратларни олдини олиш учун, кекса пациентларда, уларда юрак етишмовчилиги ва буйрак шикастланиши мавжудлигини эҳтимоли кўпроқлиги учун, даволаш вақтида синчков назорат ва дозани эҳтиёткорлик билан тўғрилаш керак. Болалар ва ўсмирлар Болаларда ГEК препаратларини қўллашнинг тажрибаси чекланганлиги туфайли, уларни бу гуруҳ пациентларда ишлатиш тавсия этилмайди. Лаборатория таҳлилларининг натижаларига таъсири ГEК эритмалари қўлланганидан кейин, алфа-амилазанинг даражасини ўтувчан ошиши ривожланиши мумкин. Бу меъда ости безини шикастланишининг белгиси сифатида қаралмаслиги керак.

Ҳомиладорлик вақтида ГEК ни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Инфузион эритмани ҳомиладор аёлларда, биринчи навбатда ҳомиладорликнинг эрта босқичларида, даволовчи шифокорнинг фикри бўйича потенциал фойда, препаратни қўллашдан мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган холлардан ташқари, қўллаш тавсия этилмайди. ГEК ни она сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизувчи оналарга бу препаратни буюришда эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.

Музлатилмасин. 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ўткир ошириб юборилишининг асосий хавфи суюқликнинг ҳажми билан қон айланиш тизимини юкланишидан иборат. Бундай ҳолда дарҳол инфузияни тўхтатиш ва диуретикларни буюриш мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолда қон кетишини юқори эҳтимоли истисно қилинмайди.

Рефортан®Н фақат шифокор рецепти бўйича берилади

Eтикетка билан таъминланган ва тешиш учун тиқин ва пластик ва алюминийли мажмуавий қалпоқча билан беркитилган тиниқ шиша инфузион флакон ёки пайвандланган евроқалпоқчали полиетилен “боттле паcк” флакон. Оригинал ўрамида қуйидагилар сақланади: 250 мл дан 10 флакон 500 мл дан 10 флакон Савдода ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Беркитилган флаконда сақланаётган дори препаратининг яроқлилик муддати 3 йилни ташкил қилади. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, ушбу дори препаратини ишлатиш мумкин эмас.