Рапитусрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл сақлайди: фаол модда: леводропропизин – 30 мг; ёрдамчи моддалар: 5,0 мг натрий сахаринати, 2500,0 мг суюқ сорбитол, 25,0 мг натрий кармеллоза, 6,5 мг натрий метилгидроксибензоати, 1,0 мг натрий пропилгидроксибензоати, 20,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 0,5 мг “Понcэау 4Р супра” бўёвчиси, 0,005 мл “Оранге сwэет №1” ароматизатори, 0,005 мл “Михед Фруит РСВ” ароматизатори, тозаланган сув қ.с. 5 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

леводропропазин

Препаратнинг савдо номи:

Рапитус

Фармакалогик гуруҳи:

йўталга қарши восита.

Дори шакли:

сироп

қизғиш рангли, хушбўй сиропсимон суюқлик.

йўталга қарши восита.

R05DB27

Леводропропизин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 40-60 минут ўтгач эришилади. Модда организмда яхши тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ва гидрокси-метаболити кўринишида чиқарилади. 48 соатдан кейин метаболитининг миқдори юборилган дозанинг тахминан 35% ни ташкил қилади.

Фарингит, ларингит, ўткир трахеит ва трахеобронхит, грипп, бронхопневмония, сурункали обструктив бронхит, бронхиал астма, ўпка эмфиземаси, ўпка ўсмаси, нафас йўлларининг аллергик ва инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги қуруқ балғамсиз йўтал (симптоматик даволаш) да қўлланилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мл сироп (бир тўла ўлчов қалпоқча) кунига уч марта, дозалар орасидаги камида 6 соатли интервал билан қабул қилинади. 12 ёшгача бўлган болаларга педиатрик доза 1 мг/кг кунига уч мартагача, максимал  кундузги доза 3 мг/кг. ЁшТана вазни (кг)Доза (мг/мл)Бир марта қабул қилинадиган сиропнинг миқдори1 ёш9-10 кг9-10 мг/1,5-1,6 мл⅓ чой қошиқ2-3 ёш11-15 кг11-15 мг/2-2,5 мл½ чой қошиқ4-6 ёш16-20 кг16-20 мг/2,5-3,0 мл½ чой қошиқ7-12 ёш21-32 кг21-32 мг/3,5-5,0 мл1 чой қошиқ Даволаш давомийлиги: даволаш йўтал йўқолгунича давом эттирилади, максимум 7 кун. Лекин, агар 4-5 кундан кейин йўтал тўхтамаса, сабабини аниқлаш ва мувофиқ даволашни давом эттириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, меъдада дискомфорт ҳис қилиш, диарея, чарчоқлик, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, юракни тез уриши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: тери тошмалари якка ҳолларда кузатилган.

пациентда ушбу воситага маълум бўлган ёки мумкин бўлган юқори сезувчанлик;балғамни ҳаддан зиёд ажралиши;мукоцилиар фаолиятни пасайиши (Картагенер синдроми, цилиар дискинезия);жигар фаолиятини яққол бузилиши;ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Клиник синовлар вақтида бензодиазепинлар билан ўзаро таъсири кузатилмаган, лекин бир вақтда седатив препаратлар қабул қилинганида, леводропропизинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жиддий буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 35 мл дан кам) бўлган пациентларда хавф/фойда нисбати аниқланганидан кейин эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини ҳайдовчиларида ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўлланади (уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тахикардия пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш, суюқликни парентерал юбориш ва бошқа симптоматик чоралар.

Рецепт бўйича

Сироп 120 мл тилла рангли буралувчи қопқоқ ва полиетилен тиқинли, зичлиги юқори жигарранг рангли полиетилен флаконда, 2,5; 5; 10 мл белгили тиниқ пластик ўлчов қалпоқча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.