РАНИСАН 150 мгрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: қобиқ билан қопланган 1 таблетка 168 мг ранитидин гидрохлориди сақлайди, бу 150 мг ранитидинга тўғри келади. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, коповидон, повидон, магний стеарати, гипромелоза 5, гипромелоза 15, титан диоксиди, макрогол 6000, симетикон двигательси.

Препаратнинг савдо номи:

РАНИСАН 150 мг

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Антиулcэросум), Н2-гистамин рецепторларининг антагонисти.

Дори шакли:

Оқ ёки деярли оқ рангли икки томонлама қавариқ, кўндаланг эгати бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар. Эгати ютишни енгилатиш мақсадида таблеткани осон синдиришга ёрдам беради.

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Антиулcэросум), Н2-гистамин рецепторларининг антагонисти.

Ранисан® 150 мг препаратини меъданинг шиллиқ қаватини бузилишига ва кейинчалик қуйидаги асоратларга олиб келувчи кислотали меъда ширасини секрециясини ошиши кузатиладиган барча ҳолатларда қўллаш тавсия этилади: пептик яра касаллигида (қизилўнгач, меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси, постбулбар яра, меъдада ўтказилган операциядан кейинги анастомоздаги яра)Ҳелиcобаcтер пйлори инфекцияси (микроб) чақирган ўн икки бармоқ ичак ярасидаоғир ҳолатдаги пациентларда стресс оқибатидаги ярада (оғир жарохатлар, куйишлар, аъзоларни кўчириб ўтказиш, жаррохлик аралашувлари)меъда-ичак ярасидан қон кетишини такрорланишини олдини олишоғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва яллиғланишга қарши воситаларни тез-тез қабул қилиш оқибатида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичак ярасида (НЯҚВ – гастропатия)Золлингер-Эллисон синдромида (меъда ости безининг ўсмасида гастрин гормонини ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик)Менделсон синдромида (умумий анестезиядан олдин, кислотали меъда ширасини аспирация бўлиш хавфи бўлган беморларда)кислотали меъда ширасини ишлаб чиқарилишини ошиши оқибатида келиб чиққан диспептик синдромда (овқат ҳазм бўлишини иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, газларни тўпланиши, меъдани тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал ёки тўш суяги орқа соҳасидаги оғриқлар билан кечувчи муаммолари)қизилўнгачни меъданинг ичидагисини қизилўнгачга қайтиши оқибатида келиб чиққан яллиғланишларда (гастроэзофагеал рефлюкс) Санаб ўтилган барча ҳолатларда даволаш мақсадида ҳам, олдини олиш мақсадида ҳам Ранисан 150 мг препаратини  қўллаш тавсия этилади. Битта таблеткада фаол модданинг миқдори юқорилигини ҳисобга олиб, 18 ёшдан кичик бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ранисан® 150 мг препарати беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади, ножўя реакциялар фақат 3-7% пациентларда пайдо бўлади. Препаратни қабул қилганда бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, депрессия, тажовузкорлик, паришонхотирлик, галлюцинациялар (кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда), оғизни қуриши, кўнгил айниши, газларни тўпланиши, қабзият, ич кетиши, иштаҳани йўқолиши кузатилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда умумий характерга эга бўлган оғир даражадаги аллергик реакциялар (анафилактик шок, нафасни бузилиши) юрак ритмини бузилиши, жигар ва буйракларни шикастланиши ривожланиши мумкин. Бу симптомлар кўпчилик ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Айрим ҳолларда қон яратиш тизимида бузилишлар ривожланиши мумкин. Лаборатор таҳлилларда жигар энзимларини ошиши, шунингдек қон манзарасида ўзгаришлар аниқланган. Ранисан® 150 препаратига, масалан тери тошмаси ёки овқат ҳазм қилишдаги муаммолар билан кечадиган юқори сезувчанликда даволашни тўхтатиш ва даволовчи шифокорга бу ҳақида хабар бериш керак.

Ранисан® 150 мг препаратини унинг таркибидаги бирон бир моддасига юқори сезувчанлик бўлганида, шунингдек хавфли яра касаллигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида, ҳамда эмизиши даврида шифокорнинг рухсатисиз препаратни қўллаш тақиқланади. Препарат билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида даволовчи шифокорга зудлик билан хабар бериш керак.

Рантидин она сутига ўтади, у ерда унинг концентрацияси унинг плазмадаги концентрациясига нисбатан юқори даражага эришади. Ранитидин препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Ранитин йўлдош орқали ўтади ва ҳомиланинг тўқималаридаги концентрацияси плазмадаги концентрациясига мос келади. Ҳозирги вақтда ранитидин препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича тўлиқроқ маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ранитидиннинг мутаген, канцероген ва тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида ранитидин буюрилганида ҳомилага нисбатан хавф даражасини баҳолаш керак, препаратни фақат жуда зарур бўлган ҳолларда ва фақат қисқа муддат қўллаш керак.

Шифокор рецепти бўйича берилади