Препаратнинг хавфсизлик профилига доимий қуруқ йўтал ва артериал гипотензия билан боғлиқ бўлган реакциялар киради.
Жиддий нохуш реакцияларга ангионевротик шиш, гиперкалиемия, буйрак ва жигарни шикастланиши, панкреатит, оғир тери реакциялари ва нейтропения/агранулоцитоз киради.
Нохуш реакцияларнинг тез-тезлиги қуйдаги тарзда аниқланади: Жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача), тез-тез учрамайдиган (≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (≤ 1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).
Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши, қуруқ дағал йўтал, бронхит, синусит, хансираш, меъда-ичак йўллари томонидан яллиғланишли ўзгаришлар, овқат хазм қилинишини бузилиши, қорин сохасида дискомфорт, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, тошма, хусусан макуло-папулез тошма, мушак спазмлари, миалгия, қонда калийни ошиши, артериал гипотензия, ортостатик артериал босимни пасайиши, хушдан кетиш, кўкрак қафасида оғриқ, толиқиш.
Тез-тез учрамайдиган: миокард ишемияси, шу жумладан стенокардия ёки миокард ишемияси, тахикардия, аритмия, кучли юрак уриши, периферик шиш, эозинофилия, вестибуляр бош айланиши, парастезия, таъм сезишни йўқолиши (агевзия), таъмни бузилиши (дисгевзия), шу жумладан кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, бронхоспазм, шу жумладан бролнхиал астмани ёмонлашиши, бурунни битиши, панкреатит (жуда кам ААФИ қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим ҳоллари хақида хабар берилган), меъда ости бези ферментлари даражасини ошиши, ингичка ичакнинг ангионевротик шиши, қориннинг юқори бўлимларида оғриқ, шу жумладжан гастрит, қабзият, оғизни қуриши, буйрак фунуциясини бузилиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги, сийдикни чиқарилишини кучайиши, мавжуд бўлган протеинурияни ёмонлашиши, қондаги мочевина даражасини ошиши, қонда креатинин даражасини ошиши, ангионевротиш шиш (жуда кам ангионевротик шиш оқибатидаги нафас йўлларининг обструкцияси, ўлим билан якунланиши мумкин), қичишиш, гипергидроз, артралгия, анорекция, иштахани пасайиши, оқиб келишлар, иситма, жигар ферментлари ва (ёки) конъюгацияланган билирубин даражасини ошиши, транзитор эректил дисфункция, либидони пасайиши, тушкун кайфият, ховотирлик, асабийлик, безовталик, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқучанлик.
Кам ҳолларда: лейкоцитлар сонини пасайиши (шу жумладан нейтропения ёки агранулоцитоз), эритроцитлар сонини пасайиши, гемоглобинни пасайиши, тромбоцитлар миқдоритни пасайиши; тремор, мувозанатни бузилиши; конъюнктивит; эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш; глоссит, эксфолеатив дерматит, эшакеми, онихолизис, қон томирлар стенози, гипоперфузия, васкулит, астения, холестатик сариқлик, жигар хужайраларини шикастланиши, онгни чалкашиши.
Жуда кам ҳолларда: фотосенсибилизация реакцияси.
Тез-тезлиги номаълум: суяк кўмигининг етишмовчилиги, панцитопения, гемолитик анемия, церебрал ишемия, шу жумладан ишемик импульс ва транзитор ишемик хуруж, психомотор кўникмаларни бузилиши, ачишиш хисси, хидларни сезишни бузилиши (паросмия), афтоз стоматит, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, пўрсилдоқ яра, псориазни ёмонлашиши, псориазсимон дерматит, пемфигоид ёки лихеноид экзантема ёки энантема, алопеция, қонда натрийни пасайиши, Рейно синдроми, анафилактик ёки анафилатоид реакциялар, антинуклеар антителоларни ошиши, ўткир жигар етишмовчилиги, холестатик ёки цитолитик гепатит (ўлим билан якунланиш жуда кам аниқланган), гинекомастия, диққатни жамлашни бузилиши.