Рамегра 100рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Силденафил цитрати 100 мг силденафилга эквивалент. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, Повидон К-30 (поливинилпирролидон), талк, натрий крахмалгликоляти. Қобиғининг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, эритрозин лаки, титан диоксиди, макрогол 6000, мовий бриллиант лаки, изопропил спирти*, метиленхлорид* (*тайёр маҳсулотда мавжуд бўлмаган моддалар).

Тасир этувчи модда(ХПН):

Силденафил цитрати.

Препаратнинг савдо номи:

Рамегра-100

Фармакалогик гуруҳи:

Потенцияни мувофиқлаштириш учун восита.

Мовий рангли, думалоқ-олмос шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Потенцияни мувофиқлаштириш учун восита.

Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул қилинган дозалар диапазонига боғлиқ. Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 3А4 изоферменти ёрдамида) хусусиятлари бўлган силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитларни ҳосил бўлиши билан амалга оширилади. Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга 30-120 минутдан (ўртача 60 мин) кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 41% (23-63%) ташкил қилади. Ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида силденафилнинг сўрилиш тезлиги камаяди; Тмах 60 минутга ошади, Смах эса 29% га камаяди. Мувозанат ҳолатидаги силденафилнинг тақсимланиш ҳажми (Вд) ўртача 105 л.ни ташкил қилади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи Н-десметил метаболитининг тахминан 96% плазма оқсиллари билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафилни қабул қилган соғлом кўнгиллилар спермасида қабул қилинганидан 90 минутдан кейин дозанинг 0,002% дан камроғи (ўртача 188 нг) аниқланган. Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўл) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилнинг Н-деметилланиш йўли орқали ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейин яна парчаланади. ФДE га нисбатан бўлган таъсири бўйича метаболит силденафил билан бир хил, ин витро шароитида ФДE 5 га нисбатан фаоллиги бўйича эса силденафил фаоллигини тахминан 50% ни ташкил қилади. Метаболитнинг плазмадаги концентрацияси силденафилни тахминан 40% ни ташкил қилади. Силденафилни организмдаги умумий клиренси 41 л/соат, терминал фазадаги ярим чиқарилиш даври (Т½) 3-5 соат. Метаболитлари кўринишида асосан аҳлат билан (тахминан ичга қабул қилинган дозанинг 80%) ва камроқ миқдорда сийдик орқали (тахминан ичга қабул қилинган дозанинг 13%) чиқарилади. Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси. Қон плазмасида силденафилнинг (АУC) даражасини ошишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: – 65 ёшдан катталар (АУC даражаси 40% га ошади); – жигар фаолиятининг етишмовчилиги (масалан, жигар циррозида 84%га); – ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%га); – цитохром Р450 3А4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (масалан, эритромицин 182%, саквинавир 210%).

Атеросклероз, қон томирлар касалликлари, диабет, буйрак касалликлари, гормонал бузилишлар, неврологик касалликлар, оғир депрессия ёки бошқа руҳий муаммолар билан бирга кузатилиши мумкин бўлган эрекциянинг бузилишини даволаш учун қўлланади.

50 мг жинсий алоқадан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача камайтирилиши мумкин. Максимал суткалик дозаси 100 мг, тавсия қилинган максимал қабул қилиш сони – суткада 1 марта. Кекса ёшдаги одамларда ва буйрак ёки жигар фаолияти бузилган беморларда қўллаш. Кекса ёшдаги одамларда ва буйрак ёки жигар фаолияти бузилган беморларда тавсия қилинган қўллаш схемаси ўхшашдир. Болаларда қўллаш. Препаратни болаларга қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлар одатда ўткинчи характерга эга бўлиб, енгил ёки ўртача намоён бўлади. Дозани танлаш билан боғлиқ тадқиқотлардаги ножўя таъсирларининг характери бунга ўхшаш тадқиқотлардаги тавсия қилинадиган қўллаш схемасида яхши намоён бўлиб, дозалари қатъий белгиланган тадқиқотлардагилар билан тўғри келади. Умуман организм томонидан: астения, оғриқлар, қорин оғриғи, инфекция, гриппсимон синдром. Юрак-қон томир тизими томонидан: вазодилатация белгилари. Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қорин оғриғи, кўнгил айниши. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: бел оғриғи, артралгиялар, миалгиялар. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик. Нафас тизими томонидан: буруннинг битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафаснинг бузилиши. Аллергик реакциялар: тошма. Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан конферансьелар рангининг ўзгариши, ҳамда ёруғлик қабул қилинишни кучайиши ва кўриш аниқлигининг бузилиши), конъюнктивит. Сийдик-жинсий аъзолари томонидан: сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, простата бези фаолиятининг бузилиши. Постмаркетинг кузатишларда давомли эрекция ва/ёки приапизм ҳолларини учраши ҳақида хабар қилинган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Азот оксиди донаторларини, органик нитратларни ёки нитратларнинг ҳар қандай шаклларини, доимий ёки танаффуслар билан қабул қилган беморларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларни доимо ёки шошилинч ҳолларда қўлланганидаги гипотензив таъсирини кучайтиради.

Цитохром Р450 3А4 нинг носпецифик ингибитори бўлган циметидин (800 мг) ин виво шароитидаги тадқиқотларда силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида соғлом кўнгиллилар плазмасида препарат миқдорини 56 % га оширган. Цитохром Р450 3А4 нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицин 5 кун давомида 500 мг дан кунига 2 марта қабул қилинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, эритромициннинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг (АУC) ни 182% ошишига олиб келган. Шунингдек ОИТВ-протеаза ва цитохром Р450 3А4 ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан кунига 3 марта қабул килинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг максимал концентрациясини 140% га, АУCни эса 120% га ошиши кузатилди. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди. ОИТВ протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори ҳисобланган Ритонавирни (500 мг дозада кунига 2 марта) силденафил билан бир вақтда (бир марта 100 мг дозада) қабул қилишда, қондаги доимий концентрациясини Смах 300% га (4 мартага), АУC эса 1000% (11 мартага) ошади. 24 соатдан кейин силденафилни қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (24 соатдан кейин бир марта бир ўзи қўллангандаги силденафилнинг қон плазмасидаги қиёсий концентрацияси 5 нг/мл га тенг) ташкил қилади. Бу Ритонавирни цитохром Р450 субстратлари ҳисобланган бир қатор препаратларга бўлган таъсири билан мувофиқ келади. Силденафил Ритонавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди. Клиник тадқиқотлар натижаларининг популяцион фармакокинетик таҳлиллари цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (кетоконазол, итраконазол, эритромицин каби) бир вақтда қабул қилиш силденафилнинг клиренсини пасайтиришини кўрсатади. Антацидларни бир марта (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) қабул қилиш, силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Силденафилнинг клиник тажрибаларида иштирок этган беморларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларининг натижаси шуни кўрсатдики, цитохром Р450 2С9 ингибитори (толбутамид, варфарин), цитохром Р450 2Д6 (серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидсимон диуретиклар, ҳалқали ва калий тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калций антагонистлари препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди. Силденафил (100 мг) ва амлодипинни артериал гипертензияси бўлган беморларда ўзаро таъсири аниқланмаган. Ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул қилинганида силденафил (50 мг) қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган. Силденафил (50 мг) соғлом одамларда этанолнинг қондаги максимал миқдори ўртача 80 мг/мл бўлганида, гипотензив таъсирини кучайтирмаган.

Сексуал фаоллик юрак касалликларида маълум даражада хавфли; шунинг учун ҳар қандай эрекциянинг бузилишларини даволашдан олдин юрак-қон томир тизимининг текширишини ўтказиш лозим. Силденафил клиник тадқиқотларда артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келувчи тизимли томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатган. Шифокор препаратни буюришдан олдин уни томирларни кенгайтирувчи таъсиридан келиб чиқувчи ножўя таъсирлари хавфини турли ёндош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, сексуал фаоллик фонида диққат билан ўрганиб чиқиши керак. Вазодилататорларга юқори сезувчанлик юрак чап қоринчаси обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), шунингдек артериал босим (АБ) ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, кам учрайдиган турли тизимларнинг кўп сонли атрофияси бўлган беморларда кузатилади. Силденафилни қўллашнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни қуйидаги гуруҳ беморларида эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим: – миокард инфарктини ўтказган, бош мия қон айланишининг бузилишлари бўлганлар, шунингдек сўнгги 6 ой давомида ҳаётига хавф солувчи аритмия; – ортостатик гипотензия (АБ 90/50) ёки гипертензия (АБ170/110) билан касалланганлар; – ностабил стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ва юрак ишемик касаллиги билан касалланганлар; – наслий пигментли ретинит, тўр парданинг фосфодиестераза синтезини туғма  бузилишига эга бўлганлар; – жинсий олатнинг анатомик деформацияси бўлган беморлар (масалан, ангуляция, ғоваксимон фиброз ёки Пейрони касаллиги) ва приапизмни ривожланишига олиб келувчи (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия) касалликлари бўлган пациентлар. Эрекциянинг бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, сексуал фаоллик муҳим бўлмаган эркакларга буюриш тавсия қилинмайди. Силденафилни бундан ташқари эрекцияни бузилишида тавсия этиладиган бошқа дорилар билан бирга қўллашнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди. Препарат 65 ёшдан ошган беморларда, жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек бир вақтда цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул қилаётган беморларда, силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу препаратнинг самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни ҳам пайдо бўлишини чиқариши мумкин. Бундай гуруҳ беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Соғлом кўнгиллилардаги тадқиқотларда препаратни бир марталик 800 мг гача дозада  қабул қилингандаги ножўя таъсирлари унинг кам дозада қабул қилинганидагилари билан деярли мос келади, аммо нисбатан кўпроқ учрайди. Даволаш: зарурати бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланиб, сийдик билан чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

3 йил.