Радофенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: диклофенак калий – 50 мг, ичакда эрувчан гранулалар кўринишида серратиопептидаза – 10 мг (200,000 серратиопептидаза заррачаси); ёрдамчи моддалар: лактоза – 6,4 мг; маккажўхори крахмали – 20,3 мг; микрокристалл целлюлоза – 7,4 мг; поливинилпирролидон (К-30) – 1,5 мг; динатрий эдетати – 0,01 мг; метилпарабен – 0,02 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,75 мг; тозаланган талк – 1,0 мг; магний стеарати – 0,65 мг қобиқ таркиби: гидросипропилметилцеллюлоза – 2,08 мг; диетилфталати – 0,46 мг; ацетат фталат целлюлозаси – 6,0 мг; титан диоксиди – 0,5 мг; тозаланган талк – 0,3 мг; бўёвчи (Понcэау 4Р Лаке) – 0,3 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Радофен

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

таблетка

пушти, думалоқ, икки томони силлиқ, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши восита.

M01VX

Диклофенак калий ичга қабул қилингандан кейин тез сўрилади, овқат сўрилиш тезлигини секинлаштириши мумкин, лекин тўлиқ сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмадаги максимал концентрацияси 1-2 соатда эришилади. Биокираолишлиги – 50%; жадал тизим олди элиминациясига учрайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 99% тенг. Тўқима ва синовиал суюқликка яхши ўтади, у ерда унинг концентрацияси секинроқ ошади, 4 соатдан сўнг қон плазмасидагига нисбатан юқори бўлади. Тахминан 35% метаболитлар кўринишида аҳлат билан; тахминан 65% жигарда метаболизмга учрайди ва буйрак орқали фаол бўлмаган ҳосилалари кўринишида чиқарилади (1% дан камроқ қисми ўзгармаган кўринишда чиқарилади). Ярим чиқарилиш даври – 2 соат, синовиал суюқликдан – 3-6 соат; қабул қилишлар орасидаги тавсия қилинган интервалларга риоя қилинганда тўпланмайди. Серратиопептидаза меъда деворлари орқали ўзгармаган ҳолда киради ва ичакда сўрилади. Сийдикда кам миқдорда аниқланади.

Ўткир ва/ёки сурункали остеоартрит ва ревматоид артритни даволашСурункали остеоартрит ва ревматоид артритни олдини олишСпондилёзни даволашБирламчи дисменореяда оғриқ қолдирувчи (анестезия) самара кўрсатади. Травматология: спорт жароҳатларида, пайларни чўзилишида, суякларни мажақланиши, синиши, чиқиши ва остеоартритда ва бошқаларда. Жарроҳлик: инекция жойидаги операциядан кейинги маҳаллий шишларни камайтириш, тўқималардаги ички шишларни ва операциядан кейинги ишлов бериш натижасида яллиғланишда. Пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтириш, трансплантат ўрни микроциркуляциясини тиклаш ва оғриқларни камайтириш билан бир қаторда трансплантат кўчиш хавфни минималлаштириш. Инфекциялар: синусларда, ташқи эшитув йўлларида, яллиғланишга қарши фаоллиги билан микозитларни енгиллаштириш. Юқори нафас йўлари касалликларида яллиғланиш жараёнини тезроқ бартараф бўлишида, инфекцияланган тўқималарда микробларга қарши яхши фаолликка эга. Дерматология: дерматозларни ўткир ялиғланиш касалликларида айниқса самарали. Стоматология: тиш инфекциялари ва яллиғланишида яхши ёрдам беради. Акушерлик ва гинекология: яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаоллиги туғруқдан кейинги гематомаларни, кўкрак сутини димланишида ва ҳомиладорлик билан боғлиқ тромбофлебитни бартараф этишда ёрдам беради.

Препаратни овқатдан 1-2 соатдан сўнг перорал қабул қилинади. Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволаш курси давомийлиги ва препарат дозаси касалликнинг характери ва динамикасига, шунингдек пациентнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Одатда катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади, бироқ, зарурати бўлган ҳолларда препарат дозасини даволовчи шифокор ўзгартириши мумкин.

Диклофенакнинг кенг тарқалган ножўя таъсири меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диарея; кам ҳолларда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ва меъда-ичакдан қон кетиши билан намоён бўлади. Тез-тез эмас, аллергик реакциялар, лоҳаслик, иштаҳани ва тана вазнини ўзгариши, ва кўздаги бузилишларга диклофенак сабаб бўлиши мумкин. Неврологик реакциялар бош оғриғи, уйқучанлик, таъсирчанлик, ва кайфиятни бузилишини ўз ичига олади. Диклофенак кам ҳолларда гепатит, буйрак дисфункцияси ва қондаги бузилишларни чақириши мумкин. Серратиопептидаза анорекция, қорин бўшлиғида дискомфорт, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралардан ташқари тошма ёки қизариш каби аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Дори воситасининг таркибига кирувчи фаол ёки ёрдамчи компонентларга шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Қонда литий ва дигоксин даражасини оширади.Препарат метотрексатнинг токциклиги оширади.Препарат калий тежовчи сийдик ҳайдовчи воситаларни кучайтиради, аммо бошқа сийдик ҳайдовчи воситаларни сусайтиради.Перорал антикоагулянт қабул қилувчи беморларда антитромбоцитар қон кетиш хавфини кучайтиради.

Диклофенак меъда ширасида кислоталиги юқори бўлган беморларда, буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган, қон касалликларида, аспиринга ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларга (НЯҚП) аллергияси бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорликда ва лактация даврида Радофен® фақат жуда зарур ҳолларда қўллаш мумкин. Болаларда диклофенак/серратиопептидазани қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Серратиопептидаза антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкинлиги туфайли, Радофен® ни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Ательени бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Препарат автотраспортини ҳайдаш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, гастроинтестинал қон кетишлар. Кам ҳолларда артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактоид реакциялар ва кома. Даволаш: доза ошириб юборилган ҳолларда даволаш аввало симптоматик, қусишни чақириш буюрилади. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ёки сурги воситалар қабул қилиш таблеткаларни кўп миқдорда қабул қилинган ҳолларда самарали бўлиши мумкин.

Рецепт бўйича

10 таблетка Ал/ПВХ блистерда. 3 блистер картон қутида (қўллаш йўриқномаси билан бирга).

3 йил.