Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари rasmini ko'rish

Таркиби:

1-3% эфир мойлари (сесквитерпен лактон таркибига кирувчи), инулин, сапонинлар ва бошқаларни сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи восита.

Майдаланган хом-аше, тешик, диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган илдиз ва илдизпояларнинг бўлакчалари; ранги: кулранг-қўнғир, сарғимтир-оқ, сарғимтир-кулранг; хушбўй хидли; таъми: хуштаъм, тахирроқ.

Балғам кўчирувчи восита.

Балғам кўчишини қийинлашгани билан кечадиган юқори нафас йўлларининг касалликларини (бронхитлар, трахеитлар) даволаш.

Қора андиз илдизпоялари ва илдизлари қайнатма кўринишида қабул қилинади. Қайнатмани тайёрлаш учун 20 г майдаланган илдизни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 30 минут давомида қайнатилади, сўнг 10 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Қайнатма дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган қайнатмани хажмини қайнатилагн сув билан 200 мл га етказилади. Қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. Иллиқ холда 1 ош қошиқдан кунига 3 махал, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.

Аллергик реақциялар булиши мумкин.

Аникланманган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Кузатилмаган

Рецепциз Улашиш: 10 757 Виеwс

30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиетилен қутиларда ва 10, 15, 30 кг дан қопларда.

3 йил.