Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Eфир мойи, унинг таркибида асосан ментол ва ментол эфирлари, флавоноидлар, урсол ва оманол кислоталари бор.
Препаратнинг савдо номи:
Қалампир ялпиз барглари
Фармакалогик гуруҳи:
Спазмолитик воситалар.
Дори шакли:
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Спазмолитик воситалар.
Кўнгил айнишида, қусишда ва силлиқ мушакларни спазмини йўқотиш учун спазмолитик восита сифатида қўлланилади.
Дамлама кўринишида қўлланилади.
Дамламани тайёрлаш учун 5 г қалампир ялпиз барглари ёки 5 та февраль-пакет сирланган идишга солинади ва устидан 1 стакан (200 мл) хона хароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва 15 минут давомида (қайнаб турган) сув ҳаммомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона хароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади (февраль-пакетлар олинади ҳамда докасиз сиқилади).
Олинган дамламанинг хажми қайнатилган сув билан дастлабки ҳажмигача етказилади.
Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Ичга 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан 15 минут олдин қабул қилинади.
Препаратга юқори сезувчанлиқда аллергик реақциялар бўлиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан қутиларда №25 ёки 50 та 1 г ли февраль пакетлар.