ПЕО ПЕО С ЛИДОКАИНОМрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Мушак ичига ва вена ичига инекция учун бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1 г цефтриаксон (натрийли тузи шаклида); Мушак ичига инекция учун бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1 г цефтриаксон (натрийли тузи шаклида); ампула – эритувчи қуйидагиларни сақлайди: 3,5 мл 1% лидокаин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефтриаксон, лидокаин.

Препаратнинг савдо номи:

ПЕО ПЕО С ЛИДОКАИНОМ

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотиклар.

Дори шакли:

мушак ичига ва вена ичига инекция қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун

Оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун шаффоф шиша флаконда. Мушак ичига ва вена ичига инекция қилиш учун стерил кукун. Оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун шаффоф шиша флаконда. Рангсиз тиниқ эритма рангсиз ампулада. Мушак ичига инекция қилиш учун стерил кукун.

антибиотиклар.

J01DD04

1 г 30 минут давомида инфузия қилинганидан кейин қон плазмасидаги Смах 100-150 мг/мл ни ташкил қилади. 1 г цефтриаксон мушак ичга юборилганидан кейин плазмада Смах 1-3 соатдан кейин эришилади ва 80 мг/л ташкил қилади. Цефтриаксон организмнинг тўқималари ва биологик суюқликларига, шу жумладан гемато-энцефалик тўсиқ орқали ҳам яхши ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 83-96% ни ташкил қилади. Цефтриаксон буйрак орқали (40-60%) ва ичак орқали (35-45%) чиқарилади. Т1/2 6-9 соатни ташкил қилади. Давомли Т1/2 туфайли плазма ва тўқималарда 24 соат давомида бактерицид концентрацияларига эришилади.

Препаратга сезгир микрооорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликларни даволаш: – бактериал менингит; – бактериал эндокардит; – сепсис; – юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари; – нафас йўлларининг пастки бўлимларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси); – сийдик жинсий аъзоларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, эпидидимит, цистит); – гонорея (шу жумладан ҳомиладорликдаги); – суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; – шигеллез; – салмонеллёз; – Лайм касаллиги. Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.

Препарат мушак ичига, вена ичига ва 30 минут давомида вена ичига инфузиялар кўринишида юборилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, глоссит; кам – трансаминазалар фаоллигини ошиши, эхограммада ўт пуфагини қоронғилашиши. Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, гранулоцитопения, гемолитик анемия, тромбоцитопения. МНТ томонидан: бош оғриғи, бош айланиши. Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, дерматит, эшакеми, шишлар, экссудатив полиморф эритема; кам – анафилактоид ёки анафилактик реакциялар. Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – флебит. Мушак ичига лидокаинсиз юбориш оғриқ чақиради. Биологик таъсири билан боғлиқ бўлган самаралари: суперинфекция ривожланиши (жинсий йўлларининг микозлари) мумкин. Бошқалар: олигурия, зардоб креатининини ошиши, иситма, қалтираш, қон ивишини бузилиши. Барча ножўя таъсирларининг тез-тезлиги 2% дан ошмайди.

Цефалоспоринларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Цефтриаксон ва аминогликозидлар кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан таъсир синергизмига эга. Бир вақтда Цефтриаксоннинг катта дозалари ва “ҳалқали” диуретиклар масалан, фуросемид қўлланганида, буйраклар фаолиятини бузилиши кузатилмаган. Цефтриаксонни аминогликозидларнинг нефротокциклигини оширишига кўрсатмалар йўқ. Пробенецид Цефтриаксонни чиқарилишига таъсир кўрсатмайди. Цефтриаксон эритмаси бошқа антибиотикларни сақловчи эритмалар билан тўғри келмайди (тайёрланишида ҳам, юборилишида ҳам).

Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки кесишган аллергия бўлиши мумкин. Препарат буйрак-жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак. Гемодиализда цефтриаксоннинг озгина қисми йўқотилади, бироқ гемодиализда бўлган пациентларда, цефтриаксоннинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Препарат билан узоқ муддат даволанганда периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Янги туғилган чақалоқларга препарат қатъий шифокор назорати остида буюрилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 10-250С ҳароратда сақлансин. Янги тайёрланган эритманинг яроқлилик муддати 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланганида 6 соатни, совутгичда сақланганида (20С дан 80С гача ҳароратда) 24 соатни ташкил қилади.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Шифокор рецепти бўйича!

Мушак ичига ва вена ичига инекция учун стерил кукун 1 г дан флаконда; ўрамда              1 флакон. Мушак ичига инекция учун стерил кукун 1 г дан флаконда; ўрамда 1 флакон ва              1% лидокаин эритмаси 3,5 мл дан ампулаларда.

3 йил.