Пулмоланрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Препаратнинг бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди. Ёрдамчи моддалар: калций гидрофосфати, микрокристалл целлюлоза, желатинланган крахмал, ЛС-гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати. 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди. Ёрдамчи моддалар: 70% ли сорбитол эритмаси, глицерин, пропиленгликол, гидроксиетилцеллюлоза 4000, бензой кислота, сувсиз лимон кислотаси, малина экстракти, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксол.

Препаратнинг савдо номи:

Пулмолан

Фармакалогик гуруҳи:

муколитик ва балғам кўчирувчи препарат.

Дори шакли:

таблеткалар, сироп.

Таблеткалар: думалоқ, оқ, рангли, икки томони қавариқ юзали таблеткалар. Сироп: тоза, тиниқ, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли, бироз товланувчи суюқлик ўлчов қошиқчали ва пластмасса қопқоқчали тўқ шиша флаконларда.

муколитик ва балғам кўчирувчи препарат.

R05CB06.

Қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи нафас йўлларининг қуйидаги ўткир ва сурункали касалликларида қўлланади: ўткир ва сурункали бронхит;пневмония;ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги;балғамнинг ажралиши қийин кечувчи бронхиал астма;бронхоэктатик касаллик.

Пулмоланнинг таблетка шаклидаги дозаси: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат биринчи 2-3 кун 1 таблеткадан суткада 3 марта, кейинчалик эса – 1 таблеткадан суткада 2 марта ёки ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Зарурати бўлганида терапевтик самарани кучайтириш учун 60 мг (2 таблетка) дан суткада 2 марта буюриш мумкин. 5-12 ёшли болаларга препарат ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. 2-5 ёшли болаларга препарат ¼ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. 2 ёшгача бўлган болаларга – ¼ таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Таблеткаларни овқатдан кейин ичга қабул қилиш ва кўп миқдорда суюқлик ичиш керак. Пулмоланнинг сироп шаклидаги дозаси: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 5 мл (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта буюрилади. 5-12 ёшли болаларга 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан суткада 2-3 марта буюрилади. 2-5 ёшли болаларга 1,25 мл (1/4 чой қошиқ) дан суткада 3 марта буюрилади. 2 ёшгача бўлган болаларга – 1,25 мл (1/4 чой қошиқ) дан суткада 2 марта буюрилади. Препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида – жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш; алоҳида ҳолларда – аллергик контакт дерматит; якка ҳолларда – анафилактик типидаги реакциялар (шу жумладан анафилактик шок).

ҳомиладорликнинг И уч ойлиги;амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида, лактация даврида, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш, йўтални камайиши фонида балғамнинг ажралишини қийинлашишига олиб келади. Амброксол амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициллинларнинг бронхиал секретга ўтишини оширади. Амброксол туғруқ фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносибдир.

Балғамнинг ажралишини қийинлаштирувчи йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Таблеткалар: 10-25°С ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг белгилари таърифланмаган. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, гастралгия кузатилиши мумкин. Даволаш: қусишни чақириш керак, қабул қилинганидан кейинги биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш кўрсатилган, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш; симптоматик даволаш ўтказилади.

Шифокор рецептисиз! Улашиш: 4 243 Виеwс

Таблеткалар 30 мг дан; ўрамда 20 таблетка. Сироп 30 мг/5 мл; 150 мл сироп пластмасса қалпоқчали тўқ шиша флаконларда ва ўлчов қошиқчаси билан бирга.

Таблеткалар: 5 йил. Сироп: 2 йил.