Псило Автомобиль rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел сақлайди: фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди – 10,0 мг; ёрдамчи моддалар:цетилпиридиний хлориди – 1,0 мг, макрогол глицерилкаприлокапрати – 150,0 мг, полиакрил кислотаси – 12,0 мг, трометамол – 22,2 мг, сув – 1 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Псило-Автомобиль®

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита – Н-гистамин рецепторларининг блокатори

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел

рангсиз, тиниқ бир хил гел.

Аллергияга қарши восита – Н-гистамин рецепторларининг блокатори

D04AA32.

Маҳаллий қўлланганида сўрилиши аҳамияциз, тери қопламларининг бутунлигини бузилиши препаратнинг сўрилишини оширади.

Қуёш нуридан куйиш ва И даражали куйишлар; ҳашоратларнинг чақиши; эшакеми; келиб чиқиши турлича бўлган терининг қичишиши (холестаздаги қичишишдан ташқари); қичима дерматозлар, экзема, сувчечак, терининг аллергик таъсирланиши, ўсимликларга тегиш оқибатидаги контакт дерматитлар.

Сиртга. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга Псило-Автомобиль® терининг шикастланган соҳаларига (3-5 см узунликдаги гел тасмаси кафт ўлчамидаги шикастланган майдонга) кунига 3-4 марта қўйилади ва енгил уқаловчи ҳаракатлари билан тақсимланади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; дифенгидрамин сақловчи ҳар қандай препаратларни бир вақтда қўллаш; терининг катта юзаларига қўллаш; 2 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан Қўйиш жойда тери қопламаларининг шикастланишлари, шиллиқ қаватларга қўйиш.

Псило-Автомобиль® қўйилгандан сўнг дарҳол (1-2 соат давомида) фотодерматозлар ривожланиши хавфидан сақланиш учун қуёшда узоқ вақт бўлишдан сақланиш керак. Псило-Автомобиль® билан даволаш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактацияда препаратни қўллаш, она учун потенциал фойда ва бола учун кутилган хавфни баҳолашни талаб қилади.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: қизариш, препарат қўйилган тери сохани ўртача шиши. Даволаш: препарат қўйилган тери соҳани сув билан ювиш.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун гел 1%. 20 г ёки 50 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.