Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
азитромицин
Препаратнинг савдо номи:
Прозитром
Фармакалогик гуруҳи:
антибиотик (макролидлар гуруҳи)
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун суспензия
тўқ сариқ рангли, қовушқоқ суспензия
антибиотик (макролидлар гуруҳи)
J01FA10.
Ичга қабул қилинганида азитромицин МИЙ дан тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималарга яхши киради.
Натижада тўқима хужайраларида азитромициннинг концентрацияси плазмадагига қараганда аҳамиятли даражада юқори бўлади.
Препарат 500 мг дозада бир марта қабул қилинганидан кейин ўпкалар, бодомсимон безлар, простата бези каби нишон аъзоларида азитромициннинг концентрацияси эҳтимоли мумкин бўлган микроорганизмлар учун МИC90 (минимал сусайтирувчи концентрация) қийматидан ошиб кетади.
Плазмадаги чўққи даражасига тахминан 2-3 соатдан кейин эришилади.
Препаратнинг биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади.
Азитромицин сафро билан, асосан ўзгармаган кўринишда чиқарилади ва бу асосий чиқарилиш йўли деб ҳисобланади; дозанинг тахминан 6% сийдик билан чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври – 2 кундан 4 кунгача.
Азитромицин препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни: юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекцияларини (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);қуйи нафас йўлларининг инфекцияларини (бактериал ва атипик пневмония, бронхит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);урогенитал йўлларнинг инфекцияларини (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит); шу жумладан Чламйдиа трачоматис ва Уреапласма урелйтиcум чақирган жинсий йўлларнинг асоратланмаган инфекцияларини даволаш учун қўлланади.
Азитромицинни суткада 1 марта қўллаш керак.
Доза болалар учун тана вазни ва ёшига қараб ҳисобланади:
Азитромицин, асосан яхши ўзлаштирилади.
Азитромицин қабул қилинганида ножўя реакциялар кам учрайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диспепсия, метероизм, қусиш.
Бошқа макролидлар ва пенициллинларни қўллашдаги каби, жигар трансаминаза ферментлари фаоллиги орқага қайтувчи ўртача ошиши мумкин Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, аритмия, шу жумладан қоринчалар тахикардияси.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, тиришишлар.
Сийдик-таносил тизими томонидан: қин кандидози, нефрит.
Аллергик реакциялар: тошма, фотосенсибилизация, Квинке шиши.
Бошқалар: юқори чарчоқлик, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидомикози.
ҲАР ҚАНДАЙ НОЖЎЯ САМАРА РИВОЖЛАНГАНИДА ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРГА ХАБАР БЕРИШ КЕРАК!
Азитромицинни макролид антибиотиклар ёки таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.
Гепатобилиар тизими азитромицинни чиқарилиши учун асосий бўлганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда уни қўлламаслик мақсадга мувофиқдир.
Эҳтиёткорлик билан – буйрак фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларда, ҳомиладорликда (қўллашдан кутилган фойда хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин).
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.
6 ойликкача бўлган болаларга азитромицинни қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу ёшда азитромициннинг ишончлилиги ва самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган.
Препаратни анамнезида ҚТ интервалини туғма узайиш синдроми ва қоринчалар липиллашига тахмин қилинган ёки тасдиқланган пацинтларга буюрилиши мумкин эмас.
Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ, кейинги дозани 24 соатли интервал билан қабул қилиш лозим.
Даволаш бекор қилинганидан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакциялари баъзи пациентларда сақланиб қолиши мумкин, бу шифокорнинг кузатуви остида махсус даволаш ўтказишни талаб этади.
Азитромицин ҚТ интервалини узайишини ва юрак қоринчалари хилпиллашини чақириши мумкин, шунинг учун препарат юқорида кўрсатилган ҳолатларни ривожланиши мумкин бўлган пациентларда қўлланмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!
Қуруқ ва қоронғи жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.