Провиронрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди Фаол модда: местеролон 25 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, поливидон 25000, магний стеарати, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидроксибензоат Е216.

Препаратнинг савдо номи:

Провирон

Фармакалогик гуруҳи:

Жинсий гормонлар ва жинсий тизим модуляторлари. Андрогенлар

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун таблеткалар

думалоқ, оқ рангли, бир томонида рискаси, иккинчи томонида олти бурчак гравировка қилиниб, унинг ичида “АХ” ҳарфлари бўлган таблеткалар.

Жинсий гормонлар ва жинсий тизим модуляторлари. Андрогенлар

G03BB01.

Перорал қилинганидан кейин местеролон 25 дан 100 мг гача бўлган дозаларда тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг қон зардобидаги максимал даражалари 1,6+0,6 соатдан кейин 3,1+1,1 нг/мл ни ташкил қилади. Сўнгра препаратнинг даражаси пасайиб, ярим чиқарилиш даври 12-13 соатни ташкил қилади. Местеролоннинг 98% зардоб оқсиллари билан боғланади. Албумин билан боғланиши 40% ни ва ЖСБГ (жинсий стероидларни боғловчи глобулин) билан боғланиши эса – 58% ни ташкил қилади. Местеролон тез метаболизмга учрайди. Зардобда метаболик клиренсининг тезлиги 4,4 + 1,6 мл мин-1 кг-1 ни ташкил қилади. Препарат буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилмайди. Асосий метаболити 1α-метил-андростерон бўлиб, унинг конъюгацияланган шакли, буйрак орқали чиқариладиган  метаболитларнинг 55-70% ни ташкил қилади. Асосий метаболитнинг глюкуронидини унинг судьяига бўлган нисбати тахминан 12:1 ни ташкил қилади. Шунингдек бошқа метаболит – 1α-метил-5α-андростан-3α,17β-диол аниқланган бўлиб, у буйрак орқали чиқариладиган  метаболитларнинг тахминан 3% ни ташкил қилади. Эстрогенлар ёки кортикостероидларга метаболик конверсиялар юз бермайди. Местеролоннинг дозасини тахминан 80% метаболитлар кўринишида сийдик билан ва тахминан 13% аҳлат билан чиқарилади. 7 кун давомида дозанинг 93% чиқарилади, унинг ярми 24 соат ичида буйрак орқали чиқарилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 3% ни ташкил қилади. Провирон® препаратини ҳар куни қабул қилиш препаратнинг зардобдаги даражаларини 30% га ошишига олиб келади.

ўрта ва кекса ёшда функционал фаолликни пасайиши. Провирон® андрогенларни етишмовчилиги билан боғлиқ қуйидаги шикоятларни, масалан, иш қобилиятини сусайиши, тез толиқиш, хотирани ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, либидо ва потенцияни бузилиши, жиззакилик, уйқуни бузилиши, депрессив ҳолатлар ва психовегетатив бузилишларни бартараф этади ёки енгиллаштиради. потенцияни бузилиши. Провирон®  андрогенларни етишмовчилиги билан боғлиқ потенцияни бузилишини бартараф этади. Агар бу жараёнда ягона ёки қўшимча рицарьни бошқа сабаблар ўйнаса, унда Провирон® комплекс даволашга қўшимча восита сифатида буюрилиши мумкин. жинсий безлар фаолиятини пасайиши (гипогенитализм). Провирон® андрогенларга боғлиқ аъзоларни ўсиши, ривожланиши ва фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Жинсий етилиш даври хали тугалланмасидан олдин андрогенларни етишмовчилиги ҳолларида Провирон® эркакда иккиламчи жинсий белгиларни ривожланишига ёрдам беради. Провирон®  ёрдамида шунингдек жинсий етилиш ёшига етгандан сўнг жинсий без фаолиятини сусайишини хам бартараф қилади. эркаклар бепуштлиги. Олигозооспермия ва интерстициал Лейдиг хужайраларининг етишмовчилиги бепуштликнинг сабаби бўлиши мумкин. Провирон®  ёрдамида сперматозоидларнинг сони ва сифатини ошириши ёки нормаллаштириши, шунингдек цитоплазмада уруғланиш имкониятини оширувчи фруктозанинг концентрациясини ошириши мумкин.

Агар айрим ҳолларда тез-тез ёки давомли эрекциялар ўрин туца, унда узоқ муддатли эрекция натижасидаги асоратларни юз беришига йўл қўймаслик мақсадида дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

Андрогенларни соғлом шахслар мушакларни мустаҳкамлаш ёки организмнинг умумий жисмоний функционал қобилиятини ошириш учун қабул қилишлари мумкин эмас. Провирон®  фақат эркак пациентларда қўллаш учун мўлжалланган. Профилактика сифатида вақти-вақти билан простата безини текширувларини ўтказиш тавсия қилинади. Кам ҳолларда Провирон® сақловчи гормонал фаолликка эга моддаларни қўллаш натижасида жигарнинг хавфсиз ўсмалари, яна хам кам ҳолларда – жигарнинг хавфли ўсмалари кузатилган, улар бир-бир ҳолларда пациентнинг ҳаёти учун хавфли бўлган қорин бўшлиғида қон кетишларига олиб келган. Шу сабабдан, ўз-ўзидан тез ўтиб кетмайдиган эпигастрал соҳадаги одатдаги бўлмаган шикоятлар пайдо бўлган ҳолларда даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак, чунки бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш зарур бўлиши мумкин. Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир этиш хусусияти. Препаратни қўлланиши автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Бир марта юбориш билан ўтказилган ўткир токциклик юзасидан тадқиқотлар, Провирон® ни нотоксик препарат сифатида таснифлаш мумкинлигини кўрсатди. Токциклик хавфи, даволаш учун тавсия қилинган дозадан кўп марта юқори бўлган дозада беҳосдан бир марта қабул қилинганда хам аниқланмайди.

Рецепт бўйича Улашиш: 9 348 Виеwс

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолга блистерда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 йил.