Процефрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Стерил сефтриаксон натрий (сефтриаксонга қайта ҳисобланганда) – 1,5 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тефтриаксон (натрийли тузи кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

ПРОЦЕФ

Фармакалогик гуруҳи:

Сефалоспоринлар (Бета-лактам)

Дори шакли:

инектион эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки сарғиш-тўқ сариқ тусли ёки деярли оқ рангли кукун. Ўта гигроскопик.

Сефалоспоринлар (Бета-лактам)

J01DD04

Цефтриаксон бета-лактам гуруҳи, сефалоспоринларни ИИИ авлодига мансуб бактерицид таъсирга эга яримсинтетик антибиотик. Таъсир механизми транспептидаза ферменти фаоллигини сусайиши, микроорганизмларнинг ҳужайра деворидаги пептидогликан биосинтезини бузилиши билан боғлиқ. Препарат кенг таъсир доирасига эга: аэроб граммусбат микроорганизмлар: эскадрилья анаэроблар – Стапҳйлоcоccус ауреус (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи штаммлари), Стапҳйлоcоccус эпидермидис, Стрептоcоccус пнеумониае, б-гемолитик А гуруҳи стрептококклари (С.пёгенес), В гуруҳи стрептококклари (С.агалаcтиаэ), Стрептоcоccус вириданс, Стрептоcоccус бовис, ноэнтерококк Д гуруҳи стрептококклари; грамманфий микроорганизмлар: Эсчеричиа cоли, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳ.рараинфлуэнзаэ, Клебсиелла (шу жумладан Кб.пнеумониа ҳам), Морганелла моргании, Протеус мирабилис, Протеус вольтметрис, Провиденcиа, Салмонелла (шу жумладан С.тйпҳй), Серратиа спп. (шу жумладан С.марcэсcэнс), Шигелла, Ерсиниа (шу жумладан Й.энтероcолитиcа); микроаэрофиллар Трепонема паллидум; аэроблар – Неиссериа гоноррҳеаэ (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи штаммлари), Неиссериа менингитидес, Псеудомонас аэругиноса; бактероидларнинг облигат анаэроб-турлари (шу жумладан Б.Фрагилис нинг айрим штаммлари), Cлостридиум (аммо С.диффиcиле нинг кўпчилик штаммлари резистентликка эга), Пептоcоccус, Пептострептоcоccус, Фусобаcтериум (шу жумладан Ф.мортиферум ва Ф.вариум) га нисбатан фаол. Препаратни микроорганизмларнинг тефалоспорин қаторининг бошқа препаратларига, аминогликозидларга, пенициллинларга резистентлигида буюрилади.

Препарат ичга қабул қилинмайди, чунки у меъда ширасининг таъсири остида тезда парчаланади. Мушак ичига (м/и) юборилгандан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат плазма албуминлари билан қайтувчан боғланади (85-95%), препаратнинг қондаги контентрацияси ошган сари оқсиллар билан боғланиши камаяди. Препарат Р-плазмидли бета–лактамазалар ва кўпгина хромосомалар билан боғлиқ пенициллиназа ва тефалоспориназалар томонидан гидролизга учрамайди, пенициллин ва тефалоспоринларнинг И ва ИИ авлодларига, пенициллинларга ва аминогликозидларга толерант бўлган мултирезистент штаммларга таъсир қилиши мумкин. Бактерияларнинг айрим штаммларини ортирилган чидамлилиги тефтриаксонни фаолсизлантирувчи бета-лактамазани ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Препарат юқори даражали барқарорликка ва давомли ярим чиқарилиш (Т½) даврига эга. М/и га юборилганда қон плазмасидаги максимал контентрацияси (Смах) 1,5-2-3 соатдан кейин аниқланади ва 1 г дозада юборилганда 80 мг/л ни ташкил этади; вена ичига (в/и) юборилгандан кейин 30 минутдан сўнг Cмах мувофиқ 100-150 мг/л ни ташкил қилади. Барқарор контентрацияга 4 соатдан кейин эришилади. Микробга қарши минимал контентрация қонда 24 соатдан ортиқ вақт давомида аниқланади. Цефтриаксон организмнинг тўқима ва суюқликларида (синовиал, перитонеал, интерстициал) яхши тақсимланади, мия пардалари яллиғланганда орқа мия суюқлигига киради, препарат шунингдек суяк тўқимасида ҳам аниқланади, йўлдош тўсиғидан ўтади. Препарат оз миқдорда (3-4%) кўкрак сути билан чиқарилади. Ўзгармаган шаклда (50-65%) буйраклар орқали 48 соатда, тахминан 40% сафро билан чиқарилади. Препаратни 0,15-3,0 г дозаларда юборилгандаги Т½ 6-9 соатни, тақсимланиш ҳажми (Вд) – 5,78-13,5 л ни, плазмадаги клиренси соатига – 0,58-1,45 л ни, буйрак клиренси соатига 0,32- 0,73 л ни ташкил қилади. Ичакда микрофлоранинг таъсирида препарат нофаол метаболитга айланади. Т½ ўртача 8 соатни ташкил қилади. Болаларда ҳаётининг биринчи 8 кунида, ҳамда 75 ёшдан катта шахсларда Т½ 16 соатгача узаяди. Жигар ва буйрак фаолиятини етишмовчилигида препаратни экскрецияси секинлашади. Кумуляция бўлиши мумкин.

Препарат унга сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган инфектион – яллиғланиш касалликларни даволаш учун буюрилади: қуйи нафас йўлларининг инфектион касалликларини (пневмония, бронхит, ўпка абстесси, плевра эмпиемаси), оториноларингологик инфектион касалликларни, буйрак ва сийдик-жинсий йўлларининг инфектион касалликларини (пиелит, тистит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, эпидидимит), тери ва юмшоқ тўқималарини инфектион касалликларини, шу жумладан бактериал стрептодермияни; менингитни, суяк ва бўғим инфектион касалликларини, перитонитни, ўт пуфагини яллиғланишини, меъда–ичак инфектияларини, асоратланмаган гонореяни ва жинсий йўл билан юқувчи бошқа инфектияларни (юмшоқ шанкр ва заҳм), Лайма касаллигини (спирохетоз), туберкулез иситмаси, салмонеллезни, салмонелла ташувчанликни даволаш учун қўлланади. Препаратни шунингдек жарроҳлик операцияларидан сўнг келиб чиқадиган инфектияларни олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Препарат м/и ёки в/и юборилади. Юбориш жойида оғриқни бартараф этиш мақсадида м/и юбориш учун препаратни 1% лидокаин эритмасида қуйидаги нисбатда: флакон ичидаги 0,5 г ни 1% лидокаин эритмасининг 2 мл да, 1 г ни – 3-5 мл да суюлтирилади. Инектия учун стерил сувни ишлатиш мумкин. В/и юбориш учун препаратни инектия учун стерил сувда қуйидаги нисбатда: флакон ичидаги 0,5 г ни 5 мл эритувчида, 1 г ни – 10 мл да суюлтирилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 г суткалик дозада (кунига 1 марта ёки ярим дозани кунига 2 марта) буюрилади. Оғир ҳолларда суткалик доза 4 г ни ташкил қилади ва бу дозани 2 қабулга ҳар 12 соатлик интервал билан юборилади. Операциядан кейинги асоратларини олдини олиш учун бир марта 1-2 г дан, операциядан 30–90 минут олдин юборилади (юқиш хавфи даражасига боғлиқ ҳолда). Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозани фақат оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан паст бўлганда) тўғрилаш зарур. Кекса ёшдаги беморлар учун доза катта беморлар учун дозаси билан мос келади. Асоратланмаган гонореяда в/и бир марта 0,25 г препарат юборилади. Янги туғилган чақалоқлар (2 ҳафталиккача бўлган) ва чала туғилган чақалоқлар учун суткалик доза тана вазнига 20-50 мг/кг ни ташкил қилади. 2 ҳафталикдан 12 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза тана вазнига 20-80 мг/кг ни 2 га бўлиб юборилади. Болаларга в/и тана вазнига 50 мг/кг дан юқори дозада юборилганида, препаратни юборишлар орасида камида 30 минутлик танаффус билан бўлиб-бўлиб қўлланади. Препарат билан даволаш давомийлиги патологик жараённинг характерига ва оғирлик даражасига боғлиқ ва у бундан ташқари, бактериологик текшириш маълумотларига кўра аниқланади. Одатда даволаниш давомийлиги 4-14 кунни ташкил этади. Аммо оғир инфектион касалликларида узоқ муддатли даво талаб қилинади. Кўпчилик инфектион касалликларда даволаш касаллик белгилари йўқолганидан ва бактериологик таҳлил натижаларини самараси тасдиқланганидан кейин камида 48-72 соат давом этади.

Препарат қабул қилинганида аллергик реактиялар (эшакеми, қичима, эозинофилия, зардоб касаллиги, бронхоспазм, кўп шаклли экссудатив эритема, анафилактик реактиялар, кам ҳолларда – анафилактик шок), стоматит, глоссит, меъда-ичак йўллари томонидан эса, кўнгил айниши, қусиш, таъмни йўқолиши, қоринда оғриқ, дисбактериоз, суперинфектия, сохтамембраноз колит пайдо бўлиши мумкин. Периферик қон кўрсаткичларини ўзгариши; нейтропения, лимфопения, лейкопения, тромбоцитопения, кам ҳолларда – гемолитик анемия юз бериши мумкин, айрим ҳолларда қон зардоби плазма омилларининг (ИИ, ВИИ, ИХ, Х) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик ривожланади, сийдикда креатинин даражаси ошади, тилиндрлар пайдо бўлади, олигурия, анурия, биокимёвий ўзгаришлар (жигар трансаминазалари фаоллигини ва билирубинни қон плазмасида ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, бош оғриғи, юбориш жойида оғриқ ёки инфилтрат, алоҳида холларда – в/и юборилганда флебит ёки тромбофлебит бўлиши мумкин.

Цефалоспоринлар синфига тааллуқли антибиотикларга ва пенициллинларга, шунингдек лидокаинга (м/и юборилганда) юқори сезувчанлик. Жигар-буйрак етишмовчилиги, анамнезида меъда-ичак йўлларининг касалликлари, айниқса носпецифик ярали колит ёки энтерит, ҳомиладорлик, лактация.

Аминогликозидлар билан мажмуада қўлланганда синергизм оқибатида грамманфий микроорганизмларга нисбатан самарадорлиги кучаяди, аммо уларнинг оптимал дозаларини танлаш керак. НЯҚВ, антиагрегантлар қон кетиш имкониятини оширади, ҳалқали диуретиклар ва нефротоксик препаратлар (аминогликозидлар, полимиксин В) буйрак фаолиятини бузилишини чақиради. Препаратнинг эритмасини микробларга қарши бошқа препаратлар ёки эритмалар билан фармацевтик номутаносиблиги сабабли, аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бирга қўшилиб келганида, шунингдек гемодиализдаги пациентларда плазмада препаратнинг контентрациясини мунтазам аниқлаш лозим. Узоқ муддат даволанганда периферик қон манзарасини, жигар ва буйракларнинг функтионал ҳолати кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш лозим. Кам ҳолларда ўт пуфагини ултратовуш текшируви (УТТ) да даволаш тугагандан кейин йўқоладиган соялар (тефтриаксоннинг калтийли тузини преципитатлари) аниқланади. Ўт пуфагининг бўлиши мумкин бўлган касаллигига ишора қилувчи симптомлар ёки белгилар ривожланганда, ёки “сладж-феномен” каби УТТ-белгилари бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш тавсия қилинади. Препаратни қўллаганда беморларда, эҳтимол, ўт-сафро йўлларининг обструктияси оқибатида ривожланиши мумкин бўлган панкреатитни камдан-кам ҳоллари таърифланган. Кўпчилик беморларда бунгача ўт-сафро йўлларида димланиш омилларининг хавфи (препарат билан илгари ўтказилган даволаш, оғир йўлдош касалликлар ва тўлиқ парентерал озиқланиш) бўлган; бунда тефтриаксон таъсири остида сафро йўлларида преципитатларни ҳосил бўлишига туртки бўлишини истисно қилиб бўлмайди. Препарат қўллаганида протромбин вақтини ўзгаришининг жуда кам ҳоллари таърифланган. К витамини танқислиги (синтезини бузилиши, овқатланишни бузилиши) бўлган пациентларда, протромбин вақтини назорат қилиш ва протромбин вақти ошганида тефтриаксон билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида К витамини (ҳафтада 10 мг) буюриш лозим. Цефтриаксон – Са2+ преципитатларини янги туғилган чақалоқларнинг ўпкасида ва буйракларида тўпланиб қолиши натижасида фатал реактиялар ҳоллари таърифланган. Назарий жиҳатдан Процефни вена ичига юбориладиган калтий сақловчи эритмалар билан ўзаро таъсир эҳтимоли бошқа ёшдаги пациентлар гуруҳида хам мавжуд, шунинг учун тефтриаксонни калтий сақловчи эритмалар (шу жумладан парентерал озиқланиш препаратлари) билан аралаштириш мумкин эмас. Процефни ва калтий сақловчи эритмаларни юбориш орасидаги интервал камида 48 соатни ташкил қилиши лозим. Процеф билан даволашда Кумбс синамаси, галактоземия синамаси, сийдикда глюкозани аниқлашда сохтамусбат натижалар аниқланиши мумкин (глюкозурияни фақат фермент усулида аниқлаш тавсия қилинади). Катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига м/и юбориладиган инектия чуқур бўлиши керак. Жигар ва буйракларнинг фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда препаратнинг дозаси камайтирилади. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган беморларга антибиотик учун суткалик доза 2 г дан ошмаслиги керак. Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потентиал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим. Препаратга резистент микроорганизмлар пайдо бўлиши ва суперинфектияни ривожланиши мумкин. “Ҳалқали” диуретикларни (фуросемид ва бошқаларни) бир вақтда буюрилганда эҳтиёткорлиткка риоя қилиш лозим. Артериал гипертензияда ва сув-электролит мувозанатининг бузилишда плазмада натрий миқдорини назорат қилиш керак. Узоқ муддат қўлланганида дисбактериозни аниқлаш учун титологик текширишларни олиб бориш зарур. Гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқларга, аллергик реактияларга мойиллиги бўлганларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамланиши ва психомотор реактияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потентиал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, парестезиялар, бош оғриғи, тиришишлар. Даволаш: симптоматик даволаш. Гемодиализ ёки перитонеал диализ самарали эмас.

Рецепт бўйича.

Инектион эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда.

3 йил.