Cурункали простатитни олдини олиш ва даволаш, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, тромбофлебит, простата безида ўтказилган жарроҳлик операциялардан кейинги асоратларда, унинг фаолиятини ёшга боғлиқ бўлган бузилишларида қўлланади.
Препарат жинсий бузилишларда, эркаклар бепуштлигида, сийишни бузилишларида, бавосилда қўлланади.
Суппозиторийни қўллашдан олдин қуйидагиларни бажариш керак: бирламчи ўрамдаги блистер ўрамнинг перфорация чизиғидан битта суппозиторийни йиртиб олинг;кейин плёнканинг четларидан тортиб, уни ҳар томонга йиртиш ва суппозиторийни бирламчи ўрамдан олиш керак.
Суппозиторий тўғри ичакка чуқур қилиб киритилади.
1 суппозиторийдан кунига 1-2 марта 5-10 кун давомида (эрталаб ва кечқурун) қўлланади.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлиги, эришилган даволаш самараси, даволашнинг характерига (монотерапия ёки мажмуавий даволаш) қараб белгиланади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг таркибий қисмларига ва йирик қорамол оқсилларига шахсий юқори сезувчанлик.
Қандайдир ўзаро таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат аёлларда қўллаш мумкин эмас.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ҳозирги вақтгача простатилен препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Рецепциз
5 суппозиторийлардан блистерда.
1 ёки 2 блистердан қутида.