Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
5 мл эритма (1 пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
Тасир этувчи модда(ХПН):
печак баргларининг қуруқ экстракти
Препаратнинг савдо номи:
Проспан
Фармакалогик гуруҳи:
ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун эритма.
оч жигарранг, мева ҳидли ва ментол таъмли хирароқ эритма.
ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.
Препарат юқори нафас йўллари ва ўпканинг йўтал ва қийин ажраладиган балғамни ажралиши билан кечувчи яллиғланиш касалликларини даволашда, балғамни кўчирувчи восита сифатида қўлланади.
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 1 пакетча (5 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади, 105 мг печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади, 6-11 ёш болаларга 1 пакетча (5 мл) дан кунига 2 марта, 70 мг печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади.
Пакетчани қўллашдан олдин бироз эзиш керак.
Эритмани аралаштирмасдан эрталаб (тушликда) ва кечқурун қабул қилиш керак.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига ва оғирлик белгиларига боғлиқ, одатда бир ҳафтани ташкил қилади.
1 ҳафта давомида ҳолатининг яхшиланиши бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби меъда-ичак бузилишлари кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўтказилмаган.
Ҳозирги вақтгача ўзаро таъсирлар маълум эмас.
Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат сорбит сақлайди.
Агар уни йўриқномага мувофиқ қўлласа, пациент ҳар қабулда 1,9 г гача сорбит қабул қилади.
Фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларга Проспан йўталга қарши эритмани қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ, препаратни бу вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25˚С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Кундалик буюрилган дозадан аҳамиятли даражада юқори (3 мартадан ортиқ) дозани қабул қилиш кўнгил айниши, қусиш ва диареяни чақириши мумкин.
Доза ошириб юборилганда симптомтик даволаш ўтказилади.
5 мл дан ичга қабул қилиш учун эритма пакетчаларда; 21 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби Рецепциз.
Улашиш: 5 267 Виеwс