Прополис настойкаси rasmini ko'rish

Таркиби:

прополис 100 г, тиббий этил спирти 80% 1,0 л гача.

Препаратнинг савдо номи:

Прополис настойкаси

Фармакалогик гуруҳи:

Тўқималар трофикасини ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

тиниқ қизил-жигар ранг рангли ўзига хос прополис ҳидли суюқлик.

Тўқималар трофикасини ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

Сурункали экзема, нейродерматитлар, қичимали дерматозлар, узоқ вақт битмайдиган жарохатлар ва трофик яралар, оғиз бўшлиғи ва томоқни яллиғланиш касалликларини (мажмуавий даволаш таркибида) даволашда қўлланади.

Сиртга, суткада 1-2 марта, ҳар куни шикастланган жойларга кўйилади. Жарохатлар ва трофик яраларни даволашда суткада 1 марта, кун ора қўлланади, даволаш курси одатда 2-3 хафтани ташкил қилади. Оғиз ва томоқни сувда суюлтирилган настойка билан чайилади.

Аллергик реакциялар (қичима, терининг қизариши, тошмалар).

Ўткир экзема, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар ривожланганида даволашни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўггандан сўнг щлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Шиша ёки ПEТ идишларда 25 мл, 40 мл, 50 мл хажмда.

2 йил.