Проноранрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: пирибедил – 50 мг Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, повидон, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирибедил

Препаратнинг савдо номи:

Проноран

Фармакалогик гуруҳи:

Паркинсонизмга қарши восита. Допамин рецепторларининг агонисти.

Дори шакли:

ажралиб чиқиши назоратланган таблеткалар

думалоқ қизил плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Паркинсонизмга қарши восита. Допамин рецепторларининг агонисти.

N04BC08

Пирибедил тез сўрилади. Пирибедил оғиз орқали қабул қилинганидан кейин бир соатдан сўнг максимал концентрациясига эришилади. Пирибедилни қон плазмасидан чиқарилиши икки босқичда кечади: биринчи босқичда ярим чиқарилиш даври 1,7 соатни, иккинчи босқичда эса бироз секин – 6,9 соатни ташкил қилади. Пирибедил иккита асосий метаболит: гидроксилизация ва дегидроксилизацияга учраган метаболитни ҳосил бўлиши билан юқори даражадаги метаболизми билан характерланади. Пирибедил асосан сийдик билан чиқарилади: пирибедилни 68% метаболитлар ҳолида сийдик билан чиқарилади, 25% эса сафро билан чиқарилади. Ажралиб чиқиши назорат қилинган, 50 мг пирибедил сақловчи таблетка, ин виво шароитида таъсир этувчи моддани аста секин сўрилиши ва ажралиб чиқишини таъминлайди. Инсонлар иштирокидаги кинетик тадқиқотларда пирибедилни терапевтик концентрацияси организмда 24 соатдан кўп сақланишини кўрсатди. 24 соатдан кейин препаратни тахминан 50% сийдик билан, 48 соатдан сўнг препарат тўлиқ чиқарилади.

Препарат қуйидаги ҳолларда: -кексалик билан боғлиқ бўлган, аҳамияциз неврологик бузилишларни даволаш, -оёқ ва қўлларнинг артериопатиясини қўшимча даволаш (юриш вақтида оғриқли тиришишлари чақирувчи, оёқ артерияларининг касаллиги), -қон айланишини бузилишлари оқибатидаги, кўришни бузилишларида, -Паркинсон касаллигининг айрим шаклларида қўлланилади.

Таблеткани овқатдан кейин қабул қилган афзалдир. Агар сизда шубҳа туғилса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ичга қабул қилинади. Ушбу препаратни дозалаш қатъий равишда шахсий бўлиб, даволовчи шифокорингиз томонидан буюрилиши лозим. Таблеткани, чайнамасдан, овқат қабул қилишни охирида ярим стакан сув билан ичилади. Барча ҳолларда шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг. Ушбу препарат конкрет ҳолатларда фақат Сизга берилган ёки буюрилган: –У БОШҚА ҲОЛАТЛАР УЧУН МОС КЕЛМАСЛИГИ МУМКИН. -УНИ БОШҚА ШАХСЛАРГА ТАВСИЯ ҚИЛМАНГ. Шифокор кўрсатмасисиз даволашни тўхтатманг.

Ҳар бир бошқа таъсир этувчи модда каби, ушбу препарат ҳам, айрим шахсларда, турли оғирлик даражасидаги ножўя самараларни чақириши мумкин: -доза камайтирилгандан кейин йўқолиб кетадиган овқат ҳазм қилиш тизимининг аҳамияциз бузилиши (кўнгил айниши, қусиш, мецоризм); -препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетадиган, кам ҳолларда жиззакилик, юқори қўзғалувчанлик ёки галлюцинациялар; -уйқучанлик, тўсатдан ухлаб қолиш; -алоҳида ҳолларда ортостатик гипотензия (енгил бош айланиши билан кечадиган, турган ҳолатдаги артериал босимни тез пасайиши). Проноранни қабул қилиш фонида қимор ўйинларга патологик қарамлик (қимор ўйинларга компулсив интилиш), жинсий фаолликни ва жинсий мойилликни ошиши ҳақида маълумотлар бор. Агар Сиз ушбу санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя ёки ноҳуш ҳолатларни ўзингизда сезсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу препаратни бошқа айрим препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаралсин). Турли дори препаратлари, асосан нейролептиклар (клозапин бундан истисно) ва кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун қўлланиладиган айрим препаратлар ўртасида ножўя ўзаро таъсирдан сақланиш мақсадида, Сиз доимо бошқа дори препаратларни қўллаётганингиз ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилишингиз лозим.

Сахароза ва қизил кошенил (Е124). Агар Проноран билан даволаш вақтида ўзингизда юқори уйқучанликни ёки тўсатдан ухлаб қолиш ҳолатларини сезсангиз, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз лозим. Проноран препаратини қабул қилаётган Паркинсон касаллиги билан хасталанган пациентларга таъсир қилган компулсив  хатти харакатлар (қимор ўйинларига компулсив қарамлик ёки жинсий мойилликни ошиши) ҳолатлари ёки бирон-бир нарсага хумор тутиш (интилиш) га қарши туриш имконини йўқлиги холатлари юзасидан маълумотлар мавжуд. Асосан, бу ҳолатлар препаратнинг юқори дозасини қабул қилган пациентларда учрайди, одатда бу самара дозани камайтирганда ёки даволашни тўхтатилганда қайтувчан бўлган. Ушбу препарат сахароза сақлайди, шунинг учун фруктозани ўзлаштираолмасликда глюкозо – галактоза малабсорбция синдромида, шунингдек сахароза-изомалтоза танқислигида (кам учрайдиган метаболик касаллик) буюрилмаслиги лозим. Препарат қизил кошенил сақлайди, шунинг учун аллергик реакциялар хавфи мавжуд. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Умумий қоидалар: Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, бирон-бир дори препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал доимо шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Проноран уйқучанликни ва тўсатдан ухлаб қолишни чақириши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу самаралари тўлиқ йўқолмагунига қадар, диққатни жамлашни пасайиши Сиз ва бошқа шахслар учун жиддий авария ёки ўлим хавфларини юз беришига олиб келиши мумкин. (масалан, машинали асбоб-ускуналар ва механизмларни бошқариш) бўлган. Ательени хайдаш ёки бошқа ҳар қандай фаолиятдан сақланишингиз лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг хаддан зиёд дозасини қабул қилган ҳолларда, дарҳол ўз даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Рецепт бўйича

15 таблеткадан блистерда 2 блистер картон қутида ёки 30 таблеткадан блистерда 1 блистер картон қутида.

3 йил.