ПРОМЕДОЛ ЗНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: промедол (тримеперидин гидрохлориди) – 20 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тримеперидин (тримеперидине)

Препаратнинг савдо номи:

ПРОМЕДОЛ-ЗН

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик-опиоидлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

аналгетик-опиоидлар.

N02AV04.

Бирон-бир усулда юборилганда қонга тез сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 40% га етади. Меперидин ва нормеперидин кислотасини ҳосил қилиб гидролиз йўли билан, кейинчалик уларни конъюгацияси йўли билан метаболизмга учрайди. Кўп бўлмаган миқдорда буйрак орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Хавфли ўсмалар, куйишлар, оғир жароҳатлардаги яққол оғриқ синдроми, операцияга тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда, ички аъзолар ва қон томирларнинг силлиқ мушаклари спазмларида, шу жумладан меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, ичак, жигар ва буйрак санчиқларида, дискинетик қабзиятларда, миокард инфарктида, кардиоген шокда, стенокардияда, ўткир невритларда, қовуқ, тўғри ичак, уретрадаги ёт жисмда, парафимозда, ўткир простатитда. Премедикация таркибида ва наркоз вақтида, шокка қарши восита сифатида, нейролептоаналгезия учун (нейролептиклар билан мажмуада) қўлланади.

Катталарга тери остига, мушак ичига 0,5-1,5 мл дан 20 мг/мл ли эритма (10-30 мг тримеперидин) юборилади. Катталар учун энг юқори дозалар: бир марталик 20 мг/мл ли эритма 2 мл (40 мг), суткалик 20 мг/мл ли эритма 8 мл (160 мг). Кекса ёшдаги пациентларда, руҳий ҳолатини бузилишлари бўлган шахсларда, жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани камайтириш керак. 2 ёшдан ошган болаларда ёшига қараб: 2-3 ёшдаги болаларга бир марталик доза 0,15 мл  20 мг/мл ли эритма (3 мг тримеперидин), максимал суткалик доза – 0,6 мл (12 мг);             4-6 ёшдаги болалар: бир марталик доза – 0,2 мл (4 мг), максимал суткалик доза – 0,8 мл (16 мг); 7-9 ёшдаги болалар: бир марталик доза – 0,3 мл (6 мг), максимал суткалик доза – 1,2 мл (24 мг); 10-12 ёшдаги болалар: бир марталик даза – 0,4 мл (8 мг), максимал суткалик доза – 1,6 мл (32 мг); 13-16 ёшдаги болалар: бир марталик доза – 0,5 мл (10 мг), максимал суткалик доза – 2 мл (40 мг) ни ташкил қилади.

Опиоидларни қўллаганда кўнгил айниши, қусиш, қабзият, онгни бузилиши кузатилиши мумкин. Промедол узоқ вақт қўлланилганда кейинчалик жигар ферментлари даражасини ўзгариши билан кечувчи ўт чиқариш йўлларининг спазмлари, антипиретик самара, оғизни қуриши, галлюцинациялар, бош айланиши, бош оғриғи, брадикардия, вертиго, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, ортостатик гипотензия, кайфиятни ўзгариши, миозис, либидони пасайиши кузатилиши мумкин. Айрим пациентларда бош мия ички босими ошиши мумкин. Юқори дозалар қўлланилганда мушак ригидлиги, эйфория кузатилиши мумкин. Опиоидларнинг юқори дозаларини қўллаш нафас депрессияси ва коматоз ҳолатга олиб келиши мумкин. Болаларда тиришишлар кузатилиши мумкин, юқори дозалар қўлланилганда буйрак ва нафас етишмовчилиги авж олиши мумкин. Юқори дозалар қўлланилганда қорачиқлар кенгайиши мумкин, бу гипокциядан далолат беради. Аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин.

Тримеперидинга индивидуал юқори сезувчанлик. Нафас марказини сусайиши оқибатидаги нафас бузилишлари, умумий холсизлик, номаълум этиологияли қориндаги оғриқ (диагноз аниқланмагунча), ўткир алкоголли интоксикация, моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда даволаш, 2 ёшгача бўлган болалар, 65 ёшдан ошганлар, тахмин қилинаётган туғруқдан олдинги сўнгги 3 соатда қўллаш мумкин эмас.

Марказий нерв тизимига депрессив таъсир кўрсатувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда самаралар кучайиши мумкин. Барбитуратлар (айниқса фенобарбитал) ёки наркотик аналгетикларни узоқ вақт қўллаш кейишган толерантликни ривожланишини чақиради. Промедол-ЗН нейролептиклар (галоперидол, дроперидол), холинолитиклар, миотроп спазмолитиклар, антигистамин воситалари билан мутаносиб.

Юқори дозалар қўлланилганда ва интоксикация белгиларида фаоллаштирилган кўмирни перорал қўллаш мумкин. Нафас етишмовчилиги респиратор тутиб туришни ва стимуляцион опиоид антагонистни – налоксонни қўллашни талаб этади, лекин уни наркотикка қарам шахсларда қўллаш бекор қилиш симптоми ривожланишига олиб келиши мумкин. Тутиб турувчи даволаш респиратор тутиб туриш ва налоксонни юбориш орқали шок ҳолатидан чиқаришни ўз ичига олади. Препаратнинг юборилган миқдори нафас етишмовчилиги ва коматоз ҳолатнинг даражасига боғлиқ. Препаратнинг юқори дозаларини қўллаш, айниқса кекса ёшдаги пациентларда нафас депрессияси ва циркулятор етишмовчилик ва коматоз ҳолати ривожланиши билан кечувчи гипотензияга олиб келиши мумкин, ножўя реакцияларни ривожланиши опиоид рецепторларга индивидуал сезувчанлигига боғлиқ. 2 ёшгача бўлган болаларда тиришишлар юзага келиши мумкин, юқори дозаларда қўлланилганда буйрак етишмовчилиги авж олиши мумкин. Тиришишлар кўпинча болаларда кузатилади. Токсик самараларни ривожланиши опиоид рецепторларга индивидуал сезувчанликка боғлиқ. Коматоз ҳолат қорачиқларни торайиши, нафас депрессияси билан намоён бўлади, бу дозани ошириб юборилишидан далолат беради. Қорачиқларни кенгайиши гипокция ривожланишидан далолат беради. Доза ошириб юборилгандан кейин ўпка шиши ўлимнинг умумий сабаби бўлиб ҳисобланади. Такроран қўлланилганда кўникиб қолиш ва медикаментоз қарамлик ривожланиши мумкин. Эйфория кузатилиши мумкин. Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари, гипотиреоз, простата бези гипертрофияси, импотенция, шок, миастения, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликлари, шунингдек 60 ёшдан ошга пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Eрта ва кечки кўринишлар – нафас маркази функциясини сусайиши. Даволаш: умумий реанимацион чоралар, опиоид рецепторларнинг антагонистлари ва агонист-антагонистларини (налоксон, налорфин) буюриш, симптоматик даволаш. Налоксон наркотик аналгетиклар чақирган нафасни сусайиши ва аналгезияни бартараф этади. Налорфин наркотик аналгетикларнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини сақлаб қолиб, улар чақирган нафас депрессиясини бартараф этади.

Рецепт бўйича

1 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан блистерда; 20 блистердан қутида.

3 йил