Промедол Калцексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тримеперидин гидрохлориди – 20,0 мг; ёрдамчи модда: инекция учун сув 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тримеперидин

Препаратнинг савдо номи:

Промедол Калцекс

Фармакалогик гуруҳи:

опиоид аналгетиклар.

Дори шакли:

инекция учун эритма 20 мг/мл

рангсиз ёки сарғиш тусли тиниқ суюқлик.

опиоид аналгетиклар.

N02AX

Тери остига ёки мушак ичига юборилганидан кейин тримеперидин гидрохлориди тез қонга сўрилади. Препаратнинг таъсири 10-20 минут ўтгач бошланади ва бир марта юборилганидан кейин 3-4 соатдан кўпроқ давом этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 40% ни ташкил қилади. Тримеперидин гидрохлориди йўлдош тўсиғидан ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади; жигарда метаболизмга учрайди ва асосан сийдик билан чиқарилади. Вена ичига юборилганида ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади.

Жароҳатлар, синишлар, куйишлар, миокард инфаркти, меъда ости безининг ўткир яллиғланишидаги (панкреатит) кучли оғриқларда, буйрак, жигар ва ичак санчиқларида, хавфли ўсмаларда, шунингдек жарроҳлик операциялардан кейин;туғруқ оғриқларини камайтириш учун ва бачадон бўйнини дисфункцияси ҳолида бачадон функциясига ёрдам бериш учун, эпидурал анастезия ўтказиш имконияти бўлмаганида ва агар боланинг туғилишига камида икки соат борлиги мўлжалланганида;операциялар олдидан премедикация (медикаментоз тайёрлаш) да қўлланади.

Юбориш йўли – мушак ичига, тери остига ёки зарурати бўлганида вена ичига буюрилади. Даволашни бошлаш олдидан ҳам, даволаш вақтида ҳам опиоидларни қўллашни синчиклаб баҳолаш ва дозани камайтириш, қўллашни тўхтатиш ёки опиоидларни алмаштириш имкониятини мунтазам бахолаш керак. Опиоидлар учун характерли бўлган нохуш ножўя таъсирларни камайтириш мақсадида иложи борича бошқа дориларни қўллашдан сақланиш тавсия этилади.

Одатда тримепиридин гидрохлориди яхши ўзлаштирилади. Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар – кўнгил айниши, қусиш, қабзият, уйқучанлик ва онгни чалкашиши. Ножўя таъсирлари тизимлар ва аъзолар гуруҳларига, шунингдек учраш тез-тезлигига  НедДРА мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас). Иммун тизимини бузилишлари Кам ҳолларда: қичишиш, эшакеми, тери тошмалари; анафилактик реакциялар (вена ичига юборилгандан кейин). Номаълум: контакт дерматит. Руҳий бузилишлар Тез-тез эмас: онгни чалкашиши. Кам ҳолларда: безовталик, кайфиятни ўзгарувчанлиги, галлюцинациялар, дисфория (ички дискомфорт, қониқмаслик). Нерв тизимини бузилишлари Тез-тез эмас: бош айланиши, уйқучанлик. Номаълум: бош оғриғи. Кўриш аъзоси функциясини бузилишлари Кам ҳолларда: қорачиқларни кучли торайиши, кўзларда иккиланиш. Юрак функциясини бузилиши Тез-тез эмас: юрак уришини секинлашиши, юрак уришини тезлашиши, юракни қалтираши. Кам томирлар томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: артериал босимни пасайиши (юқори дозалар қўлланганда). Номаълум: ортостатик гипотензия (тана холатини горизонталдан вертикалга ўтишида артериал босимни кескин пасайиши), бош мия ички босимини ошиши. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзоларини бузилишлари Кам ҳолларда: нафасни сусайиши (юқори дозалар қўлланганда). Меъда-ичак йўлларини (МИЙ) бузилишлари Тез-тез: қабзият, кўнгил айниши, қусиш. Тез-тез эмас: оғизни қуриши хисси. Жигар ва ўт чиқариш йўлларини бузилишлари Номаълум: ўт чиқариш йўлларининг спазмлари. Таянч-харакат ва ёндош тизимларни бузилишлари Номаълум: юқори мушак тонуси (юқори дозалар қўлланганда), тиришишлар (айниқса болаларда). Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари функциясини бузилишлари Номаълум: сийишни қийинлашиши, сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари. Жинсий аъзолар ва сут безлари функциясини бузилишлари

Тримеперидин гидрохлоридини МАО ингибиторлари (шу жумладан моклобемидни) бир вақтда ва МАО ингибиторларини қўллаш тўхтатилганидан кейин 2 хафта давомида қўллаш мумкин эмас.Антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида МНТ сусайишини ёки қўзғалишини самаралари бўлиши мумкин.Умумий анестезия воситалари ва трициклик антидепрессантлар МНТ сусайтирувчи самарасини кучайтиради.Антипсихотик воситалар билан бир вақтда қўллаш тримеперидин гидрохлоридининг седатив ва гипотензия таъсирини кучайтиради.Тримеперидин гидрохлориди седатив ва уйқу воситаларининг таъсирини кучайтиради.Барбитуратларни мунтазам қўллаш фонида (айниқса фенобарбитални) наркотик оғриқни қолдирувчи воситаларнинг оғриқни қолдирувчи таъсири сусайиши мумкин.Опиоидлар антиаритмик восита мексилетиннинг сўрилишини секинлаштиради.Опиоидни (премедикация учун) ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш, плазмада ципрофлоксациннинг концентрациясини пасайтириши мумкин.Цизаприл, метоклопрамид ёки домперидон билан бир вақтда қўллаш, тримеперидин гидрохлоридининг МИЙ га таъсирини камайтиради.Опиоидлар антигипертензив воситаларнинг (шу жумладан ганглиоблокаторлар ва диуретикларни) гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.Бупренорфин (шу жумладан олдинги даволашни) опиоид аналгетикларнинг самарадорлигини пасайтиради.Налтрексон абстинент синдроми пайдо бўлишини тезлаштиради ва тримеперидин гидрохлоридининг таъсирини камайтиради.Циметидин опиоидларнинг метаболизмини секинлаштиради.Алкогол опиоидларнинг седатив ва гипотензив таъсирини кучайтиради.Опиоид оғриқни қолдирувчи воситалар ва ОИТВ-протеаза ёки риверсли транскриптаза ингибиторларининг ўзаро таъсири мураккаб ва етарлича прогноз қилиб бўлмайдиган хисобланади.

Тримеперидин гидрохлориди кекса ёки кучсизланган пациентларда, буйрак ва/ёки жигар бузилишлари, бронхиал астма ёки нафас заҳиралари пасайган, шунингдек артериал босим пасайган, қалқонсимон бези гормонларининг даражаси паст, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, простатани катталашиши, ичак тутилиши ва миастенияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва пасайтирилган дозаларда қўллаш керак. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, узоқ муддатли таъсир этувчи опиоид препаратлар, масалан, трансдермал ёки давомли ажралиб чиқувчи дори шакллари билан солиштирганда, дархол таъсир қилувчи препаратларни ичга қўллаш ёки қисқа таъсир қилувчи опиоидларни парентерал юбориш афзал ҳисобланади. Препарат ўт чиқариш тизимини бузилишлари, билиар келиб чиқишга эга бўлган шу жумладан панкреатити бўлган пациентларда қўлланганда, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак – бундай ҳолларда тримеперидин гидрохлоридини спазмолитик воситалари билан бир вақтда қўллаш керак. Ҳомиладорлик вақтида опиоид препаратларни фақат она учун потенциал фойда ва ҳомила учун хавфни синчиклаб бахолашдан кейин қўллаш мумкин. Агар туғруқ вақтида она тримеперидин гидрохлоридини қабул қилаётган бўлса, янги туғилган чақалоқнинг нафаси ва юрак уришини синчиклаб назорат қилиш керак. Эйфория чақирувчи таъсири туфайли, тримеперидин гидрохлориди руҳий ва жисмоний қарамлик, шу туфайли наркомания чақириши мумкин. Лекин операциядан кейинги даврда препаратни қисқа муддатли қўллашни қарамлик чақиришини эҳтимоли кам. Тримеперидин гидрохлоридини қўллаш бирдан тўхтатилганида абстиненция синдроми ривожланиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида алкогол истеъмол қилиш мукин эмас. Антидопинг огоҳлантириш Спортда касалхонада ёки клиник тадқиқотларда очиқ олинган инфузиялардан ташқари, вена ичига инфузиялар ман қилинмаган.

Даволашни бошлаш олдидан шифокор вазиятни бохолаши ва тримеперидин гидрохлоридни қўллашни фақат, агар она учун фойда бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган холда буюриш керак. Тримеперидин гидрохлоридни бевосита туғруқ олдидан қўллаш, янги туғилган чақалоқда нафасни сусайишини чақириши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида тримеперидин гидрохлоридини давомли қўллашда, янги туғилган чақалоқда абстиненция синдроми ривожланиши мумкин. Агар туғруқлар вақтида она тримеперидин гидрохлоридини қабул қилаётган бўлса, янги туғилган чақалоқда нафас ва юрак уришини синчиклаб назорат қилиш керак. Тримеперидин гидрохлоридини эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари морфиннинг дозасини ошириб юборилишини симптомлари билан ўхшаш: нафасни кучли сусайиши, артериал босимни пасайиши, кўз қорачиғини торайиши (яққол гипокция холида – кенгайиши), бош мия ички босимини ошиши ва кома. МНТ қўзғалиши ва тиришишлар кузатилиши мумкин. Рабдомиолиз (мушак тўқимасининг парчаланиши) ва у билан боғлиқ бўлган буйрак етишмовчилиги хақида хабар берилган. Даволаш: ўпкаларнинг муносиб вельветяциясини таъминлаш ва специфик опиоид антагонист налоксонни юбориш керак.

Инекция учун эритма 20 мг/мл. 1 мл дан чизиқли ёки синдириш нуқтаси ва икки белгиловчи ҳалқали 1 гидролитик синфи рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фолга билан ёпилган поливинилхлорид контур уяли ўрамда (тагликда). 2 ёки 20 контур уяли ўрамлар (тагликлар) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Улашиш: 5 199 Виеwс