Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – қабзият, кўнгил айниши ва/ёки қусиш; камроқ – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруқлиги, анорекция, ўт чиқариш йўлларининг спазми, меъда-ичак йўлларини таъсирланиши; кам ҳолларда – ичакнинг яллиғланишли касалликларида – фалажли ичак тутилиши ва токсик мегоколон (қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, меъдада спазмлар, гастралгия, қусиш); тез-тезлиги номаълум – гепатотокциклик (тўқ сийдик, аҳлатни оқариши, склералар ва тери қопламаларининг сариқлиги).
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, кучсизлик, уйқучанлик; камроқ – бош оғриғи, кўришнинг ноаниқлиги, диплопия, тремор, ихтиёрсиз мушак тортилишлари, эйфория, дискомфорт, асабийлик, чарчоқлик, тунги даҳшатлар, ғайритабиий тушлар, уйқу безовталиги, онгни чалкашиши, тиришишлар; кам ҳолларда – галлюцинациялар, депрессия, болаларда – парадоксал қўзғалиш, безовталик; тез-тезлиги номаълум – тиришишлар, мушаклар ригидлиги (айниқса нафас), қулоқларда шовқин, психомотор реакцияларнинг тезлигини секинлашиши, дезориентация.
Нафас тизими томонидан: камроқ – нафас марказини сусайиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда тез-тез – диурезни пасайиши, сийдик йўлларининг спазми (сийишда қийналиш ва оғриқ, тез-тез сийишга қистовлар).
Аллергик реакциялар: камроқ – бронхоспазм, ларингоспазм, ангионевротик шиш; кам ҳолларда – тери тошмаси, терини қичишиши, юзни шиши.
Маҳаллий реакциялар: гиперемия, шиш, инекция жойида ачишиш.
Бошқалар: камроқ – кўп терлаш; тез-тезлиги номаълум – ўрганиб қолиш, дорига қарамлик.