Пролидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди; фаол модда: нимесулид – 100 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, аэросил 200.

Тасир этувчи модда(ХПН):

нимесулид (нимесулиде)

Препаратнинг савдо номи:

Пролид

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар.

Дори шакли:

таблеткалар

сариқ рангли, думалоқ, бир томонида Н босиб туширилган қобиқсиз таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар.

M01AX17.

Ичга қабул қилинганидан кейин нимесулид меъда-ичакдан тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси 2-3 соатдан кейин аниқланади. Нимесулиднинг плазма оқсиллари билан боғланиши 97,5% га етади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди, метаболизмнинг асосий маҳсулоти – фармакологик фаол модда – гидроксинимесулиддир. Қабул қилинган нимесулид дозасининг тахминан 65% сийдик билан, қолган 35% аҳлат билан чиқарилади.

Ревматизм, Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит), остеоартроз, синовит, тенденит, тендовагинит, бурсит, оғриқли синдром (алгодисменорея, посттравматик оғриқлар), инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситма синдроми, умуртқа поғонасидаги оғриқлар, невралгия, миалгия, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг травматик яллиғланишида қўлланади.

Ножўя реакцияларнинг пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида ва кўринишларини сусайтириш учун препаратни жуда қисқа вақт давомида ва минимал самарали дозада қабул қилиш керак. Препаратни фақат хавф/фойда нисбатини синчиклаб баҳолашдан кейин буюриш керак. Препарат овқатдан кейин ва етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун – 1 таблетка (100 мг) дан суткада 2 марта – эрталаб ва кечқурун. Даволашнинг максимал давомийлиги 15 кун. Кекса ёшли беморлар учун кўрсатилган дозалаш схемасига тузатиш киритиш талаб қилмайди.

Препарат қўлланганида асосан даволаш бошланганидан кейинги биринчи ҳафта давомида қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин: тери томонидан: кўпинча тошма, қичишиш, кучли терлаш, эритема, дерматит; якка ҳолларда – ангионевротик шиш, юзни шиши, кўпшаклли эритема, эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз пайдо бўлади; овқат қабул қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, гастрит, қорин оғриғи, диарея, қабзият, метеоризм; якка ҳолларда – стоматит, мелена, меъда ёки ўникки бармоқ ичакнинг пептик яраси, ярани перфорацияси ёки меъда-ичакдан қон кетиши; жигар томонидан: сариқлик, холестаз, жигар трансаминазаларининг даражасини ошиши, баъзида ўткир гепатит ҳолатлари, хатто ўлим билан якунланиши мумкин; марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, энцефалопатия (Рей синдроми); рухий бузилишлар: хавотирлик ҳисси, асабийлик, даҳшатли туш кўришлар; буйраклар томонидан: шишлар, дизурия, гематурия, сийдик чиқарилишини тутилиши, олигурия, индерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигининг алоҳида ҳоллари; қон яратиш тизими томонидан: анемия, эозинофилия, якка ҳолларда панцитопения, пурпура ва тромбоцитопения; иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилакция; нафас тизими томонидан: диспноэ, якка ҳолларда – астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, кам – қон кетиши, оқиб келишлар, артериал босимини тебранишлари. Шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида кўришнинг аниқлигини бузилиши, астения, гипотермия, гиперкалиемия бўлиши мумкин.

Меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги; жигар фаолиятининг яққол бузилишдари ва анамнездаги препаратни қабул қилишга гепатотоксик реакциялар; буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам), қон ивишини оғир бузилишлари; препаратнинг таъсир этувчи моддасига ва ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, шунингдек анамнездаги бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлик реакциялари; ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлик) ва эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар.

Варфарин ва унга ўхшаш антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганида қон кетишларининг юқори хавфи мавжуд. Буйраклар ва юрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларни даволашда нимесулид ва фуросемидни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар литийнинг клиренсини камайтиради, у плазмада литийнинг концентрациясини ошишига ва унинг заҳарлилигини ошишига олиб келади. Шунинг учун нимесулид ва литий бир вақтда қўлланганида плазмада литийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак. Нимесулид дигоксин, теофиллин, глибенкламид, ранитидин, антацидлар билан бир вақтда қўлланганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Нимесулид CЙП 2C9 ферментининг таъсирини сусайтиради. Шунинг учун бу ферментнинг таъсирига дучор бўлган препаратларнинг плазмадаги концентрацияси, улар нимесулид билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин. Агар препарат метотрексат қўлланганидан кейин камида 1 суткадан камроқ ўтгач ёки 1 сутка олдин қўлланган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки метотрексатнинг қон зардобидаги концентрацияси ва унинг заҳарлилиги ошади. Нимесулид билан бир вақтда қўлланганида циклоспоринларнинг нефротокциклиги ошиши мумкин.

Ножўя самараларини ривожланиш хавфини пасайтириш учун энг кам давомийликка эга даволаш курси билан минимал самарали дозани қўллаш керак. Агар беморнинг ҳолати яхшиланмаса, даволашни тўхтатиш керак. Жигар ферментларининг даражасини ошиши ёки жигарнинг шикастланиш белгилари (масалан, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, чарчоқлик ҳисси, тўқ рангли сийдик) аниқланган ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Бундай беморларга кейинчалик нимесулидни буюриш ман этилади. Пролид билан даволаниш вақтида гепатотоксик препаратлар, аналгетиклар, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўллашдан, шунингдек алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия қилинади. Меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра/перфорация, препарат қўлланганида, огоҳлантирувчи симптомлар билан ёки уларсиз, анамнездаги меъда-ичак асоратларида ҳам, уларсиз ҳам ҳар қандай вақтда ривожланиши мумкин. Меъда-ичакдан қон кетишлари ёки яралар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Пролидни анамнезида меъда-ичак бузилишлари, ярали колити ёки Крон касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйрак ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уни қўллаш буйрак фаолиятини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Буйрак фаолияти ёмонлашган ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Кекса ёшли беморларда препаратни қабул қилиш оқибатида, кўпинча ножўя самаралари, шу жумладан меъда-ичакдан қон кетишлари, перфорациялар, юрак, буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин. Шунинг учун пациентнинг ҳолатини мунтазам клиник назорат қилиш тавсия қилинади. Геморрагик диализи бўлган беморларда нимесулид тромбоцитларнинг фаолиятини бузиши мумкинлиги туфайли, уни эҳтиёткорлик билан, доимий назорат остида қўллаш керак. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш, бактериал инфекция фони билан боғлиқ бўлган тана ҳароратини ошишини ниқоблаши мумкин. Тана ҳарорати ошганида ёки гриппга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик. Пролидни ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Нимесулидни қўллаш аёллар фертиллигини бузиши мумкин ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Простагландинларнинг синтезини сусайтирувчи бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари каби, Пролид ҳам боталлов йўлини барвақт ёпилишига сабаб бўлиб хизмат қилиши ва ўпка гипертензиясини, олигурия ва кам – сувсизликни чақириши мумкин. Қон кетишлари, бачадон атонияси ва периферик шишларнинг ривожланишини хавфи ошади. Шунингдек препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш юзасидан маълумотларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, Пролидни ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларида буюриш тавсия қилинмайди. Эмизиш. Нимесулидни кўкрак сутига ўтишини, номаълумлиги туфайли, Пролидни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

25°С ошмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин

Симптомлари. Доза ошириб юборилганида летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қоринусти соҳасида оғриқ кузатилади, шунингдек меъда-ичакдан қон кетишлари, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактоид реакциялар ва кома пайдо бўлиши мумкин. Даволаш. Специфик антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволаш ўтказилиши керак. Беморларда биринчи 4 соат давомида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак. Гемодиализ самарасиз. Буйраклар ва жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

Рецепт бўйича

10 дисперланган таблеткадан блистерда.

3 йил.