Проктозан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 шамча қуйидагиларни сақлайди: Фаол ингредиентлари: буфексамак – 250 мг, висмут субгаллати – 100 мг, титан диоксиди – 100 мг, лидокаин моногидрат гидрохлориди – 10 мг; Ёрдамчи ингредиенти: қаттиқ ёғ.

Препаратнинг савдо номи:

Проктозан

Дори шакли:

ректал шамчалар

оч-сарғиш-яшил рангли шамчалар.

S05AX02.

–           1чи ва 2чи даражали геморрой –           орқа тешикнинг ёриғлари –           ўткир ва сурункали анал экзема –           тўғри ичак соҳасидаги яллиғланиш жараёнлари (проктит)

1 шамчадан суткада 2-3 марта ректал қўлланади, имкони борича ичак бўшаганидан кейин. Ўткир кўринишлар босилгандан кейин 8-10 кун давомида препаратни қўллашни давом эттириш тавсия қилинади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, специфик яллиғланиш жараёнлари (сифилис, туберкулез), болалик ёши, ҳомиладорлик, лактация.

Самараси бўлмаганида, нохуш хислар ва бошқа ножўя таъсирлари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Узоқ вақт даволашнинг зарурати бўлганида маҳаллий анестетиклар сақламайдиган дори воситаларини қўллаш керак. Проктозан® препарати ва презервативлар бир вақтда қўлланганида презервативларнинг мустаҳкамлиги пасайиши мумкин, бу уларнинг ишончлилигини пасайтиради.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Рецепциз

Ректал шамчалар. 5 шамчадан ПВХ ли контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

5 йил. Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.