Проктоседил(Проcтоседйл)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 грамм суртма сақлайди: Фаол моддалар: гидрокортизон ацетати                   – 5,58 мг фрамицетин судьяи                     – 10,00 мг гепарин натрий                                – 100 ХБ эскулозид                                          – 10,00 мг бензокаин (этиламинобензоат)      – 10,00 мг бутамбен (бутиламинобензоат)      – 10,00 мг Ёрдамчи моддалар: холестерин, суюқ парафин (Е905с), оқ юмшоқ парафин (Е905с), полисорбат 80, (Е433), пропиленгликол (Е1520), макрогол (полиетиленгликол) 400 (Е1521), макрогол (полиетиленгликол) 4000 (Е1521), макрогол (полиетиленгликол) 1500 (Е1521).

Препаратнинг савдо номи:

Проктоседил(Проcтоседйл)

Фармакалогик гуруҳи:

колопроктологияда щлланадиган восита (геморройга қарши восита)

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун суртма

деярли оқ (яшил-сарғиш тусли) ёғли, бир хил, гомоген масса.

колопроктологияда щлланадиган восита (геморройга қарши восита)

S05AX03

Ички ва ташқи геморрой, қайтарилишини олдини олиш; перианал экзема, проктит, орқа тешик йўлининг ёрилиши; геморройи бўлган беморларни операциядан олдин ва кейин даволаш, туғруқдан кейинги геморрой.

Суртманинг озгина миқдори қичишиш ва оғриқли соҳага эрталаб ва кечқурун, шунингдек, ҳар бир ич келишдан  кейин суртилади. Тўғри ичакка янада чуқурроқ киритилиши учун суртмали тюбикка аппликатор кийдирилади ва у тўғри ичакка етарлича чуқур киритилганига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг тюбикнинг пастки четини эҳтиёткорлик билан босган ҳолда аппликатор аста-секин чиқариб олинади. Суртма ректал капсулалар билан бирга қўлланиши ҳам мумкин. Проктоседил® қисқа муддат (кўпи билан 7 кун) давомида қўлланилади.

Тўғри ичак соҳасида дискомфорт ҳисси ва препарат компонентларига юқори сезувчанликнинг бошқа реакциялари юзага келиши мумкин. Ачишиш, шиллиқ қаватни қуруши, иккиламчи инфекцияни қўшилиши кузатилиши мумкин. Проктоседил® катта дозаларда ва/ёки узоқ вақт давомида қўлланганида гидрокортизон билан боғлиқ тизимли ножўя таъсирлар юзага келиши хавфи ошади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни аноректал соҳанинг туберкулезли, вирусли ва замбуруғли шикастланишида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Эмизикли ёшдаги болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Артериал гипертензияси, юрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Шифокор рецептисиз

Маҳаллий қўллаш учун суртма. 10 г дан алюминий тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси ва пластик учлик (канюля-дозатор) билан бирга картон қутида.

2 йил.