Прокофрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: салбутамол судьяи – 2,0 мг; бромгексин гидрохлориди – 4,0 мг; гвайфенезин – 100 мг; ментол – 1,0 мг; ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий бензоати, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, сахароза, глицерин, аспартам, 70% сорбитол эритмаси, пропиленгликол, натрий сахаринати, динатрий ЭДТА, суюқ ананас эссенцияси, Понcэау-4Р супра бўёвчиси, натрий цитрати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Прокоф

Дори шакли:

сироп

қизил рангли сироп.

R05CB10

Прокоф сиропи балғамли йўтал (шу жумладан астматик йўтални) симптоматик даволаш учун қўлланилади.

Ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак. 2-6 ёшли болалар: 1 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. 6-12 ёшли болалар: 1-2 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. 12 ёшдан ошган болалар: 2 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Кўнгил айниши, қусиш, терида тошма, бош оғриғи, кам ҳолларда бош айланиши.

Прокоф препаратининг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: юрак касалликлари, қандли диабет, гипертиреоидизм, меъда яраси, ҳомиладорлик, лактация даври, артериал гипертензия, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, аритмия.

Салбутамол (Прокоф препаратида) симпатомиметиклар билан бирга қўлланганда юрак-қон томир тизимида ножўя самарани чақириши мумкин. Бета-блокаторларни Прокоф препарати бирга ишлатиш мумкин эмас, чунки улар салбутамолнинг таъсирини блоклаши мумкин. Салбутамол моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларининг самарасини ошириши мумкин, калийни тежовчи диуретиклар, дигоксин, трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганда, нохуш реакцияларга олиб келиши мумкин.

ПРОКОФНИ юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, юрак аритмияси, гипертиреоидизм, қандли диабет каби юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентлар, симпатомиметикларга ностандарт реакцияси бўлган пациентлар, тиришиш бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Бромгексинни (Прокоф сиропи таркибида) пептик яраси, жигар ва буйракнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Ментол сақловчи препаратларни қизилўнгач чурраси, ўт пуфагида тошлари бўлган пациентлар, ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Прокоф ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат қатъий кўрсатмалар бўйича буюрилиши керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилган ҳолларда кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш намоён бўлиши мумкин. Симптоматик даволаш ва қувватлаб турувчи чоралардан ташқари, меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш талаб этилади.

Рецепт бўйича

100 мл сироп қаҳрабо рангли флаконда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.