Прогестеронрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг ёки 25 мг прогестерон; ёрдамчи моддалар: бензилбензоат, рафинадланган зайтун мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

прогестерон

Препаратнинг савдо номи:

Прогестерон

Фармакалогик гуруҳи:

Жинсий без гормонлари ва жинсий сфера патологиясида қўлланадиган препаратлар. Гестагенлар.

Дори шакли:

инекция учун мойли эритма

оч-сариқдан то кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган тиниқ мойли суюқлик.

Жинсий без гормонлари ва жинсий сфера патологиясида қўлланадиган препаратлар. Гестагенлар.

G03DA04.

Аменорея, бачадондан ановулятор қон кетишлари, эндокрин бепуштлик, шу жумладан сариқ тана етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган, ҳомиладорликни муддатигача етказаолмаслик, олигоменорея, алгодисменорея (гипогонадизм заминидаги).

Ишлатишдан олдин препаратли ампула сув хаммомида бироз (30-40оС гача) иситилади. Кристаллар тушган ҳолларда ампула улар тўлиқ эригунича қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Препарат мушак ичига ёки тери остига юборилади. Тухумдонлар дисфункцияси билан боғлиқ бўлган қон кетишларида – 6-8 кун давомида 5-15 мг дан ҳар куни юборилади. Агар олдиндан бачадон шиллиқ қаватини қириб олиш ўтказилган бўлса, унда инекция 18-20 кун ўтгач буюрилади. Агар бачадонни қириб олишнинг иложи бўлмаса, препарат қон кетиш вақтида юборилади. Бунда қон кетиши вақтинча (3-5 кунга) кучайиши мумкин; кучли камқонлиги бўлган беморларга олдиндан қон қуйиш (200-250 мл) тавсия этилади. Агар 6-8 кун даволашдан кейин қон кетиши тўхтамаса, прогестеронни кейинги юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Қон кетиши тўхтаганида даволашни 6 кундан олдин тўхтатиш мумкин эмас. Гипогонадизм ва аменореяда 5 мг дан ҳар куни ёки 10 мг дан кун ора 6-8 кун давомида юборилади (эстроган препаратларни қўллашдан кейиноқ). Сариқ тана фаолиятини етишмовчилиги чақирган хавфли бола ташлашни олдини олиш ва даволаш учун – 10-25 мг дан хар куни ёки кун ора бола ташлаш хавфи бутунлай йўқотилмагунича юборилади. Одатий бола ташлашда препарат ҳомиладорликнинг 4 ойлигигача юборилади. Алгодисменореяда оғриқларни камайтириш ёки йўқотиш учун, препарат хайз кўришдан 6-8 кун олдин 5-10 мг дан ҳар куни 6-8 кун давомида буюрилади. Даволаш курсини бир неча марта такрорлаш мумкин. Мушак ичига юқори бир марталик ва суткалик доза 25 мг ни ташкил қилади (2,5 мл 1% эритма ёки 1 мл 2,5% эритма). Бачадоннинг етарли ривожланмаганлиги билан боғлиқ бўлган алгодисменореяни прогестерон билан даволашни, олдиндан эстроген препаратларни буюриш билан қўшиш мумкин.

Одатда прогестерон яхши ўзлаштирилади, алоҳида ҳолларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, қон айланишини бузилиши, артериал босимни ошиши, веноз тромбоэмболиялар; нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, депрессия; репродуктив тизим ва сут безлари томонидан: шишиш, юқори сезувчанлик ва сут безларида оғриқ, ташқи жинсий аъзолар томонидан бузилишлар, каби қичишиш, қуриши, генитал қичишиш, вагинал ажралмаларнинг ўзгариши, қон кетишлар, вагинал микоз, ҳайз кўришдан олдинги синдром, ҳайз кўриш циклини бузилиши, ациклик қонли ажралмалар, аменорея, олигоменорея, гирсутизм, либидони пасайиши, бачадон спазмлари; овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея, метеоризм; эндокрин бузилишлар: глюкозани ўзлаштираолмаслик; нафас тизими томонидан: ҳансираш; гепатобилиар тизим томонидан: жигар функциясини бузилиши ва жигар функционал синамаларини бузилиши; холестатик сариқлик; метаболик ва алиментар бузилишлар: иштаҳани ўзгариши, тана вазнини ошиши ёки камайиши, шишлар, албуминурия; тери ва юмшоқ тўқималар томонидан: терида аллергик кўринишлар, кўпшаклли эритема, қичишиш, эшакеми, терида тошма, акне, хлоазма, алопеция, гирсутизм; умумий бузилишлар ва инекция жойида ўзгаришлар: юқори толиқиш, холсизлик, иситма, юқорисезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар; суюқликни ушланиб қолиши парестезиялар; юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ ва шиш; лаборатор кўрсаткичлар: плазмада липид профили ўзгаришлари; ҳомилага таъсири: прогестероннинг хаддан ташқари кўп миқдори аёл жинсли ҳомилани вирилизациясига олиб келиши мумкин (хатто жинсни аниқлаш мумкин бўлмаган даражагача).

Жигар касалликлари, жигар функциясини бузилиши, гепатит, жигар ва буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик даврида холестатик сариқлик (анамнезида), хавфли гипербилирубинемия; сут бези ва жинсий аъзолар раки, тахикардия, тромбозларга мойиллик, фаол веноз ёки артериал тромбоэмболия, оғир тромбофлебит ёки анамнездаги бу ҳолатлар, депрессия холатлари билан нерв бузилишлари; порфирия, 36 хафтадан кейинги хомиладорлик, бачадондан ташқари хомиладорлик ёки юз бермаган аборт (анамнездаги), аниқланмаган генезли қиндан қон кетишлар, абортдан кейинги холат; препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Прогестерон миометрийнинг қисқаришини рағбатлантирувчи препаратлар (окситоцин, питуитрин), анаболик стероидлар (ретаболил, неробол), гипофизнинг гонадотроп гормонларининг таъсирини сусайтиради. Окситоксин билан ўзаро таъсирида лактоген самара пасаяди. Диуретиклар, гипотензив препаратлар, иммунодепрессантлар, бромокриптин ва тизимли антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Барбитуратлар бир вақтда қўлланганида прогестероннинг таъсири пасаяди. Гипогликемик воситалар самарасини ўзгартиради. Жигар ферментлари индукторлари билан бир вақтда қўлланилишида қон плазмасида прогестерон концентацияси ошиши ёки камайиши мумкин.

Юрак-қон томир касалликларида, артериал гипертонияда, сурункали буйрак етишмовчилигида, қандли диабетда, бронхиал астмада, тутқаноқда, меньшевизмда, депрессияда, гиперлипопротеидемияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Прогестеронни шунингдек анамнезида рухий бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, депрессияни биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Қандли диабети бўлган беморларда қондаги глюкозанинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак. Прогестерон қўлланганида тромбоэмболиянинг эрта белгилари ва симптомларига эътиборли бўлиш керак, улар пайдо бўлган ҳолда эса препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Стероид гормонларнинг метаболизми жигарда юз бериши туфайли, Прогестеронни жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш керак эмас. Прогестероннинг катта дозалари давомли қўлланганида хайз кўришлар тўхташи мумкин. Препаратни сабаби аниқланмаган жинсий йўллардан қон кетишларида, анамнезида периферик артерия касалликлари кузатилган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида тез-тезлиги ва ҳажми шахсий аниқланувчи мунтазам кўрик ўтказиш тавсия этилади. Прогестеронга қарам ҳар қандай ўсмалар мавжудлигида, масалан, ўтмишдаги менингиома ва/ёки ҳомиладорлик вақтида унинг зўрайиши ёки аввалдаги гормонал даволашда пациентлар синчиков шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида препарат фақат бола ташлашни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади. Ҳомиладорликнинг 36 ҳафтасидан кейин препаратни қўллаш мумкин эмас. Яқин вақтда ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда препарат қўлланмайди. Ҳомиладорлик вақтида экзоген прогестероннинг таъсири билан боғлиқ бўлган туғма аномалиялар хавфи, жинсий аномалияларни хам қўшиб, тўлиқ аниқланмаган. Прогестерон кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизиш даврида прогестеронни қўллаш керак эмас. Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобиляти. Препарат бош айланиши ва уйқучанлик чақириши мумкин. Даволаниш даврида юқори диққатни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамда, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни юқори дозаларда қўллаганда кўпгина холларда мувофиқ бўлимларда таърифланган ножўя самаралар пайдо бўлади. Ножўя самаралар пайдо бўлганда препарат билан даволашни бекор қилиш керак, хамда улар йўқолганидан кейин кам дозаларда даволашни давом эттириш керак. Зарурат бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

1 мл дан препарат ампулада. 10 ампуладан картон қутида. 5 ампула блистерда, 2 блистердан картон қутида.

5 йил.