Прогастрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: лансопразол 30 мг (ичакда эрувчи  қобиқли микропеллет шаклида); ёрдамчи моддалар: натрий лаурилсулфати, метилгидроксипропилцеллюлоза, талк, титан диоксиди, полиетиленгликол 6000, полисорбат 80, полиакрилат, сахароза, маккажўхори крахмали,  меглумин, маннитол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лансопразол (лансопразоле)

Препаратнинг савдо номи:

Прогаст

Дори шакли:

микропеллет капсулалар

қаттиқ, тиниқ бўлмаган желатинли, №1 ўлчамли, оч-сариқ корпусли ва тўқ-сариқ қопқоқли, микропеллет капсулалар, капсула ичидагиси – оқдан-оч-сариқ рангача бўлган ҳидсиз, пеллетлар.

Сўрилиши: Ичга қабул қилинганидан кейин капсулада энтерал (кислотага чидамли) қобиқли гранулалар-микропеллетлар кўринишида сақланувчи лансопразол ичакдан тез сўрилади. Перорал қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги 80% дан ортиқни ташкил қилади. Препаратнинг максимал концентрацияси қонда 1,7 соатдан кейин аниқланади. Оч қоринга қабул қилинганидан фарқли равишда, овқат билан бир вақтда қабул қилинганида лансопразолнинг биокираолишлиги 50% га пасаяди. Тақсимланиши: Лансопразол плазма оқсиллари билан 97% га боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси лансопразолнинг 0,05-5,0 мкг/мл ни концентрациясида ўзгармаган. Метаболизми: Лансопразол жигарда унча катта бўлмаган антисекретор фаолликка эга метаболитлари ва нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Лансопразол қонда аниқланмайдиган 2 фаол метаболити ёрдамида меъданинг париетал ҳужайраларини протон насосига таъсир қилади. Препаратни узоқ вақт қўлланиши лансопразолнинг кумуляциясини чақирмайди ва унинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Чиқарилиши: Ярим чиқарилиш даври 2 соатдан камроқни ташкил қилади, бироқ бу кислотанинг секрецияси давомийлигига таъсир қилмайди, чунки секрецияни ингибиция қилиниши 24 соатдан ортиқ давом этади. Кекса ёшли пациентларда ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади. Тадқиқотларда, бир марталик доза перорал қабул қилингандан кейин, учдан бир қисми буйрак орқали, учдан икки қисми эса – ичак орқали чиқарилиши кўрсатилган.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашРефлюкс-эзофагитни даволаш ва олдини олишН. пйлори билан боғлиқ меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг ярали шикастланишларини антибиотиклар билан даволаш билан бирга Нелиcобаcтер пйлори (Ҳ.пйлори) эрадикацияси.НЯҚВ билан даволанишни давом эттираётган пациентларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг НЯҚВ билан боғлиқ ярали шикастланишларини  даволаш ва олдини олиш.Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини (ГEРК) симптоматик даволаш. қисқа муддатли (4 ҳафта давомида) ва тутиб турувчи даволаш. Патологик гиперсекретор ҳолатларни, шу жумладан Золлингер-Эллисон синдромини даволашда қўлланилади

Ножўя таъсирларнинг юз бериш тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез ( ≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас ( ≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда ( ≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда ка ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг иложи йўқ).

Лансопразолга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик. Лансопрозолни атазанавир билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Лансопрозолнинг бошқа дори воситаларига таъсири Лансопрозол сўрилиши рН-га бўлган дори воситалари биокираолиши рН га боғлиқ бўлган препаратларни сўрилишига тўсқинлик қилиш мумкин. Атазанавир: Атаназавирни лансопрозол билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Кетоконазол ва итраконазол: Кетоконазол ва итраконазолни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши меъда шираси иштирокида кучаяди. Лансопрозолни қабул қилиш кетоконазол ва итраконазолнинг субтерапевтик концентрациясига сабаб бўлиши мумкин; бунда мажмуани қўллашдан сақланиш лозим. Дигоксин: Лансопрозол билан бир вақтда қўллаш плазмада дигоксиннинг концентрациясини ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун плазмада дигоксиннинг миқдорини назорат қилиш лозим ва зарурат туғилганида лансопрозолни қабул қилишни бошлашда ва қабул қилиш тугагач, унинг дозасига тузатиш киритиш лозим. Цитохром Р450 фермент тизими томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари: Лансопрозол СЙП3А4 изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган препаратларнинг плазмадаги концентрациясини ошишини чақириши мумкин. Лансопрозолни бундай препаратлар билан мажмуада эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Теофиллин: Лансопрозолни теофиллин қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки бу препаратларнинг мажмуаси теофилиннинг плазмадаги концентрациясини камайишини чақириши мумкин. Такролимус: Лансопрозол билан бир вақтда қабул қилиш плазмада такролимуснинг концентрациясини ошишини чақиради. Шунинг учун такролимуснинг плазмадаги миқдорини назорат қилиш лозим ва зарурати бўлганида лансопрозолни қабул қилишни бошида ва қабул қилиш тугагач, унинг дозасига тузатиш киритиш керак. Р-гликопротеин томонидан транспорт қилинадиган дори воситалари: лансопрозол ин витро шароитларида протеинни Р-гликопротеинни ташилиши ингибиция қилади. Бошқа дори воситаларининг лансопрозолга таъсири: CЙП2C19  ингибиторлари: Флувоксамин: СЙП2C19 ингибитори Флуваксамин билан бир вақтда қўлланганда дозани камайтиришнинг зарурати келиб чиқиши мумкин. СЙП2C19 ва СЙП3А4 индукторлари: Рифампицин ва далачой ўти каби СЙП2C19 ва СЙП3А4 нинг индукторлари билан бир вақтда қўллаганда плазмада лансопрозолнинг концентрацияси камаяди. Бошқалар: Сукралфат/антацидлар: Сукралфат/антацидлар лансопрозолнинг биокираолишини камайтириши мумкин, шунинг учун уни кам миқдорда, ушбу препаратларни қабул қилгандан кейин 1 соатдан сўнг қўллаш лозим.

Лансопрозолни қабул қилиш меъдада хавфли ўсмаларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин бундай жараённинг мавжудлигини истисно этиш лозим. Жигар функциясини енгил ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда лансопрозолни эҳтиёткорлик билан қўллаш лози. Лансопрозолни қабул қилиш  Салмонелла ва Cампйлобаcтер каби меъда-ичак йўлларининг инфекцияларини ривожланиш хавфини бироз ошириши мумкин. Ҳ.пйлорй томонидан чақирилган инфекцияларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш лозим, гастродуоденал яралари бўлган пациентларда у экологик омил бўлиши мумкин. Ҳ.пйлорй эрадикацияси учун лансопрозолни антибиотиклар билан мажмуада қўлланганда, шунингдек ушбу антибиотикларни қўллаш бўйича йўриқномасини ҳам ҳисобга олиш лозим. 1 йилдан ортиқ самарани бир маромда тутиб турувчи даволашни қабул қилаётган пациентар ҳақида маълумотлар чекланганлиги сабабли, уларда ўтказилаётган даволашнинг фойда/хавф нисбатини мунтазам баҳолаб туриш керак. Лансопрозолни қабул қилаётган пациентларда, кам ҳолларда колитни ривожланиши ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Шунинг учун оғир ва/ёки давомли диарея ҳолатларида Прогасттм препаратини қабул қилишни тўхтатиш ҳақидаги масалани қайта кўриб чиқиш лозим. НЯҚВ узоқ муддат қабул қилишга муҳтож бўлган пациентларда петик яраларни олдини олиш мақсадидаги даволашни асоратларини келиб чиқишининг юқори хавфида (масалан меъда-ичак йўлларидан қон кетишларни мавжудлиги, анамнезида перфорация ёки яраланиш бўлса, кексалик ёши, МИЙ томонидан ножўя реакцияларнинг ривожланиш хавфини ошириш хусусиятига эга дори воситаларини {масалан, кортикостероидлар ёки антикоагулянтлар} паралелл қабул қилиш, жиддий ёндош касалликларни мавжудлиги ёки НЯҚВ ни максимал тавсия этилган дозаларда узоқ муддат қўллаш) чеклаш лозим. Суякларни синиши: ППИ юқори дозаларини қабул қилаётган билан узоқ муддат даволашни ва (1 йил ва ундан ортиқ вақт  давомида) синишларнинг хавфи ошади. Шу тарзда ППИ-даволашни минимал дозаларда ва кўрсатмаларга мувофиқ қисқа муддатларда ўтказиш лозим. Гипомагнеземия: ППИ даволашни энг камида 3 ой, кўпгина холларда пациентларда гипомагнеземиянинг ривожланишининг кам ҳоллари ҳақида хабар берилган. Шу боисдан ППИ билан узоқ муддат даволанган холларда, дигоксин билан ёки гипомагнеземияни чақириш хусусиятига эга препаратлар (масалан, диуретиклар) билан бир вақтда қўлланган ҳолларда, ППИ ни қабул қилишни бошида ва даволаниш вақтида вақти-вақти билан магний даражасини назоратини ўтказиш лозим. Нейроэндокрин ўсмаларни диагностика қилиш учун маркерлар билан ўзаро таъсири: Зардобдаги хралогранин А нинг (CгА) миқдорини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни диагностика қилишда сохтамусбат натижага сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, таҳлилни ўтказишдан аввал ППИ билан – даволашни вақтинчалик тўхтатиш лозим, чунки препаратларни қабул қилиш оқибатида меъда шираси кислотасини камайиши кузатилиши мумкин. Фруктозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакли, глюкоза-галактозани кам сўрилиши ёки сахараза-изомалтоз етишмовчилиги бўлган пациентларда Прогаст™  буюрилмайди. Прогаст™  препаратининг хар бир капсуласи камида 1 ммол натрий (23 мг) сақлайди; бундай миқдорда натрий билан боғлиқ бўлган хеч қандай самаралар кутилмайди.

Прогаст™ препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладор аёлларда лансопрозолни кўкрак сутига ажралишига тегишли маълумотлар йўқ. Кўпчилик препаратлар кўкрак сутига ажралиб чиқиши сабабли, препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида, эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани хал этиш лозим.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, зич ёпилган қопқоқли оригинал ўрамида сақлансин. Флакон очилганидан кейин истеъмол қилишнинг максимал муддати – 1 ой. Флаконни ҳар гал очгандан кейин қопқоғини зич ёпиш керак.

Лансопрозолнинг дозасини ошириб юборилиши самаралари маълум эмас. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида пациент назорат остида бўлиши керак. Лансопрозол оз миқдорда диализ ёрдамида чиқарилади. Зарурати бўлса меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш ва симптоматик даволашни тавсия этилади.

Рецепт бўйича

3 йил.