Пробактамрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ампициллин натрийли тузи (ампициллинга қайта ҳисобланганда) – 0,5 г ёки 1,0 г; Сулбактам натрийли тузи (сулбактамга қайта ҳисобланганда) – 0,25 г ёки 0,5 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин ва сулбактам (натрий тузи кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Пробактам

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар.

Дори шакли:

инекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Антибиотиклар.

J01CR01

Препаратга сезувчан микроорганизм штаммлари чақирган инфекцион касалликларни даволаш учун буюрилади. Препаратни қуйи нафас йўлларининг инфекцион касалликларини (пневмония, бронхит, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси), оториноларингологик инфекцион  касалликларни, буйрак  ва сийдик-жинсий йўлларининг инфекцион касалликларини (пиелит, цистит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, эпидидимит), тери ва юмшоқ тўқималарини инфекцион касалликларини, шу жумладан бактериал  стрептодермияни; менингитни, суяк ва бўғим инфекцион касалликларини, перитонитни, ўт пуфагини  яллиғланишини, меъда–ичак инфекцияларини, асоратланмаган гонореяни  ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекцияларни (юмшоқ шанкр ва заҳм), Лайма  касаллигини (спирохетоз), туберкулез иситмаси, салмонеллезни, салмонелла ташувчанликни даволаш учун қўлланади. Препаратни ҳамда жарроҳлик операцияларидан сўнг келиб чиқадиган инфекцияларни олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Препарат қабул қилинганида аллергик реакциялар (эшакеми, қичима, эозинофилия, зардоб касаллиги, бронхоспазм, кўпшаклли экссудатив эритема, анафилактик реакциялар, кам ҳолларда – анафилактик шок), стоматит, глоссит, меъда-ичак йўллари томонидан эса кўнгил айниши, қусиш, таъмни  йўқолиши, қоринда оғриқ, дисбактериоз, суперинфекция, псевдомембраноз колит пайдо бўлиши мумкин. Периферик қон кўрсаткичларини ўзгариши; нейтропения, лимфопения, лейкопения, тромбоцитопения кам ҳолларда: гемолитик анемия аниқланилиши мумкин, алоҳида ҳолларда қон зардобининг плазма омиллари (ИИ, ВИИ, ИХ, Х) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик  ривожланади, сийдикда креатинин миқдорини ошиши, цилиндрларни пайдо бўлиши, олигурия, анурия, биокимёвий ўзгаришлар (жигар трансаминазалари фаоллигини ва билирубинни қон плазмасида ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, бош оғриғи, юборилган жойда оғриқ ёки инфилтрат, алоҳида холларда – в/и юборилганда флебит ёки тромбофлебит бўлиши мумкин.

Цефалоспоринлар синфига тааллуқли антибиотикларга ва пенициллинларга ҳамда (м/и юборилганда) лидокаинга бўлган юқори сезувчанлик. Жигар-буйрак етишмовчилиги, анамнезида меъда-ичак йўллари  касалликлари, айниқса ярали носпецифик колит ёки энтерит, ҳомиладорлик, лактация. Дориларнинг ўзаро таъсири Аминогликозидлар билан мажмуавий қўлланганда синергизм оқибатида грамманфий микроорганизмларга нисбатан самараси кучаяди, аммо уларнинг оптимал дозаларини танлаш керак. НЯҚВ, антиагрегантлар қон кетиш имкониятини оширади, ҳалқали диуретиклар ва нефротоксик препаратлар (аминогликозидлар, полимиксин В) буйрак фаолиятини бузилишига олиб келади. Препарат эритмасини бошқа микробга қарши препаратлар ёки эритмалар билан фармацевтик номутаносиблиги сабабли аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас Махсус кўрсатмалар Катта думба мушагини юқори ташқи  квадрантига м/и юбориладиган инекция чуқур бўлиши керак. Препарат эритмасини юборишдан олдин игна томирдан ташқарида эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилиши бўлган беморларда препарат дозаси камайтирилади. КК 10 мл/мин дан кам бўлган беморларга антибиотик учун суткалик доза 2 г дан ошмаслиги керак. Артериал гипертензиясида ва сув-электролит мувозанати бузилишда плазмада натрий миқдорини назорат қилиш лозим. Узоқ муддат қўлланилганда дисбактериозни аниқлаш учун цитологик текширишларни олиб бориш зарур. Гипербилирубинемияси бўлган чақалоқларга, аллергик реакцияларга мойиллиги бўлганда эхтиёткорлик билан буюрилади. Кекса ёшдаги шахсларга қўшимча равишда К витаминини буюрилади. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Узоқ муддат қўлланилганда аллергик реакциялар, диспепсик бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик махсус антидоти йўқ. Симптоматик даволаш тавсия қилинади. Гемодиализ ёки перитонеал диализни қўллаш мумкин.

Инекцион эритмани тайёрлаш учун кукун флаконларда 1,5 г дан.

2 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича.