Примафунгинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: натамицин – 100 мг; Ёрдамчи моддалар: цетил спирти, сорбитан триолеати, полисорбат-80, натрий гидрокарбонати, адипин кислотаси, қаттиқ ёғ.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натамицин

Препаратнинг савдо номи:

Примафунгин

Фармакалогик гуруҳи:

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Натамицин.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

сариқдан оч-сариқ ранглигача ёки оч-сариқ тусли сариқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг сирти ялтироқ ва/ёки хира бўлиши, ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Натамицин.

G01AA02.

Тизимли таъсир кўрсатмайди, чунки шиллиқ қаватларнинг юзасидан деярли сўрилмайди. Вагинал суппозиторийлар тана ҳарорати таъсирида эрийди ва кўпик масса ҳосил бўлади, бу фаол моддани шиллиқ қавати бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлайди.

– Вулва ва қиннинг замбуруғли зарарланишлари. – Цитостатиклар, глюкокортикоидлар ёки кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар билан даволашда профилактика мақсадида қўлланади.

Интравагинал қўлланади. Катта ёшдаги аёлларга 1 суппозиторийдан 3-6 кун давомида қўлланади. Суппозиторийни қин ичига (ётган ҳолатда), суткада 1 марта қинга иложи борича чуқурроқ киритиш тавсия қилинади. Даволашни бир неча кун давомида ўтказиш зарурати туғилган ҳолларда, даволаш курсини ҳайз кўриш бошланишидан олдин тугатиш ёки даволашни у тугаганидан кейин бошлаш лозим.

Маҳаллий реакциялар – шиллиқ қаватни енгил таъсирланиши, ачишиш ҳисси.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Примафунгин препаратининг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Педиатрияда қўлланиши Натамицин бу дори шаклида болаларда қўлланмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Примафунгин препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Ательени ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препаратни қўллаш потенциал хавфли механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Вагинал суппозиторийлар қўлланганда тизимли таъсири деярли инкор этилади, чунки препарат шиллиқ қават орқали сўрилмайди.

Шифокор рецепти бўйича

Вагинал суппозиторийлар 100 мг дан. 3 суппозиторийдан ПВХ/ПE плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан №3 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

2 йил.