Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Префикс
Фармакалогик гуруҳи:
антибиотиклар (цефалоспаринлар гурухи).
Дори шакли:
кобиқ билан қопланган таблеткалар ва суспензияни тайёрлаш учун кукун
антибиотиклар (цефалоспаринлар гурухи).
J01DA41
Юқори (фарингит, ўрта отит, ўткир синусит) ва қуйи (бронхит ва пневмониялар) нафас йўлларининг инфекциялари: Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари (одатда жаррохлик дренажини талаб қиладиган абцесслар).
Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир асоратланмаган инфекциялари (шу жумладан ўткир цистит)да кулланилади.
Препаратни перорал буюрилади.
Ножўя реакциялари бошқа перорал цефалоспаринларникига ўхшаш.
Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари:
цефпрозил ва бошқа цефалоспоринларга юқори сезувчанлик.анамнезидаги қон кетишлар ва меъда-ичак йўлларининг касалликлари, шу жумладан носпецифик ярали колит.ҳомиладорлик ва лактация даври.6 ойгача бўлган болалар (суспензия учун).13 ёшгача бўлган болалар (таблетка учун).
“Халқали” диуретиклар (фуросемид) ва аминогликозидларни бир вақтда қабул қилиш найчалар секрециясини секинлаштиради, буйрак клиренсини камайтиради, плазмадаги концентрациясини оширади ва Т1/2 узайтиради, нефротоксик таъсирни пайдо бўлиш хавфини оширади.
Препарат аминогликозидлар билан мажмуада аддитив таъсир қилади, аммо баъзида таъсирининг синергизми кузатилиши мумкин.
Сийдикда глюкоза миқдорини глюкозоуриядаги фермент – тестлар билан эмас, балки Бенедикт реактиви ёки Фелинг эритмаси ёрдамида аниқланганда цефалоспорин антибиотиклари сохтамусбат реакцияларга олиб келиши мумкин.
Сохтаманфий реакциялар қонда глюкоза учун феррицианид тестида пайдо бўлиши мумкин.
Цефпрозилни қонда бўлиши креатининни плазмада ёки сийдикда ишқорий-пикрат усули билан тахлилига халақит қилмайди.
Ўртача ва оғир ҳолларда суюқликлар ва электролитларни, оқсил қўшимчаларини тўғирлашга эътибор қаратилиши керак.
Буйрак етишмовчилиги маълум бўлган ёки гумон қилинган пациентларда синчков клиник кузатувлар ва мувофиқ лаборатория текширишлари даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида қилиниши керак.
Бу пациентларда умумий суткалик доза, плазмада бундай шахсларда одатдаги дозада кузатиладиган антибиотикларнинг концентрациясини юқори ва/ёки узоқ муддат сақланиши туфайли, камайтирилиши керак.
Цефалоспаринларни бир вақтда кучли сийдик хайдовчи воситалари билан даво олаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки бу агентлар буйракларга салбий таъсир қилади.
Препаратни меъда-ичак касалликлари бўлган, айниқса сохтамембраноз колити бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8°С бўлган ҳароратда сақлаш ва 14 кун давомида қўллаш керак.
Доза ошириб юборилганида ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Дозани оғир ошириб юборилганда, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, гемодиализ цефпрозилни организмдан чиқарилишига ёрдам беради.