Предникарб Дарницарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма сақлайди: Фаол модда: 5 мг преднизалон; 100 мг мочевина сақлайди. Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, пропиленгликол, суюқ парафин, макрагол цетостеарил эфири, цетил спирти, стеарил спирти, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Предникарб-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

Дерматологияда қўллаш учун кортикостероидлар. Бошқа препаратлар билан мажмуадаги кортикостероидлар.

Дори шакли:

Суртма

оқ рангли, жуда кучсиз специфик ҳидли суртма, ташқи кўринишидан бир хил бўлиши керак.

Дерматологияда қўллаш учун кортикостероидлар. Бошқа препаратлар билан мажмуадаги кортикостероидлар.

D07XA02.

Маҳаллий қўлланганда преднизолонни сўрилиши кузатилади. Йўлдош тўсиғидан ва кам миқдорда кўкрак сутига ўтади. Суртма таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар суртилган жойда мочевинани тутиб туриб, тизимли оқимга сўрилишига тўсқинлик қилади.

Псориаз; атопик дерматит; турли шаклдаги экземалар (шунингдек, лихенизация билан); дисгидроз; себореяли дерматит; ихтиоз, қуруқлик ва гиперкератоз билан кечувчи ихтиозга ўхшаш дерматозлар.

Катталар ва 1 ёшдан ошган болаларга. Сиртга қўлланилади. Суртма терининг шикастланган соҳасига суткада 1-3 марта юпқа қилиб суртилади. Чекланган соҳаларда қўлланганда самарани кучайтириш учун окклюзион боғлам ишлатиш мумкин. Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг характери ва даволаш самарадорлигига қараб, шифокор белгилайди, одатда даволаш курси 6-14 кунни ташкил қилади. Болаларга буюрилганда умумий даволаш давомийлигини 5-7 кунгача чеклаш ва глюкокортикостероидларни сўрилишини кучайишига олиб келувчи чора-тадбирларни (қиздирувчи, окклюзион ва фиксацияловчи боғламлар) истисно қилиш керак.

Препарат қўлланганида: қичишиш, гиперемия, шиш, терида тошма, дерматит, эшакеми, терини қуриши, ачишиш, санчиқ хисси, терини таъсирланиши, стероидли хуснбузарлар, пурпура, телеангиектазиялар юзага келиши мумкин. Узоқ вақт қўлланганда ёки терининг катта соҳаларида қўлланганда тизимли ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин, хусусан терининг иккиламчи инфекцион шикастланиши, атрофик ўзгаришлар, гипертрихоз, гиперкортицизм ривожланиши мумкин.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик; Кушинг синдроми; сувчечак; вакцинация ўтказилган давр; оддий герпес, жароҳатлар ва яралар; терининг бактериал, вурусли, замбуруғли шикастланиши, тери туберкулёзи; теридаги сифилис кўринишлари; тери ўсмалари, оддий хуснбузар, пушти хуснбузар; яққол экссудация билан кечувчи дерматозлар. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 1 ёшгача бўлган болалар.

Тизимли ва маҳаллий глюкокортикостероид препаратларини таъсири препарат самарасини кучайтиради. Микробларга қарши ва замбуруғларга қарши препаратлар билан бирга қўлланиши препарат узоқ вақт қўлланганида иккиламчи инфекцияни олдини олишга ёрдам беради.

Препаратни керакли терапевтик самарага эришиш учун зарур бўлган энг кам дозада ва минимал қисқа муддатга буюриш керак. Соғлом тўқимага таъсирини олдини олиш учун тери соҳасига суртилаётган суртма жароҳатланган майдондан ошмаслиги керак. Даволашни шифокор назорати остида ўтказиш керак. Даволаш жараёнида окулист назорати артериал босим назорати зарур. Ножўя таъсирни камайтириш мақсадида кортикостероидлар ва ностероид препаратларни алмаштириб қўллаш керак. Препарат суртилаётган тери қопламининг максимал қўллаш мумкин бўлган майдони тана юзасининг 20% дан ошмаслиги керак. Глюкокотикостероидларни қисқа курс билан фақат зўрайиш пайтида ишлатилиши керак, лекин профилактика учун эмас. Препаратни буюришда глюкокортикостероидларнинг суткалик чиқарилиш ритмини ҳисобга олиш керак: эрталаб – катта, кундузи – ўртача, кечқурун – кичик дозалар буюрилади. Препаратни бирданига тўхтатиш хавфли ҳисобланади, бунда касаллик зўрайиши ва беморнинг умумий ҳолати ёмонлашиши мумкин. Препаратни аста-секин бекор қилиш керак. Глюкокортикостероидларни иммунодепрессив таъсири туфайли, даволаш даврида чин чечакка қарши эмлаш ёки бошқа турдаги иммунизацияларни ўтказиш мумкин эмас. Препаратни кўзга, шиллиқ пардага ва бошнинг сочли қисмига тушишдан сақланиш керак. Анамнезида психозга кўрсатмалар борлигида юқори дозалар шифокорнинг қаттиқ назорати остида буюрилади. Иммун танқислиги ҳолларда (шунингдек ОИЦ ёки ОИТВ билан инфекцияланганларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Суртмани қўллашда терида қўзғалиш юзага келса ёки юқори сезувчанлик аломатлари пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш ва беморга адекват даволашни танлаш керак. Дори воситасини тананинг катта юзасига узоқ вақт қўлланганда, айниқса болаларда, эндокрин тизими томонидан тизимли ножўя самаралар бўлиши мумкин. Бу ножўя реакциялар камдан-кам ҳолларда ривожланади, қайтувчан характерга эга ва дори воситасини қўллашни тўхтатиш билан йўқ бўлади. Бундай пациентлар учун препаратни қўллаш даврида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимининг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими фаолиятини сусайиши симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ёки суртма аппликациялари орасидаги интервалларни узайтириш керак. Псориазни даволаш учун стероидларни маҳаллий қўлланилиши, баъзи ҳолларда касалликни қайталанишига, чидамлилигини ривожланишига, умумлашган йирингли псориаз ҳавфини ошишига ва тери тўсиғи фаолиятини пасайиши билан боғлиқ бўлган локал ёки тизимли (гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безини қайта эзилиши) токциклик ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун псориазни препарат билан даволашда пациентни синчковлик билан кузатиш керак. Терининг замбуруғли ёки бактериал суперинфекция ривожланиш ҳолларида қўшимча замбуруғларга қарши ёки антибактериал воситалар қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Болалар Препарат 1 ёшдан ошган болаларда терининг чекланган соҳаларида қисқа курсда (5-7 кун) қўлланилади. Препаратни 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда, агар кутилаётган самара бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Бундай ҳолларда даволашнинг умумий давомийлигини чеклаш ва стероидни резорбциясини ва сўрилишини кучайишига олиб келувчи жараёнларни (қиздирувчи, окклюзион фиксацияланган боғламлар) истисно қилиш керак. Тагликлар окклюзион самара кўрсатиши мумкин. Ёшидан қатъий назар болаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш керак. Узоқ вақт қўлланганда маҳаллий инфекцион асоратларни олдини олиш учун микробга қарши дори воситалари билан биргаликда қўллаш мумкин. Катта юзаларига суртиш тавсия этилмайди. Препаратни суртилаётган майдон қанчалик катта бўлса ножўя самаралар ривожланиш эҳтимоли ҳам шунча юқори бўлишини ёдда тутиш керак. Болаларда препаратни қўллашда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими сусайиши аломатлари юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, бу ҳолат болаларда тана вазнини тери қоплами сатҳига нисбатан фарқ бўлганлиги учун препарат катта ёшдаги пациентларга қараганда болаларда кўпроқ сўрилади. Маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларни болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини ўсишини камайиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилган. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир этмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин. Музлатилмасин.

Кортикостероидларнинг организмга тушган миқдорига қараб, ҳам маҳаллий ҳам тизимли ножўя реакциялар ривожланиши мумкин. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида даволашни дархол тўхтатиш мумкин эмас – буни препаратнинг аста-секин дозасини пасайтириб амалга оширилади. Буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги симптомлари ривожланишида гидрокортизон юборилиши талаб этилиши мумкин.

Рецепт бўйича

15 г дан тубада; 1 туба қутида.

2 йил.